Get Mystery Box with random crypto!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Telegram kanalining logotibi ibratli_sozlar — 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Kanaldagi mavzular:
Намоз
Писхалогик
Ибрат
Kanal manzili: @ibratli_sozlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 34.20K
Kanalning ta’rifi

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-04-19 06:30:21
БЎРИ ҚАБРНИ ОЧИБ МАРХУМНИ ТОРТИБ ОЛДИ.

Бу воқеа Россиянинг чекка қишлоқларидан бирида содир бўлди.Кунларнинг бирида ўрмон қоровули йўлда кетаётиб тузоққа тушиб қолган бўрини ку‌риб қолди. Қахратон қиш, қоровул бўрини қутқариб уйига олиб кетди. Бўри қоровулнинг уйида яшай бошлади.Қоровулнинг хомиладор аёли қоровул бўри билан овдалигида кўмир ёқиб ухлаб қолади ва кўмир исидан вафот этади.Аёлни дафн қилишди. Бўри ўша куни тинмасдан увиллади ва қабристонга кетди. Қоровул уни кузатиб борарди, борганида эса бўри...
Давоми...
4.8K views03:30
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:01:03
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ
ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ КУНИ
МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

Илм билан бизни беҳожат эт!,
Ҳилм билан безат!
Тақво билан мукаррам;
Офият ила гўзал қил!

Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!


@ibratli_sozlar
5.3K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-19 05:31:09
Chiroyli qomatga erishmoqchisiz va ozmoqchisiz

Keling fitneslar va raqslar orqali chiroyli figuraga erishamiz
4.8K views02:31
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:12:33Но_133
     

Яҳё акани бунчалик ҳиссиётли йигит деб ўйламагандим...танишганимизга кўп бўлмаган бўлсада турмуш ўртоғим сифатида қайта кашф қилаётгандим...
   Ташқарига чиқсам бир бири билан кулишиб гаплашиб турган Сумайя опа ва муллакамга кўзим тушди...беихтиёр менга доимо ҳамроҳ бўлган кечаги кўрган тушим ёдга тушди...


   Катта қандайдир одамларга тўла иншоотда ўша гўзал аёл ва муллакам берилиб музда учишаётганди...энг ғалатиси бир бирига нигоҳлар шунчалик софки...нега мен ўзимга алоқаси йўқ инсонлар ҳақида бунчалар тиниқ туш кўрмоқдаман билмайман..аммо ҳозир Сумайя опа билан солиштириб кечаги аёлнинг ёнида муллакам бунданда бахтли тургандек эди гўё....узоқ қараб қолдимми деб ҳижолат бўлиб зинадан пастга тушиб юра бошладим...бошимга сарийимни ташлаб салом сола бошладим...
   -кўп яшанг келин...-деди муллакам Сумайя опа туртиб қўйгач менга боқиб...
  -бахтли бўлинг овсин!-деди Сумайя опа жилмайиб...
  -келин энди бу уйда шу овсинингизга дугонасиз..мен йўқ пайтим онам иккингизга омонат! Барча ишларда адолатли бўлиб бир бирингизга ёрдам беринг хўпми?-деди муллакам жиддий оҳангда бир менга бир аёлига боқиб...
  -хўп жоним!-деди овсиним чиройли кулиб...қизариб кетдим эр хотинлик муносабатлари фақат хонада қолиши керак деб ўйлардим...

   Шу пайт дарвоза тақиллаб Яҳё акани холаси кириб келди...
  -бунча чиройли қилиб сув сепиб қўйибсизлар?-дея кириб атрофга боқиб жилмайди..эгилиб салом солдим..
  -айнанай ўзимни фариштагина келинимдан...кўп яша қизим!-дея мен билан қучоқлашиб кўришаркан юзларимдан ўпиб қўйди...
  -хуш келибсиз хола!-деди муллакам салом бериб елкасини тутаркан...
  -хуш кўрдик болам..онанг қани телефонда ўламан деб аюханнос соладимией!-деди хола кулиб...
  -ўзларини хонасида юринг!
  Сумайя опа ҳам сўрашаркан хола унча ҳушламай кўришганига ҳайрон бўлиб ошхонага чопдим...қанд қурс чой тахладим..янги дастурхон қидириб зўрға топдим кўпи мой сачраган экан...



