Get Mystery Box with random crypto!

Ибратли Ҳикоялар

Telegram kanalining logotibi ibratli_xikoyalar_1 — Ибратли Ҳикоялар И
Telegram kanalining logotibi ibratli_xikoyalar_1 — Ибратли Ҳикоялар
Kanal manzili: @ibratli_xikoyalar_1
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.06K
Kanalning ta’rifi

Bu dunyoda har bir insonning o'z hikoyasi bor, insonlarni yaxshi bilmay turib hukm chiqarmang. Haqiqat sizni ajablantirib qo'yishi mumkin ...
Kanal guruhi:
https://t.me/ PhTigxNq1ew5MWMy

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-31 19:47:30 #Сўнги_Умид 1-қисм

Муаллиф: #Нафиса_Маликова


Бу дунё азал шундай яралган...одамлар келади..кетади..борар манзилимиз бир...шундоқ экан нечун керак ёнмоқлик бу дунё азобларига..
Менинг болалигим жудаям ажойиб эди..эртаклар оғушида яшаётган содда ва беғубор қизалоқ..Отам оқсуяклардан..бизда рўмолсиз юрган аёл зино қилгандек қараларди..бутун қишлоқ бизни ҳурмат қиларди..ҳурмат қилишга мажбур ҳам эди..тўрт нафар акамдан кейин дунёга келган ягона қиз фарзанд..онам кўп туғруқдан анча ҳолсизланиб қолгани учун бутун уй ишлари мени зиммамда эди..эндигина 16га кирган..қаттиққўл акалари туфайли доимо назорат остидаги оддий қиз..мен ҳаётда ёмон инсонлар борлигига ишонмасдим..чунки ойим менга сен яхши бўлсанг ҳамма сенга нисбаттан яхши бўлади деб ўргатардилар..бизда ҳеч ким сочини кесмайди..айтишларича рўмол остидаги сочни фаришталар тарайди..ёшим 16да бўлишига қарамай..сочим тақимимни ўпарди..яна уларнинг ранги ажойиб..бирам жилокор..ойим ҳар доим сочимни қатиққа ювар..витамин бўлади деб қаттиқ парваришларди..айниқса ювиш муаммо эди..соатлаб уни қуритиш учун қуёш тиғида ўтирар эдим..мактабга фақат қатъий назорат остида борардим..чунки мен болалигимдан унаштирилган эканман..яъни аталган..бообрў ва оқсуяклардан бўлмиш Жалиловлар оиласига..шунинг учун мактабда ҳеч қайси бола менга юрак ютиб гапира олмас эди..чунки ҳамма Мўминдан ҳайиқарди..Мўмин исмига умуман муносиб эмас эди..ёши 20ларни қоралаган..қорамағиз аммо истарали..келишган деса ҳам бўлади..баъзида у мен билан умуман иши йўқдек кўринарди..намоз дадамнинг қатъий талаби..узрли кунларимни дадамга айтишга ҳам қўрқардим..ойим орқали зўрға қўрқиб билдирардим..дадамнинг важоҳатидан бирон марта эркаланганимни ҳам эслай олмайман..бошқа синфдошларим университет ҳақида орзу қилишганда..мен сеп йиғиш билан банд эдим..ягона овунчоғим бу менинг китобларим..Мўмин билан умуман учрашувга чиқмаганман у ҳам мени таклиф қилмаган..балки у бошқасини севар..у ҳам мендек бу тақдирга кўнишга мажбур..кўпинча мактабдан қайтишимда мени сўзсиз кузатиб келарди..бизда ор номус жуда кучли..ота онамизнинг сўзлари биз учун қонун..у қандай қарор бўлса ҳам сўзсиз қабул қилишга мажбурмиз..
-қизим...Мадинам..-деди ойим мен ҳонага киргач..-тўйингга ҳам оз қолди гўзалим..-деб бехол гиламга ўтирди..-мени ахволим ўзингга маълум кўзим очиқлигида эгангга топширсам дейман..
-илтимос ундай деманг..-худди ойим ҳозир ўлиб қоладигандек қўрқиб ойимни қучоқлаб олдим..
-беғубор қизим мени..доим ҳам бундек ишонувчан бўлма..Фақатгина Оллоҳга ишон қизим..бирон қайғуга дуч келганингда..иложсиз ахволда қолганингда жойномозингни қўлингдан қўйма..эрингни юзига тик қарама..унутма эринг рози бўлсагина жаннатга кирасан..унинг айтгани қонун..уни сўзсиз бажар..айтганини ҳўп деб бажар..сен ҳоҳламайдиган иш бўлсаҳам асло юзингни буриштирма..норози бўлма..
Мен ойимни ўгитларини жимгина қулоқ тутиб эшитардим..зеро онам бу ўгитларга умр бўйи амал қилиб келган эди..
Бир куни уйимизга аммам ташриф буюрди..кўринишидан кибор аммо жуда жахлдор эди..
-янга..ахволингиз ўзингизга маълум..бугун борсиз эртага йўқ..кўзингиз очиқлигида акамга яхши хотин топиб беринг..-деди бетинг кўзинг демай..ўшанда бола ақлим бу сўзларни мағзини чақмаган эди..онам нега йиғлаб юборганини ҳам..нега ҳўп деганини ҳам тушунмагандим..аммам шунақа аёл эди..гап келса ҳеч кимни аямасди..бора бора бу гап сўзлар тинимсиз қайтариладиган бўлди..шусиз ҳам хаста онам тобора сўлиб борарди...
220 viewsНурбек, 16:47
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:29:27
Бу видео роликни кўриб кўзимга ёш ҳалқиди, кўришингизни маслаҳат бераман

