Get Mystery Box with random crypto!

Kitobxon kundaligi

Telegram kanalining logotibi kitoblog — Kitobxon kundaligi K
Telegram kanalining logotibi kitoblog — Kitobxon kundaligi
Kanal manzili: @kitoblog
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 908
Kanalning ta’rifi

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар бериб бораман. Ўктам Ўринтоев
📲 Канал бўйича гид: https://t.me/kitoblog/174
📩 Мурожаат: @kandid7
@Uktamga_xat_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-01 20:25:53 ​​ Демак январ #сарҳисоби:

1. Толстой—Тирилиш.(270 бет)

Аслида китоб 500 бетдан ошиқ, аммо ярмини ўтган йил ўқигандим. Яхши асар, балки "Иқрорнома" даражасида эмасдир, аммо муаллифнинг айтмоқчи бўлганларини ҳис қиласиз. Оддий одамлар ҳаёти, қийинчиликлар, адолатсизликлар қандай юз беришига гувоҳ бўласиз. Қандайдир социалистик руҳ сезилиб туради.

2. Нил Гейман - Скандинав худолари(200 бет, аудиокитоб).

Гейманнинг "Америка худолари" асари таниш кўпчиликка. Гарчи унда воқеалар замонавий Америкада юз берсада, бу асар скандинав мифологиясининг қайта ҳикоя қилиб берилиши. Дунёнинг пайдо бўлиши, Асгард, Тор ва Локи саргузаштлари, Рагнарек ҳамма-ҳаммаси ажойиб баён қилинган. Бошқа афсоналарга ҳам параллеллар учрайди.

3. Хорхе Луис Борхес - Ал муҳтасимга яқинлашув(250 бет).

Бу асар ҳақида кўп ёздим. Мия хужайраларини қийнаб ҳақиқий адабий лабиринтдан ўтишни истсангиз албатта Борхесни ўқинг. Кортасар ва Коэльолар йўлда қолиб кетади.

4. Эволюция. От Дарвина до современных теорий.Сборник(250 бет)

Буни аудиокитобини тингладим асли. New Scientist журнали экспертлари, олимлар ва тарихчилар мақолалари йиғилиб умумий ажойиб китобга айланган. Эволюция, табиий танланиш, турларнинг келиб чиқиши борасида ҳозирча мен ўқиган энг яхши содда асар. Бу борадаги кўп берилувчи саволларга жавоблар берилади.

5. Ж. Селинжер - Жавдарзордаги халоскор( ўқиляпти 100-бетда)

Ҳозирча маъқул, ёшлар ҳаёти борича тасвирланган. Бош қахрамон фикрлари ҳам кўплаб ёшлар миясидан ўтувчи таниш ўй-ҳаёллар. Давом этамиз..

6. Питер Акройд - Платон ҳақида қисса(бунда ҳам 100 бетдан ўтдим)

Асар воқеалари 3700 йилда бўлиб ўтади. Унда Платон исмли нотиқ ўтмиш ҳақида бошқаларга сўзлаб беради. Яъни бугунги кунларимизга 3700 йилдан назар соламиз. Сатирага бой асар. Файласуф Платон диалогларига ўхшаб ёзилган кичик китоб.

Шунингдек С.Довлатовнинг "Чемодан" идан ҳам 2 боб эшитдим. Бошқа ҳикояларни ҳисобга олмадим. Умумий бу ойда 1170 бет ўқибман.


Аслида сон муҳим эмас, муҳими асардан роҳатлана олишингиз ва ўзингизда бирон ўзгаришни сезишингиз. Ойига битта китоб ҳам такрорланмас таасуротлар учун етарли бўлиши мумкин.

@kitoblog
582 views17:25
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:50:35 ​​Менам яхши инфлюенсер бўлсам керакда, ҳозиргина Asaxiy Books дан ҳа ўша, ҳаммангизга таниш "Қўрқма" асарини совға қилиб ташлаб кетишди.

Кўпчилик бошидан ўқиб мақтаяпти-ю, аммо мен оҳиригача ўқиб фикримни айтаман. Ҳарқалай ўзбек адабиётидаги биринчи лойиҳа сифатда бекорга бу китоб танланмагандир.Кўрамиз

П. С: Букблогер бўлишам қийиней, нашриёт, дўконлар роса китоблар беришади, ўқишга вақт етмай бош қотади, эҳҳ

@kitoblog
710 viewsedited  08:50
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:18:24 2021 йилнинг биринчи ойини ҳам якунладик. Хўш, ой бўйича китоблар сарҳисобини қилиш вақти ҳам келди. Аслида бундай сарҳисобларни ёқтирмасамда, канал учун қилиб боришга қарор қилдим.

Бошқа томондан шу орқали одам ўзини назорат қилиб боради. Нималарга улгургани ва режалари бўйича хулосалар қила олади.

Ўз сарҳисобимни ёзишдан олдин сизлардан билмоқчиман, бу ойда қайси китобларни ўқидингиз?
Қайси китоблар яхши таасурот қолдирди, нимадан кўнглингиз тўлмади?