    -келдингизми опа!-деди Хумайро хола суюниб касаллигини ҳам унутиб ўрнидан тураркан...
  -келдим синглим келдим..бунча ваҳима қилдинг мендан розимисиз деб?
   Хумайро хола шипиллаб кириб дастурхон солиб нарсаларни қўйган келинига меҳр билан боқди..
  -келинг холажон ортингизга ёстиқ!-дея юмшоқ ёстиқни меҳмонни елкаси томон қўйиб қўйди....
  -Ясин қай кетди...дарров менга деб бир нарса кўтариб келади шу ўғлинг ҳозир!-деди хола протез тишлари билан кулиб Хумайро холага боқаркан....

Бори шу. Яна кушинг деманглар. Огохлантирдим сунгра жойладим. Тушунасизлар деб умид киламан

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
@ibratli_sozlar
11.0K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:12:28 Но_132


   Эрталаб саҳардан уйғониб кўча супурдим...кўчалар каттагина менимча бу уйнинг атрофи анчадан бери супурилмаган кўринади...чангиб кетди...бир пайт ён томонимдан кимдир шариллатиб сув сепа бошлади...қарасам Яҳё ака...
  -айтсанг сепиб берардим!-деди жилмайиб...
  -уйғотиб юбордимми?-дедим ҳижолат бўлиб...ҳали ҳам шу инсон мени эрим эканлигига кўника олмай ширин ҳислар оғушида эдим...
  -атир сепганингиздан кейин уйғониб кетдикда!-деди мен тараф сув сачратиб...кулганча қочдим..
  -бўлди...салқин экан! Уят бўлади?
   -ошинг ҳалол бўлса кўчада ич деган экан!-деди қўлимдан тутиб пақирни тутқизиш асносида юзимга яқин келиб..
  -иййй...-дея эгилиб супура бошладим...
  -тавба эриданам уяладими одам?-деди атрофга боқиб керишиб қўяркан...-сен келиб маҳаллани хўрозлари ҳам ухлаб қолдиёв!
  Кула кула зўрға супурдим...
  -менга қара чегара қилиб супур сен ҳам..анов икки қўшни қизлар бизни кўчани ҳеч супурмасди...клёнка тутиб сув сепгандек бир чизиқ қилиб сув сепилади...
   Кулиб эримга боқдим...
  -баъзи инсонлар шундай бўлади ўзи...қўйинг сув серобку сепавераман!
   -хўп...кейин ёнимга кир!-деди қўлидаги иккинчи пақирни кўтариб...
  -янами?-дедим жовдираб...
  -ҳар кун сменадасиз энди хоним!-деди мускулларини ўйнатиб қўяркан...
  -хўп...энди кира қолинг! Биров кўрмасин!-дедим атрофга боқиб...тонг азонда ҳеч зоғ йўқ эди...





     -чойни янганг тайёрлади хотининг қани?-деди Ясин бамайлихотир чой хўплаётган Яҳёга боқиб...
   -у биринчи мени рози қилсин кейин қолган ишларни қилади!-деди Яҳё ўзини кузатаётган Сумайяни сезиб жилмаяркан...
  -уятни ҳам билмайсана ука!-деди Ясин укасига сочиқ отиб...
  -ҳа нима? Қачон кетасан энди?
  -ҳайдаяпсанми?-деди Ясин кулиб...
  -мен ҳам борсаммикин?-деди Яҳё пиёлани қўйиб..
  -уйда аёлларга ким қарайди сен кетсанг ахмоқ бўлма...мен пул жўнатаман сен ҳам топасан сенга уй қилиб олсак бўлгани кейин ҳузурда бамайлихотир яшаймиз ҳаммамиз...оз қолди!-деди Ясин қўлини дуога очиб узоқ дуо қиларкан...
    Сумайя узоқдан уйланиб янада кўркамлашган қайнисига завқ билан қаради...
  «Қанийди сени эртароқ учратганимда...бунча ўйинга ҳожат қолмасди»...
8.3K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:12:28 ИСКАНЖА