https://t.me/ibratli_xikoyalar_1
544 viewsНурбек, edited  08:29
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:46:45 Ikkinchi qismni tez kunlarda tashlayman.
496 viewsMaftuna Abdullayeva, 07:46
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:46:45 Ҳаммаси бир бўлиб Зубайр чўкиб қолди.
-Сиз қачон кетмоқчисиз Германияга?
-Бир ҳафтадан кейин.
-Мени ҳам олиб кетинг.
-Нега?
-Менга уйланинг. Ахир Ёдгордан ўч олмоқчисиз. У ҳалиям мени излаяпти. Мен уни кўз ўнгида бошқа турмушга чиқишни ҳоҳлайман.
-Бу нима деганинг. Ёдгорга аччиқ қилиб ўз ҳаётинг билан ўйнашмоқчимисан.
-Мен у ҳам мендек қийналишини ҳоҳлайман. Кўзларида иложсизликни кўрсам дейман.
Зубайр Дилрозга қараб ўйланиб қолди.

-Ёдгор,- деди Асилхон ёрдамчисини ёнига чақириб.
-Эшитаман.
-Биламан, анави Алияни синглисини деб ўзингни олдириб қўйяпсан. Шунинг учун Бу гапни ўзим сенга айтай дедим.
-Нимани?
-Зубайр ўша қизга уйланяпти.
-Нима? Қандай қилиб? Бу қандай гап?
-Биламан сенга ўша қиз жуда ёқади. Аммо ҳеч нарса қила олмаймиз. Ҳозир давлат органлари бизга қизиқиб қолган. Битта ножўя қадам катта фалокатларни келтириб чиқариши мумкин.
-Мени ҳеч нарса қизиқтирмайди. Дилрозни ҳеч кимга бериб қўймайман.
-Буни биламан. Аммо аҳмоқлик қилиб ўзингни ҳам бизни ҳам бало йўлиқтиришингга йўл қўёлмайман. Йигитлар.
Шу гапни кутиб турган тўрт йигит Ёдгорга ташланишди ва аввалдан тайёрлаб қўйган хоналарига қамаб қўйишди ва уч кун давомида чиқаришмади. Шу уч кунда Ёдгор адо бўлди. Айниқса тўй куни Дилрозни Зубайрни қучоғида тасаввур қилиб девор муштлайвериб қўллари шишиб кетди. Емай ичмай ҳолдан тойди. Қўйиб юборилгач Дилрозни аллақачон Германияга кетганини билди. Аввалига изидан бормоқчи бўлди. Бироқ .... бироқ ... нима қилсин. Энди уни қабул қилолмайди. Ўлдиришга ҳам қўли бормайди. Тақдирга тан беришга қарор қилди. Асилхон "шиша" ичига тушиб олган Ёдгорни бир амаллаб Кавказга жўнатиб юборди.
Ўч олиш учун турмушга чиқишга чиққан Дилроз самалётда учиб кетар экан, опасини гапларини эслаб кўзида ёш айланди. Алия энг кўп уларни тўйига қарши бўлди.
-Эсингни йиғ. Севмаган одам билан яшаш нималигини билмайсан сен аҳмоқ. Мени-ку севганим йўқ эди. Сен қалбинг бировда бўлиб қандай бошқа инсонни қучоғида кирасан.
Дилроз кўзларини ёшини ёнида ўзидек ғамгин кетаётган Зубайрга кўрсатмай артиб олди.
Шу билан яна бир йил ўтди. Навбатдаги ҳуруждан кейин оламни тарк этган эрини тепасида йим-юм йиғлаётган Алияни олдига Икром келди.
-Алия. Дилрозга қўнғироқ қилгандим. Ўлим бор жойда туғилиш ҳам бор. Хола бўлибсан. Дилроз ва Зубайр қизчали бўлишибди.
БИРИНЧИ ҚИСМ ТУГАДИ.
497 viewsMaftuna Abdullayeva, 07:46
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:46:45 Самира бош ирғади. Ва яна оғриқ келди шекилли юзи бужмайиб лабларини қаттиқ қимтиб кучанди. Шу онда чақалоқ йиғиси эшитилди. Самира бир енгил тортиб ёстиққа бошини ташлади.
-Ўғилли бўлдингиз. Эртачироқ кирсангиз бўларкан.
Зубайр Моҳинисо артиб тозалаб юргаклаган гўдакни қўлига олиб ғалати бўлиб кетди. Кейин Самирага энгашди.
-Қара бизни боламиз.
Самира ғамгин жилмайди.