Изоҳда ёки гуруҳга @kitoblog_chat га кириб жавоб қолдиринг

@kitoblog
724 views05:18
Ochish/sharhlash
2021-02-01 05:00:06Buyology: Замонавий истеъмолчи миясига ҳаяжонли саёҳат - Мартин Линдстром

Aжойиб китоб! Китобда онгимизга таъсир қилиш механизмлари ниҳоятда аниқ тасвирланган.

Бу китоб аслида нима харидорнинг эътиборини чиндан ҳам ўзига тортиши ва ўзига кераксиз, унчалик фойдасиз бўлган нарсаларга пул сарфлашга нималар мажбур қилишини тушунтиради. "Buyology" брендларнинг қудрати ва тўғридан-тўғри онг остига таъсир этувчи реклама кучи ҳақида сўзлайди.

Aгар сиз:
бренд логотиплари қанчалик муҳимлигини ва онг остига таъсир қиладиган реклама қанчалик самарали эканлигини тушунишни истасангиз;
асосий дунё динлари истеъмолчилар сотиб олиш хатти-ҳаракатларига қандай таъсир қиллиши;
чекловлар ва соғлиққа оид огоҳлантиришларнинг таъсири қандайлиги;
рекламадаги сексуал мазмундаги тагмаънолар қанчалик ўринли эканини билмоқчи бўлсангиз - ушбу китобни диққат билан ўқинг.

Aйтганча, ушбу китоб асосидаги экспериментал тадқиқотлар учун 7 миллион доллардан ошиқ маблағ сарфланган!

@kitoblog
2.9K views02:00
Ochish/sharhlash
2021-01-31 16:17:16 ​Инсоннинг феъли-куйи шундайки, ўзига яхшилик қилган кимсага қанчалик боғланмасин, ўзи яхшилик қилган кимсага ундан кўпроқ боғланиб қолади.

Н. Макиавелли—Ҳукмдор

@kitoblog
838 views13:17
Ochish/sharhlash
2021-01-31 13:09:00 ​​Салом, дўстлар! Сизларни ва, айниқса, қизларимизни 8-март учун ўтказиладиган танловга таклиф қилиб қоламан. Ҳозирдан бошлаб мартда бўладиган байрамга танлов ўтказиш эрта эмасми деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, бунинг сабаби - совға 8-мартга Германиядан…
865 viewsedited  10:09
Ochish/sharhlash
2021-01-31 13:07:28 ​​Салом, дўстлар!

Сизларни ва, айниқса, қизларимизни 8-март учун ўтказиладиган танловга таклиф қилиб қоламан.
Ҳозирдан бошлаб мартда бўладиган байрамга танлов ўтказиш эрта эмасми деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, бунинг сабаби - совға 8-мартга Германиядан Ўзбекистонга бориб улгириши керак.

Танловда фақат 1 та совға бўлади ва совға ичида қуйидагилар бор:

1. Markus Zusakнинг I am the Messenger асари
2. Zara фирмасидан Шекспирнинг A Midsummer Night's Dream асаридан иқтибос босилган туника (тўлиқ расмини кўрмоқчи бўлганлар, илтимос, @readnrollcontact_bot га смс ёзиб қолдиринг)
3. Ane Ayo томонидан (Zara билан ҳамкорликда) яратилган Китоб Дўкони номли пробник-духи (10 ml). Парфюмернинг ёзишича, у бу ҳидни болалигида ҳар ҳафта отаси билан китоб дўконига бориш анъанасига боғлиқ ҳотираларига асосланиб яратган экан
4. Турли хил шоколадлар
5. Открытка
6. (чиройлироқ бирор нима кўриб қолсам, яна нарса қўшилиши мумкин)

Ғолиб қачон ва қандай қилиб аниқланади:

- қатнашчилар шархларига рақамлар берилади;
- random йўли орқали 01.03.2021 да.

Шартлар:

- 27.02.2021 соат 22:00 гача ушбу пост остида аёл киши нега ўқиши керак; унинг ўқишидан (оиласига/жамиятга) қандай фойда бўлиши мумкин ва шунга ўхшаш мавзуларга боғлиқ бўлган фикрларингизни қисқа тарзда қолдириш;

- ҳар бир қатнашчи ўз имкониятларини ошириш учун 5 тагача шарх қолдириши мумкин. Ҳар бир шархга алоҳида рақам берилади;

- ReadnRoll каналига 3 та яқинингизни/дўстингизни/танишингизни таклиф қилиш (қўшиш) ва кимларни қўшганингизни @readnrollcontact_bot га ёзиб қолдириш. Улар каналга 27.02.2021 дан сўнг қўшилсалар, афсус бу ҳисобланмайди;

- танловда ўғил болалар қатнашмоқчи бўлса, комментингиз охирида совғани кимга бермоқчи эканлигингизни ҳам ёзиб қолдириш.