Муаллиф: Нафиса Маликова
Но_131

Ҳовлидаги овозларни эшитиб эшикка қараб йўналгандим эшик очилиб Яҳё ака кириб келди...
  -келдингизми? Ойим яхшиларми?-дедим хавотир билан...
  Яҳё ака бир зум менга ўйчан назар ташлаб
  -қўлингни кўрсат!-деди...
  Тушунмай ёш боладек боқдим...у тезлик билан қўлимни тутиб томоша қилиб жилмайди...


    Яҳё ичида яна бир марта Сумайяга тан берди...ҳаммани алдасанг ҳам мени алдай олмайсан! Фаёзани янги супургини ранги урган қўллари қизариб турарди...
  -ойимни хонасини тозаладингми?
  Хотини алмойи алжойи гапларига жовдираб қарагач кулиб
  -юр онамни ёнига!-дея чиқиб кетди...





  Моҳинур қизисиз ҳувиллаб қолган уйида базўр ўтираркан телефони жиринглади...
  -ало!-деди куёвнинг аммаси нега қиляпти экан деб...
  -ало қуда хола...яхшимисиз?-деди аммажон керилган овозда...
  -раҳмат яхши! Тўйдан кейин қизимизнинг кетгани билиниб ўтирибмизда!-деди кўзи беихтиёр ёшланиб..
  -қуда хола сиздан ҳафа бўлдим...мебель қилмаганингизга яраша аммаларга дадил совға берсангиз бўларди келинсаломда!
  Моҳинурни ғазаби тошиб кетди..аммо ўзини босди...
  -тушунмадим?




    -онамни таҳлиллари яхшику аммо нега тузалиш ўрнига кундан кун сўлиб боряпти экан?
   Эрининг ўйчан кўзларига боқиб Сумайя юпатди...
  -энди ёшмаслар...бундай бўлиши табиий жоним!-деди эрини елкасига бош қўйиб...
  -отамдан кейин ёлғиз суянганим онам...уларсиз бу дунёда яшашни ўйлаш...-деди ҳўрсиниб...
  -нега? Мана мен борманку...укангиз бор!
  Ясин хотинига меҳр билан боқди...
  -доим ёнимда бўлсанг эди!
6.7K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:04:37 Бугун ИСКАНЖА 3 кисм ёзилибди холос. Агар розимиз деселар жойлайман. Йук бира тула туплаб эртага жойланг десангизлар эртага обедларда жойлаб бераман. Обедгача яна кисмлар кушилади Нима дейсизлар

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀
6.5K viewsedited  16:04
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:04:20 ​Унинг кўзларига ёш қалқди.
Эрининг шапалоқ туширган қўлларини олиб, лабига босди:
— Раҳмат сизга!
Тамом.