-Қўрқма уни сендан айирмайман,- Зубайр айни дамда шунча азоб билан дунё келтирган боласини Самирадан нима қилган бўлса ҳам тортиб олишга ҳаққи йўқ эканини ҳис қилди.
-Йиғлаяпти онаси эмизмайдими?- деди Зубайр Моҳинисога.
-Қон кетяпти. Аввал Самирани аҳволини яхшилаш керак. Ҳозир унга дори юбораман. Оғриқ сезмай ухлайди.
-Унга ҳеч нарса қилмайдими?
-Ҳаракат қиламан.
Самира шу билан икки кун деганда болани қўлига олди. Унгача болани қўшимча озиқлантириб туришди. Зубайр ўғлини Самирани қўлига бериб она болани тамоша қилиб ўтирди.
Онаси қорнини тўйдирган болакай ширингина бўлиб ухлар. Баъзан лабини эмаётгандек тамшаб қўярди.
-Исмини нима қўймоқчисиз?- сўради Самира. У юрак ютиб ўз келажаги ҳақида сўролмаётганди. Қизни аҳволи ҳали ҳам яхши эмасди. Моҳинисо қон кетиш эҳтимоли бор деб ўрнидан қўзғатмай турган маъқул деб айтганди.
-Сен нима қўйишни истардинг?- Зубайр Самира бошидан кечирган азобларни ўз кўзи билан кўргач қиз ҳақидаги фикрлари чалкашиб кетганди.
-Менга жони соғ бўлса бас, катта бўлса бахтли инсон бўлшини истайман- Самирани овози зўрға чиқарди.
-Болани Моҳинисога айтаман олиб кетади. Сени аҳволинг яхшимасга ўхшайди.
-Негадир ҳолим йўқ.
-Болани менга бер,- Самира ўғлидан умид узолмай қараб қолди. Негадир кўнгли бузилди. Ҳудди сўнгги бора кўриб тургандек.
Болани Моҳинисога бериш учун бораётган Зубайр дарвоза олдида аввал кичик портлаш кейин эса отишма эшитилди. Зубайр нима гаплигини билмай турганда Бўрон югуриб келди.
-Бу Асилхонни одамлари уларни бошида Ёдгор турибди.
-Ифлос сотқин.
-Зудлик билан қочиш керак. Кучимиз етмайди. Бу тупкани тагида бизни ўлигимизни топиб келишгунча ҳам йил ўтади.
-Қаердан топиб келишди ўзи?
-Охирги пайтлар кўп эҳтиёцизлик қилдингиз ўзи. Ҳаммани яширин йўлга чақирдим. Улар кириаҳда озроқ ушланиб қолишади.
- Самира,- Зубайр болани Бўронга бериб югуриб кетди. Самирани тепасида хавотир билан Моҳинисо турарди.
-Уни олиб кетолмаймиз. У бардош бермайди. Йўлда ўлиб қолади.
-Мени ташлаб кетинг. Тезроқ кетинглар,- бор гапни Моҳинисодан эшитган Самира тилга кирди.- Улар менга тегишмайди. Дадам олиб кетади. Сизларни қўлга олишса ўлдиришади. Ўғлим асло уларни қўлида қолдирманг.
-Тезроқ,- югуриб Бўрон келди.
-Самира кетолмайди,- деди Моҳинисо.
-Унда кетдик ака, Самирани кейин тортиб оламиз улардан,- Зубайрни Бўрон судрагудек олиб кетар экан, кўзини Самирадан узмасди. Шу онда у қизни қанчалар севишини тушинди. Бир силтаниб Самирани олдига қайтди.
-Кетинг, боламизни асранг. Ваъда беринг.
-Сен ҳам тирик қолишга ваъда бер.
-Яна сизни кўрмай ўлмайман. Сиз ҳам омон қолишга ваъда бериб бу ердан кетинг.
Зубайр Самирани пешонасидан ўпди.
-Мен фақат сизни севганман,- деди Самира синиқ табассум билан.
-Сени қайтариб оламан.
Зубайр Бўрон ва Моҳинисо олдига югурди.
Уйга бостириб келган Ёдгор ҳамм жойни тинтиб Самирадан бошқани топмади. Яширин йўлни топиб қочоқларни изидан боришгунча ҳийла вақт йўқотишди. То шаҳаргача таъқиб қилиб боришди-ю қўлга олишолмади.
Асилхон бор гапни эшитиб қовоғини уйди. Аммо ҳеч нарса демади. Самирани отасига топшириб қаттиқ назорат остига олишни сўради.
-Қочиб кўр. Ўйин озроқ чўзилса чўзилар.

