Get Mystery Box with random crypto!

-Бу аҳмоқлигим учун ўзимни жазойим эди. Сен эса кўзимга кўринм | Ибратли Ҳикоялар

-Бу аҳмоқлигим учун ўзимни жазойим эди. Сен эса кўзимга кўринма. Мен кетдим.
-Эшик қулф кетолмайман. Яхшиликча юр никоҳ ўқитамиз. Йўқса зўрлаб олиб бораман. Кейин тўй қиламиз.
-Мен сенга иккинчи хотин бўлмайман.
-Бас қил. Аллақачон Лейла бу ерлардан кетган. Орамизда ҳеч нарса қолмади.
-Демак Кавказдан олиб келган экансанда. Ифлос хотинбоз. Қандай жирканчсан. Лейла билан бирга бўлиб менга тегинишга қандай ҳаддинг сиққанди.
-Лейла билан ўртамизда ҳеч нарса йўқ дедим сенга.
-Қоч яқинлашма менга.
-Кетмайсан,- Ёдгор Дилрозни ётоққа судради.
-Тегма дедим,- Дилроз уни қучоғидан чиқишга уринди. Бироқ қутириб кетган Ёдгорга кучи етмасди. Ёдгор эса "фақат меникисан" деб такрорлаб қизни қаршилигини енгиб келарди. Авваллари ҳам Ёдгор Дилрозга кўп шилқимлик қилар ва бу нарса Дилрозга ёқарди. Фақат Ёдгор кийимини ечишга уриниши билан Дилроз уни итариб ташлаб аразлаб қоларди. Ҳозир эса Дилроз ўзи севган инсондан жирканарди. Баданида қўллари ўрмалаши билан қаердандир куч пайдо бўлиб Ёдгорни қучоғидан қочиб чиқди. Бироқ қочаман деб оёғи тойиб кетди....

Кўзини очганида тепасида Ёдгор ҳавотир билан турарди.
-Мени кечир. Ўзимни ҳайвондек тутдим. Аҳволинг яхшими?
Дилроз бошини кўтармоқчи эди кўтаролмади. Тили ҳам оғзида яхши айланмасди.
-Шифокор чақирдим. Ҳозир келади.
Дилрозни кўзи ёшланди.
-Йиғлама. Ҳаммаси яхши бўлади. Бўлди бошқа бу иш қайтарилмайди.
Шу пайт дарвоза тарақлагани эшитилди.
-Шифокор бўлса керак,- аммо Ёдгорни гапи тугамай хонага Юнус, Икром ва Зубайр бостириб келди. Икром югуриб келиб Ёдгорга мушт туширди. Ёдгор яхши уришса ҳам ўзидек яхши тайёргарликка эга икки кишига бас келиши қийин эди. Юнус уларга аралашмай Дилрозни олдига борди.
-Сенга нима бўлди?
-Олиб кетинг.
-Лат едингми?
-Йиқилиб тушдим.
-Сенга ҳеч нарса қилмадими?
-Йўқ.
Юнус ёрдамга келган 3 йигит ёрдамида ерга йиқитиб тепаланаётган Ёдгорни ажратиб олди.
-Бас қилинг. Уни шу ерда қолдиринг кетамиз.
-Ўлдираман,- бўғилди Икром.
-Йиғиштир кетамиз, гар чуқурлашса Дилрозни шаънига яхши иш булмайди.- Юсуф Дилрозни кўтариб олди.
Шу воқеадан кейин Дилроз Туркияга кетиб қолди. Ёдгор эса уни изини тополмай қолди.
Икром эса аллақачон ўзини тиклаб Асилхон деганларини ўзини қандай йўқ қилиш ҳақида ўйлай бошлади.
Зубайр эса Самирани туғишини кутарди. Асилхон ўз гумаштасини негадир изламади. Зубайр Самирани ҳомиласи етти ойлик бўлган пайт яна ёнига борди. Самира аввалгидан анча ҳорғин кўринарди. Моҳинисо Зубайрга Самирага тайинланган дориларни қабул қилмаётганидан шикоят қилди.
-Бола йўлдошида муаммо бор. Туғриқ оғир кечиши мумкин. У эса мендан яшириб дориларни қабул қилмаётган экан.
Зубайр ўзим гаплашаман деб Самирани олдига кирди. Қиз Қуръонни аудиосини тинглаб ўтирар эди.
-Нима эшитяпсан?
-Айтишларича ҳомиладор аёллар эшитган нарсалар фарзандига таъсир этар экан. Шунинг учун бу пайтда аёллар кўпроқ Қуръон эшитиши керак экан. Мени боламга қиладиган ягона яхшилигим шу.
Зубайр Самирага қараб ғалати бўлиб кетди. Бу қизни баъзи гапларига одам ажабланади. Қандай муҳитда ўсган бўлса ҳам ичида бир ўзгача "мен"и бор.
-Нега дориларингни ичмаяпсан? Сен кучли бўлмасанг болани қандай туғасан?
-Мени туққанимдан кейин ташлаб кетасиз биламан. Барибир ўлдиролмайсиз.
-Шунинг учун ўзингни ўзинг ўлдирмоқчимисан?
- Мени ўйламанг. Кечирмас экансиз ҳаётим ҳақида қайғурмасликка ваъда беринг.
-Мен билмайдиган бирон режанг борми яна?
-Сизга бошқа зарар етказмайман,- Самира ҳўрсиниб деразага қаради. Шу чоғда Зубайр ўзини уни қучиб тасалли беришдан зўрға тийди.

-Бугундан ҳамма дориларни қабул қилишни бошла. Сен учун Моҳинисо ҳамма ишини тасаб келиб ўтирибди.
-Ҳўп,- Самира ҳар доимгидек баҳслашмади.
Зубайр қизни олдидан чиққач Бўронни қидирди. Ҳайдовчиси Камол кулиб қўйди:
-Хотинини олдида.
Зубайр уларга ҳалал бермаслик учун Бўронни кутиш учун боғга чиқди.
Бўрон эса анчадан бери ҳийла юмшаган хотинини атрофида гирдикапалак эди.
- Уйга қайтмайсанми? Ахир икки ҳафтадан бери шу ердасан.