Get Mystery Box with random crypto!

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Telegram kanalining logotibi ibratli — ИБРАТЛИ ДУНЁ И
Kanaldagi mavzular:
Кун
Мулохаза
Хайрли
Davomi
Хайит
Ривоят
Тафаккур
Diqqat
Психология
Tabassum
All tags
Telegram kanalining logotibi ibratli — ИБРАТЛИ ДУНЁ
Kanaldagi mavzular:
Кун
Мулохаза
Хайрли
Davomi
Хайит
Ривоят
Тафаккур
Diqqat
Психология
Tabassum
All tags
Kanal manzili: @ibratli
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 121.96K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon
Админ: @Muldashova

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 7

2024-06-07 15:12:23
.
ЗУЛХИЖЖА ОЙИНИНГ РЎЗАСИ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ТУТИЛАДИ?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25.7K views12:12
Ochish/sharhlash
2024-06-07 14:48:12
Эслатма!

Бугун,  7 июнь 2024 йил, жума — Зулҳижжа ойининг 1-куни.

15 июнь 2024 йил,  шанба Зулҳижжа ойининг 9-куни — Арафа куни.

16 июнь 2024 йил,  якшанба — Қурбон ҳайити кунига тўғри келади.

Аллоҳ таоло зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунини ғанимат билиб, бу кунлардан унумли фойдаланиб, дуо, зикр ва ибодатда ўтказишни  барчамизга муваффақ қилсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26.2K views11:48
Ochish/sharhlash
2024-06-07 14:19:01
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида афзал бўлган амаллар:

1. Қурби етган одам ҳаж қилиши.
2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш.
3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш.
4. Нафл намозларни кўпайтириш.
5. Нафл рўза тутиш.
6. Қуръон тиловати.
7. Садақа.
8. Тунги таҳажжуд намози.
9. Қурби етса Қурбонлик қилиш.
10. "Алҳамдулиллаҳ", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтишга машғул бўлиш.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20.1K viewsedited  11:19
Ochish/sharhlash
2024-06-07 14:05:01
Сиз қайси ойда туғулгансиз. Туғилган ойингизни танлангчи сизга қандақа мошина чиқар екан

Билиш учун пасдаги туғилган
ойингизни танланг

Январь. Февраль.

Март. Апрел.

Май. Июн.

Июл. Август.

Сентиябр Октябр.

Ноябр. Декабрь.

Кимга қанақа мошина чиқди билиб
олиш
14.1K views11:05
Ochish/sharhlash
2024-06-07 13:37:29
#Бугун_Зулҳижжа

ХУШ  КЕЛДИНГ,
ЗУЛҲИЖЖА  ОЙИ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22.5K viewsedited  10:37
Ochish/sharhlash
2024-06-07 13:13:01
УЛУҒ КУНЛАР

"(Зул-ҳижжа ойининг аввалги)
ўн кечасига қасам"

(Фажр сураси, 2-оят).

– Бу шундай улуғ кунларки, Аллоҳ таоло у билан қасам ичган.
– У умр кунларининг энг афзали.
– У маълум ва машҳур кунлардан.
– Шундай улуғ кунларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ссалам солиҳ амал қилиб қолишга тарғиб қилганлар.
– Шундай улуғ кунларки, у кунларда ҳаж амали бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда арафа куни бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда қурбонлик бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда ибодатларнинг онаси ўрин олган.

"Ҳикматлар китоби"дан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16.9K views10:13
Ochish/sharhlash
2024-06-07 12:59:01
МАШҲУР САВОЛ

Аёл киши вояга етгандан кейин бир ишни хар куни қилар экан.

Эркак киши у ишни умри давомида қилса қилар экан.
Қилмаса сўнги қилиб жўнатар экан.!

Бу саволни жавобини ҳозирча хеч ким топа олмади, сизчи ?


Жавобини билиш
15.5K views09:59
Ochish/sharhlash
2024-06-07 12:46:02
Дуо қилинг, деган дўстга дуоларимиз ато бўлсин.

