Get Mystery Box with random crypto!

-Бораман. Яна бир неча кун қолай,- Моҳинисо ўзига аста-секин я | Ибратли Ҳикоялар

-Бораман. Яна бир неча кун қолай,- Моҳинисо ўзига аста-секин яқинлашиб келаётган Бўрондан қочиш учун орқага тисарилди.
-Соғиниб кетдим,- аммо Бўрон ундан чаққонлик қилиб қучоқлаб олди.
-Қўйиб юборинг,- Моҳинисо эшикка қаради,- биров кириб қолади.
-Ҳа нима ўзимни хотинимсан.
-Деярли собиқ,- ҳаддидан ошган эрини попугини пасайтириш учун деди Моҳинисо.
-Бекор айтибсан,- Бўрон бир силтаб хотинини ўзига қаратди,- 10 судя никоҳимизни бекор қилмайдими шарий хотиним боплиб қолаверасан. Тинч қўймайман сени.
-Бўпти кўп алжирамай қўйиб юборинг Зайнаб излаб қолди мени.
Бўрон Моҳинисони сўзларида аввалги жаҳлни сезмай мамнун бўлди. Ҳар қалай эри уни қўйиб юбормаслигини сезди. Кейин Зйбайрни излади. Кетиш ё қолишни у ҳал қиларди.
-Мен кетаман,- деди Зубайр,- сен эса икки кундан кейин Моҳинисони олиб қайтасан.
-Ҳўп,- хурсандлигини яширмади Бўрон.
Зубайр йўлда кетар экан Бўрон ва Моҳинисони ярашиб олишини истади. Назарида уларни муаммоси оддийдек эди. Моҳинисога Бўронни кечириши ҳақида айтганида у Зубайрни кўзларига тик қараб:
-Сизчи нега Самирани кечирмаяпсиз?- деб айтди. Ростдан ҳам бировга ақл ўргатиш осон. Самирани кечириш ҳақида кўп ўйлади. Аммо ич-ичидан севса ҳам, фарзанди етим ўсишини истамаса ҳам Самирани алдовини кечиролмасди. Буни унитолмасди.
Икки ўтиб қайтган Бўрон ва Моҳинисо аллақачон ярашиб олишганди. Бундан кўнгли кўтарилди. Ҳар қалай битта оила сақланиб қолибди. Бўронни ёнига чақириб насиҳат қилган бўлди:
-Агар яна ўша ишингни такрорласанг мендан ҳечам яхшилик кутма.
-Бўлди ака тавба қилдим.
Кунлар бир -бирини қувиб ўтиб борарди. Асилхон рақиблари бор гапдан хабар топганини билгач мийиғида кулди.
-Сен аҳмоқлар ҳозирча Асилхон қўрқиб тўхтади деб ўйлайверларинг. Асилхон иккинчи босқичга ўтиш олди танаффус қилади холос. Ҳаммангни битта-битта уруғ аймоғинг билан йўқ қилиш босқичига.

Сентябр ойи Самира кўзи ёрийдиган ой бўлгани учун Зубайр, Моҳинисо билан дала ҳовлига келди. Изларидан Марям ва Бўрон ҳам етиб келди. Самира охирги пайтлар қисқа-қисқа оғриқлардан кўп қийналаётганди.
-Яхши овқатланиб тўйиб ухлашингиз керак. Туғиш учун куч тўплаш зарур.
-Бўрон билан ярашиб олибсизлар, жуда хурсанд бўлдим,- деди Самира Моҳинисони аввалгидан ёришиб турган юзига қараб.
-Ҳа. Бўронни биласиз-ку. Ўлсам қутилмасам тириклай қутилмайман. Зайнабни ўйладим.
-Яхши яшаяпсизларми?
-Ҳа. Бўрон энди яна туғасан деб қўймаяпти.
-Яхши-ку.
-Ҳа. Ўзим ҳам сизни кўриб яна фарзандли бўлгим келяпти.
Самира дардли жилмайди.
-Кўп эмас оз қолди. Ҳатто шу бугун дард бошланса ҳам ажаб эмас.
-Ҳа.
Самира бир тарафдан фарзандини бағрига босишни ўйласа бошқа томондан ундан бутунлай айрилишни ўйлаб ташвишга тушарди.
-Ёмон нарсаларни ўйламанг,- деди Самирани кўнглидан ўтаётганини сезган Моҳинисо,- ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
Самирани олдидан чиққан Моҳинисо Зубайрни олдига келди.
-Самирани туғриғи оғир кечиши мумкин ёрдам беролмай қолишдан қўрқаман.
-Шаҳарга олиб борсакми?
-Шундай қилганимиз маъқул. Чунки оғриқлар жуда чарчатган. Ўзи ҳам деярли туғриққа тайёр. Ҳар дақиқа бошланиб қолиши мумкин.

-Яхши мен ҳозирлик кўришни айтайчи.
-Яхши...
Моҳинисони гапи тугамай Самира турган ҳонадан шовқин эшитилди. Иккиси баравар югуриб киришганда Самира ерда йиқилиб ётарди.
-Нима бўлди?- Зубайр югуриб Самирани бошини кўтарди.
-Бошим айланиб йиқилиб кетдим.
-Қон кетяпти? Энди шаҳаргача етолмайсиз. Туғдириб оламан.
-Яхши.
Зубайр Моҳинисо туғдириш жараёнини бошлагандан тугатгунча эшик билан боғга қатнаб келавериб оёқдан қолди.

-Нима бўляпти,- деди охири чидолмай хонага кириб.
-Оз қолди. Айтгандимку туғриқ оғир кечиши мумкин деб.
Зубайр кучдан қолиб оғриқдан бўзариб лаблари қуруқшаб кетган хотинини тепасига келди.
-Самира аҳволинг қалай.
Самира зўрға жилмайди.
-Кучли бўл. Боламиз учун ҳам. Ҳеч қандай ёмон ҳаёлга борма.