Жажжигина қабр тепасида ўтирган Зубайрни ёнига Дилроз келди.
-Тазиямни қабул қилинг.
-Бошимда шу ҳам бор экан.
- Жуда ачиндим. Ҳали мурғак гўдак эди.
-Ҳаммасига ҳали Ёдгор ҳам, Асилхон ҳам жавоб беришади. Мен ҳаммаси учун қасд оламан.
Дилроз Зубайрга шафқат кўзлари билан қаради. Мана икки ойдан бери у тушкунликда. Кетишга ҳамма нарсаси тахт. Аммо кетолмаяпти. Самирани ҳам дарагини тополмади. Полиция арашса вазият чалкашиб кетади. Ёдгордан қочиб қутилишгани билан бола шифохонага олиб боришларига улгурмай бирдан аҳволи оғирлашиб вафот этди.
408 viewsMaftuna Abdullayeva, 07:46
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:46:44 -Бораман. Яна бир неча кун қолай,- Моҳинисо ўзига аста-секин яқинлашиб келаётган Бўрондан қочиш учун орқага тисарилди.
-Соғиниб кетдим,- аммо Бўрон ундан чаққонлик қилиб қучоқлаб олди.
-Қўйиб юборинг,- Моҳинисо эшикка қаради,- биров кириб қолади.
-Ҳа нима ўзимни хотинимсан.
-Деярли собиқ,- ҳаддидан ошган эрини попугини пасайтириш учун деди Моҳинисо.
-Бекор айтибсан,- Бўрон бир силтаб хотинини ўзига қаратди,- 10 судя никоҳимизни бекор қилмайдими шарий хотиним боплиб қолаверасан. Тинч қўймайман сени.
-Бўпти кўп алжирамай қўйиб юборинг Зайнаб излаб қолди мени.
Бўрон Моҳинисони сўзларида аввалги жаҳлни сезмай мамнун бўлди. Ҳар қалай эри уни қўйиб юбормаслигини сезди. Кейин Зйбайрни излади. Кетиш ё қолишни у ҳал қиларди.
-Мен кетаман,- деди Зубайр,- сен эса икки кундан кейин Моҳинисони олиб қайтасан.
-Ҳўп,- хурсандлигини яширмади Бўрон.
Зубайр йўлда кетар экан Бўрон ва Моҳинисони ярашиб олишини истади. Назарида уларни муаммоси оддийдек эди. Моҳинисога Бўронни кечириши ҳақида айтганида у Зубайрни кўзларига тик қараб:
-Сизчи нега Самирани кечирмаяпсиз?- деб айтди. Ростдан ҳам бировга ақл ўргатиш осон. Самирани кечириш ҳақида кўп ўйлади. Аммо ич-ичидан севса ҳам, фарзанди етим ўсишини истамаса ҳам Самирани алдовини кечиролмасди. Буни унитолмасди.
Икки ўтиб қайтган Бўрон ва Моҳинисо аллақачон ярашиб олишганди. Бундан кўнгли кўтарилди. Ҳар қалай битта оила сақланиб қолибди. Бўронни ёнига чақириб насиҳат қилган бўлди:
-Агар яна ўша ишингни такрорласанг мендан ҳечам яхшилик кутма.
-Бўлди ака тавба қилдим.
Кунлар бир -бирини қувиб ўтиб борарди. Асилхон рақиблари бор гапдан хабар топганини билгач мийиғида кулди.
-Сен аҳмоқлар ҳозирча Асилхон қўрқиб тўхтади деб ўйлайверларинг. Асилхон иккинчи босқичга ўтиш олди танаффус қилади холос. Ҳаммангни битта-битта уруғ аймоғинг билан йўқ қилиш босқичига.

Сентябр ойи Самира кўзи ёрийдиган ой бўлгани учун Зубайр, Моҳинисо билан дала ҳовлига келди. Изларидан Марям ва Бўрон ҳам етиб келди. Самира охирги пайтлар қисқа-қисқа оғриқлардан кўп қийналаётганди.
-Яхши овқатланиб тўйиб ухлашингиз керак. Туғиш учун куч тўплаш зарур.
-Бўрон билан ярашиб олибсизлар, жуда хурсанд бўлдим,- деди Самира Моҳинисони аввалгидан ёришиб турган юзига қараб.
-Ҳа. Бўронни биласиз-ку. Ўлсам қутилмасам тириклай қутилмайман. Зайнабни ўйладим.
-Яхши яшаяпсизларми?
-Ҳа. Бўрон энди яна туғасан деб қўймаяпти.
-Яхши-ку.
-Ҳа. Ўзим ҳам сизни кўриб яна фарзандли бўлгим келяпти.
Самира дардли жилмайди.
-Кўп эмас оз қолди. Ҳатто шу бугун дард бошланса ҳам ажаб эмас.
-Ҳа.
Самира бир тарафдан фарзандини бағрига босишни ўйласа бошқа томондан ундан бутунлай айрилишни ўйлаб ташвишга тушарди.
-Ёмон нарсаларни ўйламанг,- деди Самирани кўнглидан ўтаётганини сезган Моҳинисо,- ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
Самирани олдидан чиққан Моҳинисо Зубайрни олдига келди.
-Самирани туғриғи оғир кечиши мумкин ёрдам беролмай қолишдан қўрқаман.
-Шаҳарга олиб борсакми?
-Шундай қилганимиз маъқул. Чунки оғриқлар жуда чарчатган. Ўзи ҳам деярли туғриққа тайёр. Ҳар дақиқа бошланиб қолиши мумкин.