Дуоларимдасиз деган дўстга,
жонимиз фидо бўлсин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16.9K viewsedited  09:46
Ochish/sharhlash
2024-06-07 12:04:37 ХАҚҚИМИЗГА ДУО ҚИЛГАН БИРОДАРИМ

Шерзод Карим


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
19.5K views09:04
Ochish/sharhlash
2024-06-07 11:32:57 ДЎСТ

(бўлган воқеа)

Суҳбатдошим ҳикоя қиладилар,
--  Бир куни бир кишини олдиларига бир яқин дўстлари кўпроқ миқдорда пул сўраб келибдилар,
-- Дўстим хозирда менда бунча пул йўғу, аммо бир танишимдан сўраб олиб бераман иншааллоҳ деб, уйларига кириб таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиб, чиқибдилар ва биргаликда ўша танишларини олдига йўл олишибди... йўл йўлакай, бир масжид чиқибди, дўстим хозир 10 дақиқа кутиб туринг мен шу  масжидга кириб чиқайин дебдилар, Масжиддан чиқиб
яна йўлда давом этишибди...
Шу зайлда йўлда яна иккита масжидга кириб чиқибдилар, дўстлари хайрон, қорни шишиб уфф менга бир киши қараб турган бўлса, ахир намоз вақти бўлмаса, дўстимга нима бўлган ўзи деб, озгина хафа бўлгандек бўлибдилар...
-- Манзилга етиб бориб танишларини чақиришибди, у киши чиқиб салом аликдан сўнг, биродар шу менга 5000$ пул зарур бўлиб қолди деб сўрабдилар, халиги киши, хўп бўлади деб дарров уйдан пулни олиб чиқиб берибдилар.
- Қайтишда халиги дўстлари сўрабди, дўстим ишим дарров битар экан, мен шошиб турган бўлсам, намоз вақти бўлмаса, шуни олиб бериб кейин масжидга кириб ишингизни бажарсангиз бўлмасмиди? дебди..
-- Дўстлари жилмайиб,  Эҳҳ дўстим манашу сизни ишингиз тез битиши учун, сизни олдингизда хижолат бўлиб қолмайин деб, уйда ва масжидларда икки ракаатдан нафл намоз ўқиб Аллоҳдан юзимни ёруғ қилишини, шу дўстимнинг ишини тез битиришини сўраб ялиниб, дуо қилиб чиққан эдим...
Мана Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ дуоимни ижобат этди..ишингиз тезда битди... кутганингизга рози бўлинг биродарим,- деб қўйибди...

Илхом Холмирзаев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24.3K views08:32
Ochish/sharhlash
2024-06-07 09:31:59
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Жума кунининг ҳайру барокати Сизга бўлсин диндошим!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21.6K views06:31
Ochish/sharhlash
2024-06-07 09:03:03 #Биласизми

ЖУМА КУНИНИНГ 6 СИРИ

Жума
– ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).  

. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.

. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

М. Зуфарова тайёрлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни ҳам огоҳ этинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23.3K views06:03
Ochish/sharhlash
2024-06-07 08:00:02
Ота-онамга қандай яхшилик
қилишим мумкин?


Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20.9K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash
2024-06-07 07:20:46
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН !

Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30.9K views04:20
Ochish/sharhlash
2024-06-07 06:20:42
#Жума_муборак                     

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
41.3K views03:20
Ochish/sharhlash
2024-06-03 16:03:49
КЎНГИЛНИ ОРТИДА...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
7.0K views13:03
Ochish/sharhlash
2024-06-03 15:33:30
Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Тафаккур қилинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
9.2K views12:33
Ochish/sharhlash
2024-06-03 14:46:02
Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст бўлмайдиган тўртта нарса:

1. Пул - бугун менда, эртага бошқаларда.
2. Мансаб - бугун мен ўтираман, эртага бировлар.
3. Жазман - бугун мен билан, эртага бошқаси билан.
4. Тобут - бугун мени оборса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан пулга ишониб дўстдан, мансабга ишониб таниш - билиш биродарлардан, жазманга ишониб ҳалол жуфтингиздан асло воз кечманг. Бу синовли дунёда ҳаммамиз шу тобут орқали якун топажакмиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12.3K views11:46
Ochish/sharhlash
2024-06-03 14:38:55
ДИҚҚАТ САВОЛ

Қўли йўқ уради, 
Таёғи йўқ уради, 
У хаммани уради, 
Хатто сизни хам уради

Жавобини ҳеч ким топа олмаяпти


Савол : У нима ?

ТЎҒРИ ЖАВОБ
9.3K views11:38
Ochish/sharhlash
2024-06-03 13:17:26 ​​ЁН ҚЎШНИ -- ЖОН ҚЎШНИЛАР

Абдуллоҳ саховатли, қалби юмшоқ киши эди. Уни Аҳмад исмли камбағал қўшниси бор эди. Бир куни Аҳмад кўп молга муҳтож бўлиб қолди. Лекин... Унга кўмак берадиган киши топилмади. Охири оқибат уйини сотишга қарор қилди.

Харидорлардан бири Аҳмадга:

- Қанча деяпсиз?

- Минг динор.