@ibratli_sozlar
6.4K views16:04
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:03:12 Ҳақиқатан кўп ўтмай, қиз «хушхабар» олиб келди:
— Она, отам кетди. Онангга айт, келиб яшайверсин, мен бошқа келмайман, деди.
Унча-мунча одам ўзидан ўн икки ёш катта фоҳишанинг уйига бориб, эриман деб яшашдан ор қилар эди.
Бургуталининг аҳди шу қадар қатъиймиди ё Гуландомни шунчалар яхши кўриб қолдими, ё ўтган икки ой ичида анча мунча бети қотдими, ҳеч иккиланмай Гуландомнинг уйига борди.
Уй бир этак бола билан «нима олиб келдинглар» деб кутиб олди. Яхшиям, ертўлада қуритилган нон, қора кун учун асраб қўйилган аччиқ-чучук, мураббо беркитилган банкалар бор экан.
Унда-мунда Гуландомнинг онаси гўшт, ёғ юбориб турди.
Бургутали ўзини ҳар қанча ўктам тутишга уринмасин, қўни-қўшниларнинг қизиқсиниб, ачинганнамо қарашлари, атай эшиттириб ташланадиган луқмалар, рўзғоридаги тақчиллик уни букиб қўйди.
Отасининг гаплари бот-бот ёдига тушадиган бўлиб қолди:
— Ўғлим, ҳаёт сен билан биз ўйлагандан кўра минг марта мураккаброқ. Оқимга қарши сузган одам ғарқ бўлади.
Оқим бўйлаб сузса. Ҳеч жон койитиш шарт эмас, отасининг ўзи уни елкаларига ўтирғизиб, манзилга элтиб қўяди.
Бу ёқда Гуландом! Ҳар оқшом болаларини уйга қолдириб...
Ўтган икки-уч ой ичида болаларга ҳам анча меҳри тушиб қолган эди.
Болалар ўртоқларининг ёнида бўйнини қисиб юришлари кўз олдига келса, хаёлан чиқиб олгани — кенг-мўл елкалардан оҳистагина тушиб, яна ҳансираганча ўзини оқимга қарши қулоч отишга чоғлар эди.
Йўқ, Гуландомни ташлаб кетиши мумкин эмас. Бу дунёга келиб, битта арзирли савоб иш қилган бўлса, уям шу аёлни ботқоқдан тортиб олгани бўлади. Шуниям чала ярим қилиб, ташлаб кетса.
Бир иш топила қолса эди, ҳаммаси ўринига тушиб кетарди.
Ахир, шунча элу халқ отасига суянмасдан, ёки бузуқлик билан шуғулланмасдан ҳам ишлаб, ҳалол ризқ билан бола-чақа қилиб юрибди-ку! Наҳотки булар шуни эплай олишмаса?
Ниҳоят, иш ҳам топилди. Бир дўстининг икки қаватли хусусий ошхонасига таъминотчи бўлиб ишга ўтди.
— Яхшигина маоши бор. Ейиш-ичишимизга қарашади. Агар, хўп десангиз, сиз уйда ўтириб, пишириқлар пишириб бериб турасиз.
— Майли, — унинг кўз олдига пишириқлардан юлиб-юлқиб қолинадиган тухум, ёғ, ун, шакарлар уюми келиб кетди.
У пишириқ тайёрлашни азалдан жуда яхши кўрарди. Аммо ҳеч қачон кун бўйи иссиқ ошхонадан чиқмай, бир хил пишириқ тайёрлаб кўрмаган эди. Айниқса, берган масаллиғини ҳар қанча эплаб, пишириқларга кўмилиб, ўзи ҳам терлаб-пишиб ўзича бор маҳоратини ишга солмаса, кўнгилдагидек бир нарса чиқариш амри маҳол эди.
Ўша куни онаси айттириб юборган экан. Кун бўйи тайёрлайдиган пишириқни тушгача тайёрлади-да, ўғлидан ошхонага бериб юбориб, ўзи онасиникига кетди. У ерда бир пас ўтириб, алоқа уйига ўтди. Анчадан бери телефонлари ишламай ётган эди, қарзларини тўлади. Йўлда бир мактабдош дугонасини кўриб, оёқ устида бир пас мақтанди.Остонада эрининг пояфзалини кўриб, юраги «шув» этиб кетди.