-Яхши мен ҳозирлик кўришни айтайчи.
-Яхши...
Моҳинисони гапи тугамай Самира турган ҳонадан шовқин эшитилди. Иккиси баравар югуриб киришганда Самира ерда йиқилиб ётарди.
-Нима бўлди?- Зубайр югуриб Самирани бошини кўтарди.
-Бошим айланиб йиқилиб кетдим.
-Қон кетяпти? Энди шаҳаргача етолмайсиз. Туғдириб оламан.
-Яхши.
Зубайр Моҳинисо туғдириш жараёнини бошлагандан тугатгунча эшик билан боғга қатнаб келавериб оёқдан қолди.

-Нима бўляпти,- деди охири чидолмай хонага кириб.
-Оз қолди. Айтгандимку туғриқ оғир кечиши мумкин деб.
Зубайр кучдан қолиб оғриқдан бўзариб лаблари қуруқшаб кетган хотинини тепасига келди.
-Самира аҳволинг қалай.
Самира зўрға жилмайди.
-Кучли бўл. Боламиз учун ҳам. Ҳеч қандай ёмон ҳаёлга борма.
366 viewsMaftuna Abdullayeva, 07:46
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:46:44 -Бу аҳмоқлигим учун ўзимни жазойим эди. Сен эса кўзимга кўринма. Мен кетдим.
-Эшик қулф кетолмайман. Яхшиликча юр никоҳ ўқитамиз. Йўқса зўрлаб олиб бораман. Кейин тўй қиламиз.
-Мен сенга иккинчи хотин бўлмайман.
-Бас қил. Аллақачон Лейла бу ерлардан кетган. Орамизда ҳеч нарса қолмади.
-Демак Кавказдан олиб келган экансанда. Ифлос хотинбоз. Қандай жирканчсан. Лейла билан бирга бўлиб менга тегинишга қандай ҳаддинг сиққанди.
-Лейла билан ўртамизда ҳеч нарса йўқ дедим сенга.
-Қоч яқинлашма менга.
-Кетмайсан,- Ёдгор Дилрозни ётоққа судради.
-Тегма дедим,- Дилроз уни қучоғидан чиқишга уринди. Бироқ қутириб кетган Ёдгорга кучи етмасди. Ёдгор эса "фақат меникисан" деб такрорлаб қизни қаршилигини енгиб келарди. Авваллари ҳам Ёдгор Дилрозга кўп шилқимлик қилар ва бу нарса Дилрозга ёқарди. Фақат Ёдгор кийимини ечишга уриниши билан Дилроз уни итариб ташлаб аразлаб қоларди. Ҳозир эса Дилроз ўзи севган инсондан жирканарди. Баданида қўллари ўрмалаши билан қаердандир куч пайдо бўлиб Ёдгорни қучоғидан қочиб чиқди. Бироқ қочаман деб оёғи тойиб кетди....

