Get Mystery Box with random crypto!

Энди эса бундан Дилроз хабар топди. Бошини қайси деворга уради | Ибратли Ҳикоялар

Энди эса бундан Дилроз хабар топди. Бошини қайси деворга уради энди.
Ёдгор Асилхонни қўл остида ишлар экан. Аста-секин уни ишончли одамига айланди. Асилхонни Алияни эри, Зубайр, Икром ва Юсуфни хотинида қасди борлигини билганида пинагини бузмади. Бўлса бўлар. У учун асосийси Асилхонни рози қилиш. Ахир у йигитга иш берди. Ўзи истагандек ҳаётга етиштирди. Назарида у одамлар билан қилинадиган ҳисоб-китобни унга алоқаси йуқ эди. Фақат айнан Алияни эри туфайли бирон нохушлик чиқиши мумкинлигини кўнгли сезарди. Бироқ Лейла ўртадан чиқади деб ўйламаганди. Қизни Кавказдан кўчиртириб келганига афсуслана бошлади. Аслида уни қўйиб юбориш нияти ҳам йўқ эмасди. Лейлани ўзи ҳам буни бир неча марта илтимос қилганди.

Ёдгор қандай бўлмасин Дилрозни қўлга киритишни ўйлай бошлади. Керак бўлса Асилхонни аралаштиради.

Эшиги чертилган Дилроз истар-истамас киринг деди. Ўша воқеадан бери опаси тинмай хабар оларди. Ҳар кирганда кўз ёш тўкарди. Ҳатто истаганини қилиши мумкинлигини айтди. Аммо Дилроз энди ҳеч нарсани истамас эди. Шу сабаб Ёдгор била гаплашгач телефонини отиб юборди. Қизга ҳаётни заррача қизиғи қолмаганди. У Ёдгорни бошқа аёл билан муносабати борлигини асло кечиролмасди. Бу ҳақида ўйласа юраги куйиб кетаверарди.
-Дилроз,- кириб келган Зубайрни кўриб ҳайрон бўлди қиз.
-Келинг.
-Сен билан бир оз гаплашай дедим. Ҳайрон бўлма иккимизни дардимиз бир. Сен ҳис қилаётган туйғуларни мен ҳам ҳис қилиб турибман. Севган одамингдан алдов кўриш бу жуда қийин нарса. Ҳазм қилиш учун анча вақт, катта юрак керак. Аммо на чора пешонамизда шу ҳам бор экан.
-Самира опа билан орангиздан бирон нарса ўтдими?- ҳайрон бўлди Дилроз.
-У ҳам Асилхонни одами.
-Ифлос ким ўзи ўша. Жон деб бурдалаб ташлардим.
-Сен қасосни қўй. Янги ҳаёт бошлаш учун куч топ.
-Айтишга осон.
-Биламан. Аммо бу туришда ўзингни еб битирганинг билан Ёдгорни жазолай олмайсан. Фақат опангга ва ўзингга жабр қиляпсан.
-Қанийди Ёдгорни ҳам қалбини парча-парча қилиб ташласам.
-Ҳаёлингда фақат шуми? Ундан кўра ўзингни парчаланган қалбингни териб ол.
-Энди у юракни менга кераги йўқ.
-Унда бошқасини ясаб ол. Бироқ Ёдгордан ўч олиш ҳаёли билан юрсанг бу қийин масала. Афсуски қалбсиз яшаб бўлмайди.
Икки ўз ҳаёллари билан жим қолишди. Зубайр Дилрозга шунақа гаплар дегандай бир қараб ўрнидан турди.
-Энди мен борай.
Орадан 2 ой ўтди. Бу орада Асилхон жимиб қолди. Ҳамма ўз эҳтиётини қилиб ишида давом этарди. Юсуф Асилхонни унга кучи етмаслигига ишонарди. Қолаверса қизларни ўқиши битиб у Россияга қайтиб кетди. Алия эса эри билан ўз ишларини яна давом эттиришарди. Дилроз эса ўқишини ҳам битирмай қаергалигини опасидан бошқа билмай Ўзбекистондан чиқиб кетди. Бунга сабаб Ёдгорни қизни тинимсиз тақиб қилиши бўлди. Алия қўриқчи билан коллежга юборган Дилрозни йўлини биринчи куниёқ Ёдгор тўсди.
-Гаплашиб олайлик.
-Гаплашадиган гап қолмади.
-Сеники бўлмаса меники бор. Юр мен билан,- атрофда ҳамма уларга қараб кета бошлади.
-Қоч йўлидан,- қўриқчи Ёдгорни итариб ташлади. Аччиғи чиқиб турган Ёдгор эса қўриқчини бир уриб ағдариб Дилрозни қўлидан судраб машинасига олиб бориб ичкарига итариб юборди. Атроф тўла одам бўлгани билан ҳеч ким ҳеч нарса қилолмай қолди. Машина катта тезликда учиб кетди.
-Қўйворинг мени,- Дилроз йўл бўйи Ёдгорни бисотидаги жамики ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб келди. Бироқ Ёдгор пинак бузмади. Манзилга ўзини уйига келгач яна қаршилик қилаётган қизни судраб олиб кириб кетди.
-Энди гаплашамиз,- Дилроз Ёдгор уни ётоқхонасига олиб чиққанидан баттар жаҳл отига минди.
-Сен ифлос билан гаплашадиган гапим қолмаган. Яхшиликча қўйиб юбор.
-Дилроз менга қара, қара дедим сенга. Мен фақат сени севганман. Бошқасига тупир. Мен сен учун ҳаммадан кечаман сен ҳам мени шундай яхши кўрасанми?
-Мен ҳақиқатни билган куним севгим ўлган. Энди орамизда ҳеч нарса йўқ.
-Аччиқ устида айтяпсан. Мени ҳалиям севасан. Бўлмаса томирингни кесмасдинг.