Get Mystery Box with random crypto!

КЕЧИККАН_ҲУКМ (жумбоқларни биргаликда ечамиз): Бисмиллаҳир роҳ | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КЕЧИККАН_ҲУКМ (жумбоқларни биргаликда ечамиз):
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бугун сизларга яна бир ҳикояни тақдим этишни бошлайман. Бу ҳам олдингиларидек онлине ёзиб борилади. Сизга ҳам ўзимга ҳам сабр тилайман. Ўқиб маънавий ҳордиқ оласиз деган умиддаман.


  Инсон дунёга келибди-ки, хато қилади. Хатолардан тўғри ҳулоса чиқариб тавба қилиш ҳар кимни ҳам қўлидан келмайди.
Ҳуллас жуда кўп бора қаршилиларни енгиб, ота-онасидан фотиҳа олиб бу соҳага қадам ранжида қилди. Ёшлигидан детектив филмлар жинниси бўлган бу йигит Шерлок Ҳолмс ва Пуарони жинниси эди. Мактабда ҳам ҳаттоки уни шу лақаблар билан чақиришарди. Синфда бирор нарса йўқолса ҳам, у ўзича далилларга таянган ҳолда излаган бўларди. Бир куни мактабда ўқитувчини сумкасидан ўғирланган пулни ҳеч кимни ҳаёлига келмайдиган бола олганлигини исботлаб берган. Ўта тартибни севадиган ва ҳақиқатгўй йигит бўлиб улғайди. Уни бу касбга қизиқишига яна бир сабаб эса қўшниси Салим ака эди.
Тергов соҳасида таълим олиб ишга келган илк кунларданоқ уни терговчи Соҳиб Комиловга бириктириб қўйишди. Соҳиб табиатан ҳазилкаш одам бўлиб, бировни дилига беҳудага озор бермасди. Илк кунларданоқ Жўрабек билан гаплари бир бирига ҳил тушди.

Бугун бироз ишга кечикиб келган Соҳиб ака Жўрабекни имлаб олдига чақирди. Жўрабек ўрта бўйли, қош кўзи қора қорамағизроқ йигит эди. Мунтазам спорт билан шуғилланиб тургани учун ҳам мушаклари бақувват, ҳаттоки кийими остида ҳам бемалол билиниб турарди. Соҳиб эса Жўрабекка нисбатан анча узун, шу бўлишига жуда озғин ҳам эди. Бу озғинлик ортида ҳақиқий жасорат ёшлигидан каратени ҳадисини олганлик турарди. Соҳиб билан анча мунча каратечилар ҳам олиша олмас эди. Унинг ўзига ҳос тактикаси бўлиб рақибининг нозик томонини тезда илғарди. Соҳиб ана шундай ҳислати билан

ҳам жамоа орасида қадрланиб келарди.

- Жўрабек сенга ҳушхабар. Келганингдан бери фақат қоғоз титиб зерикиб кетдинг. Бугун жиноят жойини кўздан кечиргани борамиз.

- Янги шикоят тушдими, дейман?

- Асти сўрама. Бир магазинни ўмариб кетишибди. Лекин калит билан очиб кирилган. Ҳеч қандай ортиқча уринишлар йўқ.

- Демак дўконни ичидагилардан бири экан.

- Дарров ҳулоса ясама. Бизнинг ишда шошма шошрлик ярамайди. Қани бўл. Устингга кийвол. Кўча анчагина совуқ чиқиб қолди.

Жўрабек ташқарига чиққунга қадар Соҳиб ҳизмат машинасини шинасини кўздан кечириб турарди.

- Ака шинага бирор нима бўлибдими?


Куз ҳавоси этни жунжиктирар даражада совуқ эди. Жўрабек енгилгина костюм кийгани сабаб бироз совуқ қотди ва тезда машинага чиқа қолди.

- Эрталаб чиққанимда қуёш анча қиздираётганди. Энди ҳавони қаранг?

- Баҳор билан куз ҳавосига тушуниш қийин. Бир қарасанг қуёш чарақласа, бир қарасанг ёмғир ёғиб турибдида.

Йўлга тушишар экан Соҳиб талончилик тавсилотларини Жўрабекка айта кетди.

- Дўконни жуда гавжум ҳам деб бўлмайди. Лекин савдоси ёмонмас. Кунлик тушум катта бир маркетнинг тушумига яқинлашиб қолар экан. Буларнинг энг катта ютуғи етказиб бериш ҳизматини ҳам йўлга қўйиб олганлигидир.


Машина икки қаватлик бинони пастки қаватида жойлашган дўкон олидига келиб тўхтади.

- Олдин сен бориб баъзи нарсаларни нархини сўраб ичкарини ўрганиб чиқ.



Давоми бор

@ibratli_sozlar