Get Mystery Box with random crypto!

Самира бош ирғади. Ва яна оғриқ келди шекилли юзи бужмайиб лаб | Ибратли Ҳикоялар

Самира бош ирғади. Ва яна оғриқ келди шекилли юзи бужмайиб лабларини қаттиқ қимтиб кучанди. Шу онда чақалоқ йиғиси эшитилди. Самира бир енгил тортиб ёстиққа бошини ташлади.
-Ўғилли бўлдингиз. Эртачироқ кирсангиз бўларкан.
Зубайр Моҳинисо артиб тозалаб юргаклаган гўдакни қўлига олиб ғалати бўлиб кетди. Кейин Самирага энгашди.
-Қара бизни боламиз.
Самира ғамгин жилмайди.
-Қўрқма уни сендан айирмайман,- Зубайр айни дамда шунча азоб билан дунё келтирган боласини Самирадан нима қилган бўлса ҳам тортиб олишга ҳаққи йўқ эканини ҳис қилди.
-Йиғлаяпти онаси эмизмайдими?- деди Зубайр Моҳинисога.
-Қон кетяпти. Аввал Самирани аҳволини яхшилаш керак. Ҳозир унга дори юбораман. Оғриқ сезмай ухлайди.
-Унга ҳеч нарса қилмайдими?
-Ҳаракат қиламан.
Самира шу билан икки кун деганда болани қўлига олди. Унгача болани қўшимча озиқлантириб туришди. Зубайр ўғлини Самирани қўлига бериб она болани тамоша қилиб ўтирди.
Онаси қорнини тўйдирган болакай ширингина бўлиб ухлар. Баъзан лабини эмаётгандек тамшаб қўярди.
-Исмини нима қўймоқчисиз?- сўради Самира. У юрак ютиб ўз келажаги ҳақида сўролмаётганди. Қизни аҳволи ҳали ҳам яхши эмасди. Моҳинисо қон кетиш эҳтимоли бор деб ўрнидан қўзғатмай турган маъқул деб айтганди.
-Сен нима қўйишни истардинг?- Зубайр Самира бошидан кечирган азобларни ўз кўзи билан кўргач қиз ҳақидаги фикрлари чалкашиб кетганди.
-Менга жони соғ бўлса бас, катта бўлса бахтли инсон бўлшини истайман- Самирани овози зўрға чиқарди.
-Болани Моҳинисога айтаман олиб кетади. Сени аҳволинг яхшимасга ўхшайди.
-Негадир ҳолим йўқ.
-Болани менга бер,- Самира ўғлидан умид узолмай қараб қолди. Негадир кўнгли бузилди. Ҳудди сўнгги бора кўриб тургандек.
Болани Моҳинисога бериш учун бораётган Зубайр дарвоза олдида аввал кичик портлаш кейин эса отишма эшитилди. Зубайр нима гаплигини билмай турганда Бўрон югуриб келди.
-Бу Асилхонни одамлари уларни бошида Ёдгор турибди.
-Ифлос сотқин.
-Зудлик билан қочиш керак. Кучимиз етмайди. Бу тупкани тагида бизни ўлигимизни топиб келишгунча ҳам йил ўтади.
-Қаердан топиб келишди ўзи?
-Охирги пайтлар кўп эҳтиёцизлик қилдингиз ўзи. Ҳаммани яширин йўлга чақирдим. Улар кириаҳда озроқ ушланиб қолишади.
- Самира,- Зубайр болани Бўронга бериб югуриб кетди. Самирани тепасида хавотир билан Моҳинисо турарди.
-Уни олиб кетолмаймиз. У бардош бермайди. Йўлда ўлиб қолади.
-Мени ташлаб кетинг. Тезроқ кетинглар,- бор гапни Моҳинисодан эшитган Самира тилга кирди.- Улар менга тегишмайди. Дадам олиб кетади. Сизларни қўлга олишса ўлдиришади. Ўғлим асло уларни қўлида қолдирманг.
-Тезроқ,- югуриб Бўрон келди.
-Самира кетолмайди,- деди Моҳинисо.
-Унда кетдик ака, Самирани кейин тортиб оламиз улардан,- Зубайрни Бўрон судрагудек олиб кетар экан, кўзини Самирадан узмасди. Шу онда у қизни қанчалар севишини тушинди. Бир силтаниб Самирани олдига қайтди.
-Кетинг, боламизни асранг. Ваъда беринг.
-Сен ҳам тирик қолишга ваъда бер.
-Яна сизни кўрмай ўлмайман. Сиз ҳам омон қолишга ваъда бериб бу ердан кетинг.
Зубайр Самирани пешонасидан ўпди.
-Мен фақат сизни севганман,- деди Самира синиқ табассум билан.
-Сени қайтариб оламан.
Зубайр Бўрон ва Моҳинисо олдига югурди.
Уйга бостириб келган Ёдгор ҳамм жойни тинтиб Самирадан бошқани топмади. Яширин йўлни топиб қочоқларни изидан боришгунча ҳийла вақт йўқотишди. То шаҳаргача таъқиб қилиб боришди-ю қўлга олишолмади.
Асилхон бор гапни эшитиб қовоғини уйди. Аммо ҳеч нарса демади. Самирани отасига топшириб қаттиқ назорат остига олишни сўради.
-Қочиб кўр. Ўйин озроқ чўзилса чўзилар.

Жажжигина қабр тепасида ўтирган Зубайрни ёнига Дилроз келди.
-Тазиямни қабул қилинг.
-Бошимда шу ҳам бор экан.
- Жуда ачиндим. Ҳали мурғак гўдак эди.
-Ҳаммасига ҳали Ёдгор ҳам, Асилхон ҳам жавоб беришади. Мен ҳаммаси учун қасд оламан.
Дилроз Зубайрга шафқат кўзлари билан қаради. Мана икки ойдан бери у тушкунликда. Кетишга ҳамма нарсаси тахт. Аммо кетолмаяпти. Самирани ҳам дарагини тополмади. Полиция арашса вазият чалкашиб кетади. Ёдгордан қочиб қутилишгани билан бола шифохонага олиб боришларига улгурмай бирдан аҳволи оғирлашиб вафот этди.