Кўзини очганида тепасида Ёдгор ҳавотир билан турарди.
-Мени кечир. Ўзимни ҳайвондек тутдим. Аҳволинг яхшими?
Дилроз бошини кўтармоқчи эди кўтаролмади. Тили ҳам оғзида яхши айланмасди.
-Шифокор чақирдим. Ҳозир келади.
Дилрозни кўзи ёшланди.
-Йиғлама. Ҳаммаси яхши бўлади. Бўлди бошқа бу иш қайтарилмайди.
Шу пайт дарвоза тарақлагани эшитилди.
-Шифокор бўлса керак,- аммо Ёдгорни гапи тугамай хонага Юнус, Икром ва Зубайр бостириб келди. Икром югуриб келиб Ёдгорга мушт туширди. Ёдгор яхши уришса ҳам ўзидек яхши тайёргарликка эга икки кишига бас келиши қийин эди. Юнус уларга аралашмай Дилрозни олдига борди.
-Сенга нима бўлди?
-Олиб кетинг.
-Лат едингми?
-Йиқилиб тушдим.
-Сенга ҳеч нарса қилмадими?
-Йўқ.
Юнус ёрдамга келган 3 йигит ёрдамида ерга йиқитиб тепаланаётган Ёдгорни ажратиб олди.
-Бас қилинг. Уни шу ерда қолдиринг кетамиз.
-Ўлдираман,- бўғилди Икром.
-Йиғиштир кетамиз, гар чуқурлашса Дилрозни шаънига яхши иш булмайди.- Юсуф Дилрозни кўтариб олди.
Шу воқеадан кейин Дилроз Туркияга кетиб қолди. Ёдгор эса уни изини тополмай қолди.
Икром эса аллақачон ўзини тиклаб Асилхон деганларини ўзини қандай йўқ қилиш ҳақида ўйлай бошлади.
Зубайр эса Самирани туғишини кутарди. Асилхон ўз гумаштасини негадир изламади. Зубайр Самирани ҳомиласи етти ойлик бўлган пайт яна ёнига борди. Самира аввалгидан анча ҳорғин кўринарди. Моҳинисо Зубайрга Самирага тайинланган дориларни қабул қилмаётганидан шикоят қилди.
-Бола йўлдошида муаммо бор. Туғриқ оғир кечиши мумкин. У эса мендан яшириб дориларни қабул қилмаётган экан.
Зубайр ўзим гаплашаман деб Самирани олдига кирди. Қиз Қуръонни аудиосини тинглаб ўтирар эди.
-Нима эшитяпсан?
-Айтишларича ҳомиладор аёллар эшитган нарсалар фарзандига таъсир этар экан. Шунинг учун бу пайтда аёллар кўпроқ Қуръон эшитиши керак экан. Мени боламга қиладиган ягона яхшилигим шу.
Зубайр Самирага қараб ғалати бўлиб кетди. Бу қизни баъзи гапларига одам ажабланади. Қандай муҳитда ўсган бўлса ҳам ичида бир ўзгача "мен"и бор.
-Нега дориларингни ичмаяпсан? Сен кучли бўлмасанг болани қандай туғасан?
-Мени туққанимдан кейин ташлаб кетасиз биламан. Барибир ўлдиролмайсиз.
-Шунинг учун ўзингни ўзинг ўлдирмоқчимисан?
- Мени ўйламанг. Кечирмас экансиз ҳаётим ҳақида қайғурмасликка ваъда беринг.
-Мен билмайдиган бирон режанг борми яна?
-Сизга бошқа зарар етказмайман,- Самира ҳўрсиниб деразага қаради. Шу чоғда Зубайр ўзини уни қучиб тасалли беришдан зўрға тийди.

-Бугундан ҳамма дориларни қабул қилишни бошла. Сен учун Моҳинисо ҳамма ишини тасаб келиб ўтирибди.
-Ҳўп,- Самира ҳар доимгидек баҳслашмади.
Зубайр қизни олдидан чиққач Бўронни қидирди. Ҳайдовчиси Камол кулиб қўйди:
-Хотинини олдида.
Зубайр уларга ҳалал бермаслик учун Бўронни кутиш учун боғга чиқди.
Бўрон эса анчадан бери ҳийла юмшаган хотинини атрофида гирдикапалак эди.
- Уйга қайтмайсанми? Ахир икки ҳафтадан бери шу ердасан.
372 viewsMaftuna Abdullayeva, 07:46
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:46:44 Энди эса бундан Дилроз хабар топди. Бошини қайси деворга уради энди.
Ёдгор Асилхонни қўл остида ишлар экан. Аста-секин уни ишончли одамига айланди. Асилхонни Алияни эри, Зубайр, Икром ва Юсуфни хотинида қасди борлигини билганида пинагини бузмади. Бўлса бўлар. У учун асосийси Асилхонни рози қилиш. Ахир у йигитга иш берди. Ўзи истагандек ҳаётга етиштирди. Назарида у одамлар билан қилинадиган ҳисоб-китобни унга алоқаси йуқ эди. Фақат айнан Алияни эри туфайли бирон нохушлик чиқиши мумкинлигини кўнгли сезарди. Бироқ Лейла ўртадан чиқади деб ўйламаганди. Қизни Кавказдан кўчиртириб келганига афсуслана бошлади. Аслида уни қўйиб юбориш нияти ҳам йўқ эмасди. Лейлани ўзи ҳам буни бир неча марта илтимос қилганди.

Ёдгор қандай бўлмасин Дилрозни қўлга киритишни ўйлай бошлади. Керак бўлса Асилхонни аралаштиради.