У эшикдан кириши билан ичкаридан ўқдек учиб Бургутали чиқди:
— Қаерда юрибсиз? — нима бўлганда ҳам унга топиб исм қўйишган эди. Нигоҳи ўлжасини қояларга уриб, мажақлаб ейдиган ёвқур жонзотнинг қарашларидек ўтли, бешафқат эди.
У беихтиёр ҳисоб бера бошлади:
— Онамникига борган эдим.
— У ердан чиқиб кетганингизга икки соат бўлди.
— Почтага кирдим, телефонга пул тўлаш учун. Сўнг бир дугонамни учратиб қолиб...
— Ёлғон!..
Нимадир «қарс» этди. Унинг ҳуши бошидан учиб кетди. Кўзларидан ўт чиққандай бўлди. Бир зум мувозанатни йўқотди.
— Сени яна ўша исловатхонанинг ёнида кўришибди-ку, ифлос!
«Ҳа-я, дугонасини учратган жой...»
Умирида биринчи марта эркак кишидан шапалоқ ейиши эди. Унга алам қилиб кетди. Ахир ўша ифлос жой уйга келадиган йўлининг устида бўлса, бу нима қилсин?
Бўрининг есаям, емасаям оғзи қон экан-да.
Томирларида гупирган қон миясига тепди: «Ие, бу сўтак ўзига нега бунча эрк беради? Агар осмон унинг мулки бўлса, боши устидан йиғиштириб олса-олсин, аммо уни бу тахлит хўрламасин!»
Кўнглига келганларни айтиш учун лаб жуфтлаб, қаршисида уни айблаб турган бешафқат одамнинг кўзларида унга ниҳоятда азиз бўлган бир меҳрни кўриб қолди: қинғир йўлдан қайтара олмаган боласини уриб қўйган дарғазаб онанинг кўзларидагина бўладиган азоб, алам қоришиқ жонсарак бир меҳрни.
6.3K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:03:12 Ўша дераза ёнида туриб қасам ичдим, «агар рози бўлса, уйланиб бошидан юлдузлар сочаман» дедим.
У бир зум оёқлари остидаги ерни йўқотиб қўйди. Ер эмас, сочлари, елкаларига сийпаниб-сийпаниб тушаётган юлдузларга тўла осмон ётар эди пойида ястаниб!..
Муюлишдан чиққан икки ўсмир болани кўриб, яна ерга қайтди. Таниди, Шавкатнинг ўртоқлари эди улар. Болалар унга қарай-қарай, йўлнинг нариги бетига ўтиб кетди.
Унинг кайфияти тушиб кетди. Ўғлининг ўз ўртоқларига қўшилмай қўйганига кўп бўлди. Кўчага фақат мактабга бориб келиш учун чиқади. Бошқа пайт уйда ғимирсигани-ғимирсиган...
Унинг бўғзига кўз ёшлари тиқилди.
— Хайр, омон бўлинг, — ўзини ҳар қанча бардам тутишга ҳаракат қилмасин, овози титраб кетди.
— Сизга нима бўлди?
— Ўзим...
— Сиз яхшилаб ўйлаб кўринг, лекин ҳеч қачон ўзингизни бунчалар оёқости қилманг.
У индамай бурилиб кетди.
Ўша кеча ухлай олмади.
Эртаси куни ҳам...
Бу беҳаловатликни хурсандчилик ҳам деб бўлмас эди. 
Ўзига ўзи сиғмай кетаётган эди. Ўйлаб-ўйлаб, ё ўзимни поезднинг тагига ташлашим керак, ё ҳаётимни бошқа йўлга солишим керак, деган фикрга келди.
Дунёдан-ку, аллақачон тўйган, изида йиғлаб, сарсон бўлиб қоладиган болалари бўлмаса, ҳеч иккиланмай қўл силтаб кетаверарди.
Бир куни темир йўл ёқасига ҳам борди. Йиқилса, рельсга...