Танловда кўпчилигингиз қатнашасиз деган умиддаман!
Барчага омад!

p.s. орангизда яхши инсонлар бўлса, бу постни дўстларига/танишларига ҳам улашиб юборади)

@readnroll
752 views10:07
Ochish/sharhlash
2021-01-31 07:30:09Брейнвашинг ёки мияни ювиш

Мияни ювиш ёки брейнвашинг— инсоннинг иродаси ва хоҳишидан фарқли унинг тафаккури, хулқ-атвори, эътиқоди, ҳиссиётлари ёки қарор қабул қилиш жараёнини ўзгартиришга уринишда манипуляция усулларидан фойдаланиш.

Ғарбда бу атама биринчи марта AҚШда 1950-йилларда Корея уруши пайтида ишлатилган. Америкалик журналист Эдвард Хантер "мияни ювиш" атамасини хитойлик коммунистлар америкалик ҳарбий асирларга қўллаган "қайта тарбиялаш" усулини таърифлаш учун ишлатган. Ўша пайтда мамлакатга қайтган кўплаб маҳбусларнинг АҚШ ҳукуматига ишончи сўниб, давлат сиёсатини қоралашни давом эттиришган.

1953 йилда ўша пайтдаги Марказий разведка бошқармаси директори Aллен Даллес брейнвашингни "мияга бошқа бир киши томонидан диск қўйилиб бошқарилиши" деб тушунтирган.

Мияни ювиш терминини манқуртлаштириш, зомбилаштириш жараёни билан ҳам қиёсласа бўлади. Бугунги кунда ҳукуматлар, турли сиёсий гуруҳ ва қатламлар ҳам жамият, аҳоли миясини ювиш билан шуғулланишади. Бунда улар албатта ўз сиёсати устунлигини кўрсатиб, кишилар онгини манипуляция қилишга уринишади. Натижада соғлом фикрловчи ва мияси ювилган жамият вакиллари ўртасида турли низо ва баҳслар кўпаяди. Манипуляцияга учровчилар кўплиги учун кўпинча ёлғон ва ҳақиқат ўртасидаги фарқни сезиш қийинлашади.

Турли шиорлар, плакатлар, ОАВ, мактаб дарсликлари, миллий одатлар, байрам ва тадбирлар тарғиботи орқали мияни ювиш жараёни амалага оширилиши мумкин.

Бу ҳолатларга киши фақат танқидий фикрлаш ва скептиклик билангина қарши курашиши мумкин.

@kitoblog
1.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2021-01-30 19:15:56 Ҳеч бўлмаса 2-ўринни оламанми девдим, майли шунисигаям(3) раҳмат . Ҳар қандай эътироф одамга янада куч беради, го

@kitoblog
946 viewsedited  16:15
Ochish/sharhlash
2021-01-30 19:14:09 ​​ Қарийб икки ой давомида қизғин ўтган танловимиз ниҳоят якунланди!

25 январда 3 номинация –
“Мутолаачилар эътирофи”,
“Обуначилар эътирофи”,
“Ўқувчилар эътирофи” ғолиблари аниқланганди.

Уларнинг келгуси ишларида омад тилаймиз! Ҳалоллик, тўғрилик ҳамиша машъалалари бўлсин!
Ютуқ ва совғаларингизни февраль ойида топширамиз.
 
Бугун – 30 январь санасида “Ҳакамлар эътирофи” ғолибларини эълон қилишимизни айтиб қўйгандик. Мана, уларнинг номини очиқлаш фурсати келди.

1-ўрин – #тақриз116 Раҳимжон Қудратов
(ютуқ: 1 000 000 сўм+китоблар+диплом)
2-ўрин – #тақриз97 Бекзод Ўктам
(ютуқ: 500 000 сўм+китоблар+диплом)
3-ўрин – #тақриз124 Ўктам Ўринтоев
(ютуқ: 300 000+китоблар+диплом)
 
Ҳакамларимизнинг ҳақиқий эътирофи ва юқори баҳосига лойиқ топилган уч ғолибни чин дилдан табриклаймиз! Қаламингиз қайрилмасин, рост сўз, тўғрилик йўлдошингиз бўлсин!
 
Қолган иштирокчиларга, танлов ҳақида китобхонларни бохабар қилиб, хабаримизни дўст-ҳамроҳларига имкон қадар кенг улашган-бўлишган ўқувчиларимизга раҳмат деймиз.

Китобхонликка, мутолаага заррадек ҳиссамизни қўша олган, сизни танловимиз орқали ёзишга-фикрлашга ундаган бўлсак, демак, мақсадимизга етибмиз!

Иштирокчиларни холис баҳолаш, иқтидорлиларни кашф этиш, кўплаб тақризлар орасидан сараларини аниқлаб беришда беминнат ёрдам берган ҳакамларимизга астойдил миннатдорлик билдирамиз!

Ҳали бир қанча танлов, қатор лойиҳа, режаларимиз олдинда. Бизни кузатганингиз, икки ой давомида фикрдош бўлганингиз учун “Академнашр” миннатдорлик билдиради.

Эътибор учун ташаккур!

@akademnashr
826 views16:14
Ochish/sharhlash