Get Mystery Box with random crypto!

Kitobxon kundaligi

Telegram kanalining logotibi kitoblog — Kitobxon kundaligi K
Telegram kanalining logotibi kitoblog — Kitobxon kundaligi
Kanal manzili: @kitoblog
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 908
Kanalning ta’rifi

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар бериб бораман. Ўктам Ўринтоев
📲 Канал бўйича гид: https://t.me/kitoblog/174
📩 Мурожаат: @kandid7
@Uktamga_xat_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-22 16:17:14 ​​Британ тарихчиси ва ёзувчиси Ян Мортимер ёзади: "Мен китобларни шунчаки бўш вақтни ўтказиш ва роҳатланиш учун ўқимайман. Мен доим ниманидир ўрганиш учун ўқийман. Эрталаб уйғониб кунлик лойиҳаларимга, режаларимга қарайман. Қандай тушунарсиз мавзуларга дуч келсам шу соҳада китобларни топиб ўқишга киришаман. Режаларим олдинга юриши учун қайси мавзуни билишим керак бўлса шу соҳадан китобларни ўқийман"

Бу яхши фикр аслида. Кўпчилик нима мавзуда китоб ўқишни билмай юради. Бадиий китоблар ку майли, аммо бирон мавзудаги, илмий китобларни танлашга қийналади. Иложи бўлса одам кун давомида ўзига учраган нотаниш тушунчалар, мавзуларни ёзиб бориши керак. Дейлик бир неча кун, ҳафта давомида. Кейин энг кўп учраган нотаниш мавзуга бағишланган китобни қидириш ва ўқишга ўтириш мумкин. Одам ўзи қизиққан йўналишдаги китобларни ўқиши яхши. Аммо ҳали ўзи унчалик билмайдиган аммо ўрганиши лозим бўлган билимларни, мавзуларни биринчи даражада ўргангани мақсадга мувофиқ. Бу ҳам мутолаа учун китобни танлашнинг бир усули.

@kitoblog
1.0K views13:17
Ochish/sharhlash
2022-07-20 22:34:38 ​​Мурод Муҳаммад Дўстнинг "Лолазор" романини ўқишни бошладим. Энг яхши ўзбек романларидан ва балки энг яхшиси деб ҳам таъриф беришади. Кўплаб адабиётшунослар, танқидчилар эътирофига сазовор бўлган асар. 1990 йил адиб шу асари учун Хамза номидаги мукофтни ҳам олган экан. Ўзи шунақа эътирфоларни эшитганим учун ҳам ўқишга қизиққандим. Муаллиф ҳам қизиқарли шаҳс, ўша пайтлар И. Каримов матбуот котиби ҳам бўлган. Кейинроқ сиёсатдан ҳам кетди, жамоатчилик назаридан ҳам бир мунча четга кетгандай бўлди.

Романнинг бошланиши маиший муаммоларга бағишлангандай туюлади. Муносабатлар, турғунлик даври одамлари, адабий жараёнларга назар солса бўлади. Лекин ҳарактерлар бор. Қаҳрамонларнинг ҳар бирининг ўз шаҳсияти, қарашлари ажралиб туради. Мавжуд орамиздаги одамлар тасвирлангандай туюлади. Асардан ҳали кўп нарса кутаяпман лекин, кўпчилик турлича талқин қилар экан. Ўқиганлар бўлса фикрларни изоҳда қолдирса ҳам ҳурсанд бўлардим

@kitoblog
1.1K views19:34
Ochish/sharhlash
2022-07-19 16:52:10 Бугунги кун китоблар оламидаги долзарб муаммо ҳақида
966 views13:52
Ochish/sharhlash
2022-07-19 16:47:05
Бировнинг муаллифлик ҳуқуқи устидан “Робин Гуд”лик қилиб асарларини текинга тарқатворишга қанаққарайсиз, фикрингизни комментда қолдиринг демоқчийдиму комментим ёпиқ. Шул боис фикрларинг ўзларингда туриб турсин))
Карикатура: @habikatura
876 views13:47
Ochish/sharhlash
2022-07-19 07:54:43
Жадидлар ҳақидаги янги тўплам Ёшлар ишлари агентлиги томонидан нашр қилинибди. Кўпчилик блогер-у, машҳурларга совға сифатида борганидан билдик-да . Биз ғарибларга берилмаса керак, лекин сотувда борми? Шу ҳақида эълонларга кўзим тушмади ёки ҳаммаси тарқатишгамикин?

@kitoblog
1.8K viewsedited  04:54
Ochish/sharhlash
2022-07-18 13:56:43 Инкузартнинг бугунги Путин-Зелинский расмидан кейин кўплар танқид қилишни бошлади. Бўлди мен учун унинг ижоди тўхтади, дейишмоқда. Қизиқ, аслида Инкузарт бу ерда аниқ бир томон тарафини олмаган. У шунчаки "Ҳақиқат қайси томондан қарашга боғлиқ демоқда" ҳолос. Аҳир орамизда Путин ҳақ деб билувчилар сон мингта ку, улардан ҳам юз ўгирамиз-ми?

