Get Mystery Box with random crypto!

#Сўнги_Умид 1-қисм Муаллиф: #Нафиса_Маликова Бу дунё а | Ибратли Ҳикоялар

#Сўнги_Умид 1-қисм

Муаллиф: #Нафиса_Маликова


Бу дунё азал шундай яралган...одамлар келади..кетади..борар манзилимиз бир...шундоқ экан нечун керак ёнмоқлик бу дунё азобларига..
Менинг болалигим жудаям ажойиб эди..эртаклар оғушида яшаётган содда ва беғубор қизалоқ..Отам оқсуяклардан..бизда рўмолсиз юрган аёл зино қилгандек қараларди..бутун қишлоқ бизни ҳурмат қиларди..ҳурмат қилишга мажбур ҳам эди..тўрт нафар акамдан кейин дунёга келган ягона қиз фарзанд..онам кўп туғруқдан анча ҳолсизланиб қолгани учун бутун уй ишлари мени зиммамда эди..эндигина 16га кирган..қаттиққўл акалари туфайли доимо назорат остидаги оддий қиз..мен ҳаётда ёмон инсонлар борлигига ишонмасдим..чунки ойим менга сен яхши бўлсанг ҳамма сенга нисбаттан яхши бўлади деб ўргатардилар..бизда ҳеч ким сочини кесмайди..айтишларича рўмол остидаги сочни фаришталар тарайди..ёшим 16да бўлишига қарамай..сочим тақимимни ўпарди..яна уларнинг ранги ажойиб..бирам жилокор..ойим ҳар доим сочимни қатиққа ювар..витамин бўлади деб қаттиқ парваришларди..айниқса ювиш муаммо эди..соатлаб уни қуритиш учун қуёш тиғида ўтирар эдим..мактабга фақат қатъий назорат остида борардим..чунки мен болалигимдан унаштирилган эканман..яъни аталган..бообрў ва оқсуяклардан бўлмиш Жалиловлар оиласига..шунинг учун мактабда ҳеч қайси бола менга юрак ютиб гапира олмас эди..чунки ҳамма Мўминдан ҳайиқарди..Мўмин исмига умуман муносиб эмас эди..ёши 20ларни қоралаган..қорамағиз аммо истарали..келишган деса ҳам бўлади..баъзида у мен билан умуман иши йўқдек кўринарди..намоз дадамнинг қатъий талаби..узрли кунларимни дадамга айтишга ҳам қўрқардим..ойим орқали зўрға қўрқиб билдирардим..дадамнинг важоҳатидан бирон марта эркаланганимни ҳам эслай олмайман..бошқа синфдошларим университет ҳақида орзу қилишганда..мен сеп йиғиш билан банд эдим..ягона овунчоғим бу менинг китобларим..Мўмин билан умуман учрашувга чиқмаганман у ҳам мени таклиф қилмаган..балки у бошқасини севар..у ҳам мендек бу тақдирга кўнишга мажбур..кўпинча мактабдан қайтишимда мени сўзсиз кузатиб келарди..бизда ор номус жуда кучли..ота онамизнинг сўзлари биз учун қонун..у қандай қарор бўлса ҳам сўзсиз қабул қилишга мажбурмиз..
-қизим...Мадинам..-деди ойим мен ҳонага киргач..-тўйингга ҳам оз қолди гўзалим..-деб бехол гиламга ўтирди..-мени ахволим ўзингга маълум кўзим очиқлигида эгангга топширсам дейман..
-илтимос ундай деманг..-худди ойим ҳозир ўлиб қоладигандек қўрқиб ойимни қучоқлаб олдим..
-беғубор қизим мени..доим ҳам бундек ишонувчан бўлма..Фақатгина Оллоҳга ишон қизим..бирон қайғуга дуч келганингда..иложсиз ахволда қолганингда жойномозингни қўлингдан қўйма..эрингни юзига тик қарама..унутма эринг рози бўлсагина жаннатга кирасан..унинг айтгани қонун..уни сўзсиз бажар..айтганини ҳўп деб бажар..сен ҳоҳламайдиган иш бўлсаҳам асло юзингни буриштирма..норози бўлма..
Мен ойимни ўгитларини жимгина қулоқ тутиб эшитардим..зеро онам бу ўгитларга умр бўйи амал қилиб келган эди..
Бир куни уйимизга аммам ташриф буюрди..кўринишидан кибор аммо жуда жахлдор эди..
-янга..ахволингиз ўзингизга маълум..бугун борсиз эртага йўқ..кўзингиз очиқлигида акамга яхши хотин топиб беринг..-деди бетинг кўзинг демай..ўшанда бола ақлим бу сўзларни мағзини чақмаган эди..онам нега йиғлаб юборганини ҳам..нега ҳўп деганини ҳам тушунмагандим..аммам шунақа аёл эди..гап келса ҳеч кимни аямасди..бора бора бу гап сўзлар тинимсиз қайтариладиган бўлди..шусиз ҳам хаста онам тобора сўлиб борарди...