Get Mystery Box with random crypto!

Дилроз ухламай тонг оттирди. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳамма на | Ибратли Ҳикоялар

Дилроз ухламай тонг оттирди. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳамма нарсани Ёдгорни ўзидан сўраб биламан. Бошқа ҳеч кимга ишонмайман деб бир қарорга келди. Олдига келиши билан опасига шу ҳақида айтмоқчи эди. Аммо опаси унга сўз қотиб ўтирмади. Олдига бир қанча суратлар ташлади. Буларни бари Ёдгор ва ўша Лейлани суратлари эди.
-Лейлани эслайсанми? Ёдгор уни севарди. Қиз кейинчалик Зубайр билан бўлиб кетди. Бироқ Зубайр Туркияга кетгач Ёдгор қизни яна авраб олди. Ҳатто у Кавказга кетгач изидан борди. Унга уйланди. Тўғри Лейла билан кўп ўтмай ажрашди. Лекин ҳалиям Лейлани ўзини Кавказдаги уйида олиб ўтирибди. Расман ажрашгани билан қизни қўйиб юбормаган. Унга бевафолик қилгани учун жазолаган. Ҳалиям олдига бориб келади. Суратларга қара. Энди менга айт. Ёдгорни бирпн марта уйга сигнализация ва камераларни ўчириб киритганмидинг.

-...
Йўқ деёлмайсан. Демак рост. У сендан фойдаланган. Мен кўп ўйладим. Ўша ярамаслар бизни уйимиздаги шахаий компютердаги, ҳимояланган маълумотларни қндай олган деб. Ҳаёлимга нима келди биласанми? Бир гал биз уйда йўқлигимида уйни камералари ва сигнализацияси ўз ўзидан маълум вақт ўчиқ қолганини айтишганди. Ўшанда сен аҳмоқ уйга Ёдгорни киритганмидинг.
Дилроз даҳшатдан қотиб қолди. Ростдан ўшанда Ёдгор билан гаров ўйнаб уни уйигача олиб кирганди. Сигнализация ва камераларни у ўчирганди. Наҳотки Ёдгор ундан шунчаки фойдаланган бўлса. Йўқ бўлиши мумкин эмас.

Алия ҳозир қаҳрда эди. Шу сабаб синглисини аҳволига раҳми келмади. Аксинча ачиқланди. Бир оз синглисига қараб туриб чиқиб кетди. Ҳозир уни олдида қолса унга яна нималардир дейиши аниқ. Шу сабаб меҳмонхонада турган Зубайрни олдига келди.
-Унга қаттиқ гапирмадингми?
-Эй аҳмоққа нима десам ҳам кам. Шунча йил шу аҳмоқ учун жоним ҳалак бўлди. У эса бурнимдаги тагида мени аҳмоқ қилиб юрган йигит билан қўлриқлашиб юрибди.
Зубайр индамади. У ҳозир Дилрозни аҳволини тушиниб турибди. Қизни қалб оғриқлари Зубайрга таниш.
-Барибир ҳали ёш ёнида бўл. Бирон аҳмоқлик қилиб қўймасин.
-Нима ҳам қиларди?
Алия аввалига бу гапга эътибор бермади. Бироқ Зубайр кетгач кўнгли бечукдир ғашланиб синглисини ҳонасига чиқди. Ва бекорга ҳавотирланмаганини кўрди. Томирини кесган Дилроз қора қонига беланиб ётарди.

Ёдгор Дилрозни қўнғироқларига жавоб бермаганидан жинни бўлай деди. Нима қилишни билмасди. Ўқишига ҳам келмади. Охири йигитлардан бирини қизни уйини кузатишга қўйди. Аммо Дилроз кириб-чиқмасди. Унга шу қадар ўрганиб қолган эканки, овозини тушларида эшита бошлади. Кузатувдаги йигит Дилрозларни уйига бир кунлик ёлланма бўлиб кириб, бор гапни билиб чиққач-ку бўлари бўлди.
-Қиз опаси билан ниманидир талашиб қолиб томирини кесибди. Ҳозирда хонасидан ҳам чиқмаётган экан.
-Падарига ланат қандай гаплашсам бўлар экан,- Ёдгорни кўнгли ёмон бир нарсани сезиб ғашланди. Орадан бир -бирини қувиб 15 кун ўтгач ниҳоят севгилисини овозини эшиди.
-Бормисан Дилроз, ўлиб қолай дедим.
-Мен эса ўлиб бўлдим.
-Нима бўлди ўзи? Гапирсанг-чи.
- Нега мени аҳмоқ қилдингиз?
-Нима қилдим?
-Мендан уйимизга кириб олиш учун фойдаланибсиз? Поччамни банкрот қилишда сизни ҳам қўлингиз бор экан.
-Дилроз улар бутунлай бошқа масала. У бизнесдаги гаплар. Сен бўлганингда ҳам бошқа йўлни топардим. Бу шунчаки мени ишим. Ана поччанг ҳам йўлини топиб оляпти. Дилроз, шакарим нега йиғлаяпсан. Йиғлама. Мени адо қилма.
-Уйланганингизчи?- Дилроз баралла йиғлаб юборди. Ёдгор эса нима дейишини билмай қолди. Бу гапдан Димроз хабар топади деб сира ўйламаганди.
-Бу бизни охирги суҳбатимиз. Бошқа овозингизни ҳам эсгитишни истамайман.
Ёдгор қайта-қайта рақам териб Дилрозга тушолмади. Қўлидаги телефонни отиб юборди. Ҳа у ростдан ҳам Лейлага уйланган эди. Узоқдаги Зубайрни таъсири атрофида гирдикапалак Ёдгорни севгиси билан тугади. Лейла Ёдгор шу қадар ошиқлигидан қизни енгилтаклигини ҳам кечирди деб ўйлади. Аммо Ёдгор кечирмаганди. У Лейла билан 4-5 ой вақт ўткашгач уни ташлаб кетди. Расман ажрашди. Аммо қизни қўйиб ҳам юбормади. Лейла бир неча ойдан бери Тошкентда яшарди. Ёдгор уни олдига баъзи -баъзида бориб турарди.