Эшиги чертилган Дилроз истар-истамас киринг деди. Ўша воқеадан бери опаси тинмай хабар оларди. Ҳар кирганда кўз ёш тўкарди. Ҳатто истаганини қилиши мумкинлигини айтди. Аммо Дилроз энди ҳеч нарсани истамас эди. Шу сабаб Ёдгор била гаплашгач телефонини отиб юборди. Қизга ҳаётни заррача қизиғи қолмаганди. У Ёдгорни бошқа аёл билан муносабати борлигини асло кечиролмасди. Бу ҳақида ўйласа юраги куйиб кетаверарди.
-Дилроз,- кириб келган Зубайрни кўриб ҳайрон бўлди қиз.
-Келинг.
-Сен билан бир оз гаплашай дедим. Ҳайрон бўлма иккимизни дардимиз бир. Сен ҳис қилаётган туйғуларни мен ҳам ҳис қилиб турибман. Севган одамингдан алдов кўриш бу жуда қийин нарса. Ҳазм қилиш учун анча вақт, катта юрак керак. Аммо на чора пешонамизда шу ҳам бор экан.
-Самира опа билан орангиздан бирон нарса ўтдими?- ҳайрон бўлди Дилроз.
-У ҳам Асилхонни одами.
-Ифлос ким ўзи ўша. Жон деб бурдалаб ташлардим.
-Сен қасосни қўй. Янги ҳаёт бошлаш учун куч топ.
-Айтишга осон.
-Биламан. Аммо бу туришда ўзингни еб битирганинг билан Ёдгорни жазолай олмайсан. Фақат опангга ва ўзингга жабр қиляпсан.
-Қанийди Ёдгорни ҳам қалбини парча-парча қилиб ташласам.
-Ҳаёлингда фақат шуми? Ундан кўра ўзингни парчаланган қалбингни териб ол.
-Энди у юракни менга кераги йўқ.
-Унда бошқасини ясаб ол. Бироқ Ёдгордан ўч олиш ҳаёли билан юрсанг бу қийин масала. Афсуски қалбсиз яшаб бўлмайди.
Икки ўз ҳаёллари билан жим қолишди. Зубайр Дилрозга шунақа гаплар дегандай бир қараб ўрнидан турди.
-Энди мен борай.
Орадан 2 ой ўтди. Бу орада Асилхон жимиб қолди. Ҳамма ўз эҳтиётини қилиб ишида давом этарди. Юсуф Асилхонни унга кучи етмаслигига ишонарди. Қолаверса қизларни ўқиши битиб у Россияга қайтиб кетди. Алия эса эри билан ўз ишларини яна давом эттиришарди. Дилроз эса ўқишини ҳам битирмай қаергалигини опасидан бошқа билмай Ўзбекистондан чиқиб кетди. Бунга сабаб Ёдгорни қизни тинимсиз тақиб қилиши бўлди. Алия қўриқчи билан коллежга юборган Дилрозни йўлини биринчи куниёқ Ёдгор тўсди.
-Гаплашиб олайлик.
-Гаплашадиган гап қолмади.
-Сеники бўлмаса меники бор. Юр мен билан,- атрофда ҳамма уларга қараб кета бошлади.
-Қоч йўлидан,- қўриқчи Ёдгорни итариб ташлади. Аччиғи чиқиб турган Ёдгор эса қўриқчини бир уриб ағдариб Дилрозни қўлидан судраб машинасига олиб бориб ичкарига итариб юборди. Атроф тўла одам бўлгани билан ҳеч ким ҳеч нарса қилолмай қолди. Машина катта тезликда учиб кетди.
-Қўйворинг мени,- Дилроз йўл бўйи Ёдгорни бисотидаги жамики ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб келди. Бироқ Ёдгор пинак бузмади. Манзилга ўзини уйига келгач яна қаршилик қилаётган қизни судраб олиб кириб кетди.
-Энди гаплашамиз,- Дилроз Ёдгор уни ётоқхонасига олиб чиққанидан баттар жаҳл отига минди.
-Сен ифлос билан гаплашадиган гапим қолмаган. Яхшиликча қўйиб юбор.
-Дилроз менга қара, қара дедим сенга. Мен фақат сени севганман. Бошқасига тупир. Мен сен учун ҳаммадан кечаман сен ҳам мени шундай яхши кўрасанми?
-Мен ҳақиқатни билган куним севгим ўлган. Энди орамизда ҳеч нарса йўқ.
-Аччиқ устида айтяпсан. Мени ҳалиям севасан. Бўлмаса томирингни кесмасдинг.
456 viewsMaftuna Abdullayeva, 07:46
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:07:55
Давоми бор....
Муаллиф:
Мафтуна Абдуллаева.
Муаллиф рухсатисиз канал ва гурухларга жойламанг!

https://t.me/ibratli_xikoyalar_1
533 viewsMaftuna Abdullayeva, 05:07
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:07:34 Дилроз ухламай тонг оттирди. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳамма нарсани Ёдгорни ўзидан сўраб биламан. Бошқа ҳеч кимга ишонмайман деб бир қарорга келди. Олдига келиши билан опасига шу ҳақида айтмоқчи эди. Аммо опаси унга сўз қотиб ўтирмади. Олдига бир қанча суратлар ташлади. Буларни бари Ёдгор ва ўша Лейлани суратлари эди.
-Лейлани эслайсанми? Ёдгор уни севарди. Қиз кейинчалик Зубайр билан бўлиб кетди. Бироқ Зубайр Туркияга кетгач Ёдгор қизни яна авраб олди. Ҳатто у Кавказга кетгач изидан борди. Унга уйланди. Тўғри Лейла билан кўп ўтмай ажрашди. Лекин ҳалиям Лейлани ўзини Кавказдаги уйида олиб ўтирибди. Расман ажрашгани билан қизни қўйиб юбормаган. Унга бевафолик қилгани учун жазолаган. Ҳалиям олдига бориб келади. Суратларга қара. Энди менга айт. Ёдгорни бирпн марта уйга сигнализация ва камераларни ўчириб киритганмидинг.