Бу ҳам майли. Аҳир ўзимиз эмасмидик ижодкорларни шаҳсиятига эмас, ижодига қараб баҳолаймиз деган. Кечагина ёзувчи Ҳолид Ҳусайний фарзанди трансгендер эканидан фахрланиши, фарзандини қўллаб қуватлашини айтганда буни тўғри қабул қилганлар, уни асарлари учун яхши кўраверадиганлар бугун Инкузартни сазойи қилмоқда. Мана асл башараси дейилмоқда. Қизиқ, яна шаҳсиятга ўтяпмиз ёки сиёсий қарашлар ижодга тўсқинлик қилаверармикин. Ундай десак бундай ижодкор, адиблар ҳам кўп ку. Қизиқ ҳақиқат ким томонда, стандартларимиз эса 2 хил.

@kitoblog
904 views10:56
Ochish/sharhlash
2022-07-18 07:26:37 Майдалашиб кетманглар, майдалашиб..
790 views04:26
Ochish/sharhlash
2022-07-05 21:48:14 ​​Ҳозир кечга баъзи фикрлар келиб қолди да. Илҳомнинг шу постига аёллар фикр билдира олмай, ғишт қалаб ўтиргандир)

Мен постдаги маълум фикрларга қўшилсам-да ундаги хулосага қўшила олмайман. Жинсларнинг ўзига жуфт танлаш жараёнини ибтидоийдан ҳам чуқурроқ биологик, генетик жиҳатдан сабабларини қидириш керак.
Аёллар ҳам эркаклар ҳам бирдек биологик жиҳатдан кўпроқ насл қолдириш шу орқали генларининг кўпроқ тарқалиши, узоқроқ яшашидан умидвор бўлади. Эркакларда бу борада имконият кўпроқ улар турли аёллар билан алоқада анча кўп(тарихда 800 нафар фарзанди бўлган қирол бўлгани ҳақида ўқигандим) насл қолдириши мумкин. Бугун фақат социал жиҳатлар, этика эркакларни бундай пала партиш алоқалардан ушлаб туради.

Аёлларда эса бу борада маълум чегара бор, дейлик максимум 15-20 та фарзанд кўра олар соғлиғи имкон берса. Шунинг учун ҳам улар ўзига жуфт танлашда анчайин талабчан. Улар кам имкониятдан унумли фойдаланиш учун мос жуфтни топишлари керак. Қушларда ҳам, турли сутэмизувчиларда ҳам урғочилар айни шунинг учун бақувват, кучли эркакларга интилишади. Кўпайиш даврида айнан нарлар орасида модаларни ром этиш учун турли жанглар ўтиб туради. Шу орқали улар аёллар танловини ютишга уринади. Бугун эса жисмоний кучдан кўра, ижтимоий қудратнинг ўрни юқори. Шу сабаб аёллар жуфт танлаганда шу эркак унга ростан соғлом фарзанд кўришга имкон берадими, эртага фарзандлар катта бўлса таъминлай оладими каби факторлар муҳим ҳисобланиб, онгостига ўрнашиб бўлган. Шунинг учун “аёллар бойларга ўч” деган фикр шаклланган, бу биологик ўзини сақлаб қолиш ва насл қолдириш инстинктидек гап.

Ҳайвонот оламида эркак жониворлар доим аёллар эътиборини қозониб насл қолдиришга уринади. Шу сабабли барча ҳайвонларнинг эркак жинсдагилари кўриниши чиройли кўринади. Масалан, фақат эркак товусларнинг пати ёйилиб чиройли кўринишга келади. Аммо айнан одамларда тескариси: аёллар доим кўриниши, мейк ап билан эркакларни ўзига ром этишга уринади. Бу ўзига ҳос аномалия дейди Ричард Докинз "Худбин ген" асарида. Балки шу нарсалар эркакларни кўпроқ полигамроқ қилса керак.. Янаям ким билади)

@kitoblog
1.2K views18:48
Ochish/sharhlash
2022-06-14 19:50:56 Ўта идеаллаштириш — сунъийлаштиришдир.
Ўта идеаллаштирилган қаҳрамонлар — севимли ширинликни кўп еб юбориш натижасида кўнгил беҳузур бўлиши таассуротини беради. Фанатлик — сиғинишнинг бир шакли.

Ирода Умарова,
«ШОУ-АДАБИЁТ»
1.4K views16:50
Ochish/sharhlash
2022-06-14 07:24:08
Оруэлл ҳақида бизга алдашган Умуман олганда Оруэллнинг ўзи ёзиб кетмаган бўлса унинг асл ғояларини нима ҳақида эканини билиш қийин..

@kitoblog
1.6K views04:24
Ochish/sharhlash