- Минг... Атрофда бундай уйлар беш юз динор туради-ку? Нархини ошириб юбормадингизми? Инсоф қилинг.

-Тўғри айтасиз биродар. Лекин бу уйнинг қўшниси саховатли, яхши инсон. Исми Абдуллоҳ. Касал бўлсам кўргани чиқади. Ҳол аҳвол сўрайди. Хурсанд бўлсам севинади. Хафа бўлсам ҳамдард бўлади. Шу ҳовлида яшаётганимдан бери бир оғиз ёмон гапини эшитмаганман. Харидор Аҳмаднинг гапларини эшитгач: “Кимнинг Абдуллоҳ каби қўшниси бўлса, уйини сотмаслиги керак”- деди.

Абдуллоҳ қўшниси ва харидор ўртасида бўлиб ўтган гапларни эшитиб хафа бўлди. Чунки қўшниси пулга эҳтиёж сезиб қолганини ундан яширганди. Абдуллоҳ дарҳол Аҳмаднинг олдига бориб, эй азиз қўшним! Сизга қанча пул керак бўлса мана олинг, дея бир халта ҳамённи чиқарди. Уйингизни сотманг. Мен сизга қўшни бўлиб қолишни хоҳлайман.

Бу воқеа халқ орасида тарқалиб, зарбул масалга айланди. (Воқеа қаҳрамони бўлган меҳрибон қўшни Абдуллоҳ – машҳур Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ эди).

Сизу биз, қандай қўшнилармиз?!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17.1K views10:17
Ochish/sharhlash
2024-06-03 13:03:57
Ичакларда 3 килогача нажас тошлари сақланади ва бу, организмнинг энг катта ЗАХАРИ хисобланади!

Нажасдан, захар қонга тушиб, юзлаб хар хил касалликларни чақиради. Шундай экан, соғлом бўлмоқчи бўлсангиз, ичакларингизни тозаланг!

Уй шароитида ичакларни тозалаш учун табий рецептни топиб олдим, сизларга хам бўлишмоқчиман. Демак, ичакларни тозалаш учун аввал...
Батафсил ўқиш...
12.3K views10:03
Ochish/sharhlash
2024-06-03 10:01:00
СИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ...

Илёс Юнусов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22.1K views07:01
Ochish/sharhlash
2024-06-03 07:31:35
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24.7K views04:31
Ochish/sharhlash
2024-06-03 07:02:16
#Хайрли_кун

Янги кун - янги имкониятдир. Агар кеча муваффақиятсизликка учраган бўлсангиз, бу ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас. Сизда бугун қайтадан бошлаш имкони бор!

Яхши ниятлар билан бошлаган кунингизни Аллоҳ муваффақият ва зафарлар билан тўлдирсин!


ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22.2K views04:02
Ochish/sharhlash
2024-06-03 04:30:13
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!

Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони
56.0K viewsedited  01:30
Ochish/sharhlash
2024-06-03 02:31:01
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Янги хафтанинг илк  куни барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
79.3K views23:31
Ochish/sharhlash
2024-06-02 18:59:02
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
38.7K views15:59
Ochish/sharhlash
2024-06-02 18:20:34
Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

Шундай бўлингки, борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27.4K views15:20
Ochish/sharhlash
2024-06-02 17:39:02
Эр хотинининг иффатини сақлаши, уни ҳаромдан ҳимоя қилиши керак. Айниқса қўшилиш чоғида хотинининг хоҳишини инобатга олиши лозим.

Эр хотинини на сўз билан, на феъли билан сўкиб, айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб, пастга урмаслиги, унинг жисмию хулқини, оиласию яқинларини камситмаслиги зарур. Зеро, бу мусулмон одобига мутлақо тўғри келмайди.

Эр хотинини яхши кўрса, уни ҳурматлаши, қадрлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса, чидаб яшасин, ёки яхшиликча ажрашсин. Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ. "Ижтимоий одоблар" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22.7K viewsedited  14:39
Ochish/sharhlash
2024-06-02 17:30:01
Саволни ёмони: 3 дақиқада топишиз керак!

2-хотин олишга қарор қилган эр хотинига:
– 4 пачка туз солиб менга шундай овқат тайёрлагинки, шунда ҳам тузи ошиб кетмаган бўлсин, шунда мен бошқа хотин олмайман дебди.

Хотини жуда ақлли аёл экан 4 пачка туз билан шунақа овқат тайёрлабдики, овқатланиш вақтида ҳайратда қолган эри нега буни тузи кам деб ҳатто овқатни яна тузлабди.

Диққат савол: Аёл қандай овқат қилиб эрини мот қилган?
19.7K views14:30
Ochish/sharhlash