-...
Йўқ деёлмайсан. Демак рост. У сендан фойдаланган. Мен кўп ўйладим. Ўша ярамаслар бизни уйимиздаги шахаий компютердаги, ҳимояланган маълумотларни қндай олган деб. Ҳаёлимга нима келди биласанми? Бир гал биз уйда йўқлигимида уйни камералари ва сигнализацияси ўз ўзидан маълум вақт ўчиқ қолганини айтишганди. Ўшанда сен аҳмоқ уйга Ёдгорни киритганмидинг.
Дилроз даҳшатдан қотиб қолди. Ростдан ўшанда Ёдгор билан гаров ўйнаб уни уйигача олиб кирганди. Сигнализация ва камераларни у ўчирганди. Наҳотки Ёдгор ундан шунчаки фойдаланган бўлса. Йўқ бўлиши мумкин эмас.

Алия ҳозир қаҳрда эди. Шу сабаб синглисини аҳволига раҳми келмади. Аксинча ачиқланди. Бир оз синглисига қараб туриб чиқиб кетди. Ҳозир уни олдида қолса унга яна нималардир дейиши аниқ. Шу сабаб меҳмонхонада турган Зубайрни олдига келди.
-Унга қаттиқ гапирмадингми?
-Эй аҳмоққа нима десам ҳам кам. Шунча йил шу аҳмоқ учун жоним ҳалак бўлди. У эса бурнимдаги тагида мени аҳмоқ қилиб юрган йигит билан қўлриқлашиб юрибди.
Зубайр индамади. У ҳозир Дилрозни аҳволини тушиниб турибди. Қизни қалб оғриқлари Зубайрга таниш.
-Барибир ҳали ёш ёнида бўл. Бирон аҳмоқлик қилиб қўймасин.
-Нима ҳам қиларди?
Алия аввалига бу гапга эътибор бермади. Бироқ Зубайр кетгач кўнгли бечукдир ғашланиб синглисини ҳонасига чиқди. Ва бекорга ҳавотирланмаганини кўрди. Томирини кесган Дилроз қора қонига беланиб ётарди.

Ёдгор Дилрозни қўнғироқларига жавоб бермаганидан жинни бўлай деди. Нима қилишни билмасди. Ўқишига ҳам келмади. Охири йигитлардан бирини қизни уйини кузатишга қўйди. Аммо Дилроз кириб-чиқмасди. Унга шу қадар ўрганиб қолган эканки, овозини тушларида эшита бошлади. Кузатувдаги йигит Дилрозларни уйига бир кунлик ёлланма бўлиб кириб, бор гапни билиб чиққач-ку бўлари бўлди.
-Қиз опаси билан ниманидир талашиб қолиб томирини кесибди. Ҳозирда хонасидан ҳам чиқмаётган экан.
-Падарига ланат қандай гаплашсам бўлар экан,- Ёдгорни кўнгли ёмон бир нарсани сезиб ғашланди. Орадан бир -бирини қувиб 15 кун ўтгач ниҳоят севгилисини овозини эшиди.
-Бормисан Дилроз, ўлиб қолай дедим.
-Мен эса ўлиб бўлдим.
-Нима бўлди ўзи? Гапирсанг-чи.
- Нега мени аҳмоқ қилдингиз?
-Нима қилдим?
-Мендан уйимизга кириб олиш учун фойдаланибсиз? Поччамни банкрот қилишда сизни ҳам қўлингиз бор экан.
-Дилроз улар бутунлай бошқа масала. У бизнесдаги гаплар. Сен бўлганингда ҳам бошқа йўлни топардим. Бу шунчаки мени ишим. Ана поччанг ҳам йўлини топиб оляпти. Дилроз, шакарим нега йиғлаяпсан. Йиғлама. Мени адо қилма.
-Уйланганингизчи?- Дилроз баралла йиғлаб юборди. Ёдгор эса нима дейишини билмай қолди. Бу гапдан Димроз хабар топади деб сира ўйламаганди.
-Бу бизни охирги суҳбатимиз. Бошқа овозингизни ҳам эсгитишни истамайман.
Ёдгор қайта-қайта рақам териб Дилрозга тушолмади. Қўлидаги телефонни отиб юборди. Ҳа у ростдан ҳам Лейлага уйланган эди. Узоқдаги Зубайрни таъсири атрофида гирдикапалак Ёдгорни севгиси билан тугади. Лейла Ёдгор шу қадар ошиқлигидан қизни енгилтаклигини ҳам кечирди деб ўйлади. Аммо Ёдгор кечирмаганди. У Лейла билан 4-5 ой вақт ўткашгач уни ташлаб кетди. Расман ажрашди. Аммо қизни қўйиб ҳам юбормади. Лейла бир неча ойдан бери Тошкентда яшарди. Ёдгор уни олдига баъзи -баъзида бориб турарди.
499 viewsMaftuna Abdullayeva, 05:07
Ochish/sharhlash