Бўйни тўғри келиши учун рельсдан бир ярим метр берида турди. Ўқдек учиб ўтаётган вагонларнинг шамоли таъсир қилдими, боши айланиб, кўзлари тинди. Яна бир дақиқа шу ҳолатда турса, ҳеч қандай мардона шаҳдсиз ҳам, поезднинг оёқлари остига юзтубан йиқилиши аниқ эди. Аммо...
Шу чоқ кутилмаганда:
— Онажон!..— деб чинқирган овозни эшитди. Овоз Сардорнинг овозига ўхшади.
У бир амаллаб ҳушини йиғиб ортига бурилди.
Йўлнинг нариги бетида айнан Сардор тенги бола дайди итдан қўрқиб, онасининг оёқларига ёпишиб йиғлар эди...
Уйга келиб, масалани кўндаланг қўйди:
— Ё сиз кетинг, ё мен кетай!
Эрининг ранги учиб кетди.
— Нега? — бир амаллаб журъат топиб савол берди эри.
— Сизни кўргани кўзим йўқ. Илтимос, мени қийнаманг.
Эр яна анча вақт жим қолди. Сўнг эмранди:
— Ахир мендан нима айб ўтди? Эрта кетдинг, кеч келдинг, қаёқда эдинг демасам! Ичмасам, юрмасам, урмасам, сўкмасам.
Эрининг ялинчоқ қиёфасига қараб ғижинди:
— Қанийди, сиз ҳам одамларнинг эрларига ўхшаб... Э-е, қўйинг, садқаи гап сизга, — қўл силтади. — Гапни кўпайтирманг, кетинг. Агар болалар керак бўлса, марҳамат, сиз билан қайси бири кетишни хоҳласа, кецин. Лекин биламан, сиз уларни эплай олмайсиз. Шунинг учун сизга беташвиш, беғалва йўл — истаган пайтда кўришиб туриш. Кўришиб тураверасиз, қаршилигим йўқ. Фақат менинг кўзимга кўринмасангиз бўлди.
Эр йиғлаб юборди:
— Гуландом! Гули! Ахир мен сени яхши кўраман, наҳот шуни ҳам юз-хотир қилмасанг? Ахир одамлар ит ҳам сақлайди-ку, итинг бўлай, остонангдан бир парча ер берсанг кифоя...
— Йўқ, — ўрнидан турди у. Ўзи бўлимлигина, бўйчан аёл эди. Оёқларига йиқилиб ҳўнграб йиғлаётган эркакнинг олдида қадди тоғдек юксалиб кетгандай бўлди. «Остона ҳам ҳайф унга!» — Йўқ! Эшитаяпсанми, йўқ! Сен билан бир ҳаводан нафас олишни ҳам истамайман.Сардорини олиб онасиникига кетиб қолди.
У ердан Бургутали топган янги уйга...
— Сиз фақат хафа бўлманг, — узр сўради у. — Ота-онамга ҳеч тушунтира олмадим. Бўлмаса, тўй-тантана билан уйланмоқчи эдим.
Тўй-ку шарт эмас. Аммо ота-онангиз қарши бўлса...
— Мен улардан ҳам, сиздан ҳам кечолмайман. Бир кун келиб, бизни тушунишади ва кечиришади. Бу аниқ! Аммо кечиришгунча...
Йўғонлар чўзилиб, ингичкалар узилиб кетишини иккаласи ҳам яхши билишар эди.
Отанинг қўли узун эди, бир ҳарб билан иккаласини ҳам ишдан бўшаттириб юборди.
Бургутали отасининг устидан кулган бўлди:
— Қорни очса, гўшт еган ялоғига қайтиб келади деб ўйлаяпти содда отам. Ахир мен одамман-ку, наҳот битта қорин ғами мени йўлимдан қайтарса?
Гуландом ўзича хижолат тортиб, тасалли берган бўлди:
— Анави болаларнинг ғинг-шингига узоқ дош берольмайди. Кетса, уйга кўчиб ўтамиз. Ҳарқалай, озми-кўпми шароит бор. У уйни мен ўн беш йил навбатда туриб олганман. Иш ҳам топилиб қолар.
5.7K views16:03
Ochish/sharhlash