2024-06-11 08:31:16
Турмуш чорраҳаларидаКунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради.
Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўткан хафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу хам бир талаба бўлса керак деб ўйладим.
Машинамга разм солдим. Уста олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас.
Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга харакат қиларди.
- Тузукмисан?
- Ҳа, узр, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан, мабодо? Юр, хеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораман~да!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!
Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У, раҳмат, деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Таҳоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.
Мен ортга қайтмоқчи ҳам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана таҳоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида таҳорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб таҳорат олдим.
Одам кўп, бировнинг биров билан иши йўқ.
Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
"Мен хам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда хам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен хам такрорлайдиган бўлдим.
Умримда илк бор масжидга киришим эди.
Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу хисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.
Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди.
Шу бола мени хидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан мехрим тушди.
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
Шу кундан бошлаб хаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.
Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим.
Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
Қизим "Ота хижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.
Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб махзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият хам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди.
Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ холда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.
Умрим бизнес билан ўткан экан.
Хозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.
Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни хижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жохилликда ўтсинми?
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллохга ҳамд айтдим.
Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда!
Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, хидоятим сабабчиси - мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
34.8K views05:31