Get Mystery Box with random crypto!

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Telegram kanalining logotibi ibratli — ИБРАТЛИ ДУНЁ И
Kanaldagi mavzular:
Кун
Мулохаза
Хайрли
Davomi
Хайит
Ривоят
Тафаккур
Diqqat
Психология
Tabassum
All tags
Telegram kanalining logotibi ibratli — ИБРАТЛИ ДУНЁ
Kanaldagi mavzular:
Кун
Мулохаза
Хайрли
Davomi
Хайит
Ривоят
Тафаккур
Diqqat
Психология
Tabassum
All tags
Kanal manzili: @ibratli
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 121.96K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon
Админ: @Muldashova

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2024-05-25 17:23:15
«МУАЛЛИМ
ВА КАЪБАТУЛЛОҲ»


...Бир кун илм берганга
Бордир ҳажнинг савоби...


Ўлмасбек Самарқандий.
Мурод Ражабов.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30.3K views14:23
Ochish/sharhlash
2024-05-25 16:55:08 ​​#Устоз_тарбияси

Бир болакайни ота онаси "кучли устоз” деб ном олган тренерга спорт билан шуғулланиши учун олиб келишибди.

Бу устоз болани спортга тайёрлашни ўрнига фақат вазминликни ўргата бошлабди.

Шиоримиз: “Вазминлик! Вазминлик! Ва яна ВАЗМИНЛИК!” дер экан шогирдларига.

Ота-оналарнинг жаҳли чиқа бошлабди:

– Спортчига вазминлик нимага керак, у шиддатли бўлиши керак эмасми!, - дейишибди ота-оналар бир овоздан.

Бу устознинг синалган услуби - рақибнинг жаҳлини чиқариб, шу асосида уни хато қилишга мажбур қилиш экан.

Шогирдларини эса жаҳлини чиқариб, вазмин бўлишга мажбур қилар экан.

Ёш спортчиларнинг сабри чидамасдан устоздан нега бундай қилаётганини тушунтириб беришини талаб қилишибди.

Шунда устоз "Сенинг туғулган кунингга совға олиб келишса, сен уни олмасанг, совға кимда қолади?" - деб сўрабди.

- Албатта совға эгасидада, - дейишибди кичик спортчилар.

– Ҳаётда ҳам худди шундай, бахиллик, рашк, уришиш, ёмон кўриш, қовоқ солиш, низолашиш ва ҳакозо совғаларни қабул қилмас экансиз, у совға эгасида қолаверади. Яъни рақибингиз жахлингизни чиқарса, вазмин бўлинг-ки, "совға"си ўзида қолсин...

ВАЗМИНЛИК.
ВАЗМИНЛИК ва яна ВАЗМИНЛИК сизни ғалабага элтади,
жаҳлни жиловлай олмаслик - хатога йўл қўйиш, мағлубият демакдир - дебди устоз.

Зебунисо Ахмедова



Устознинг таълим услубини тушунмай, билиб-билмай ҳукм чиқаришдан сақланинг!


Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
18.0K views13:55
Ochish/sharhlash
2024-05-25 15:18:06
ЁШЛИК ҚАЙТМАС ЭКАН...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30.8K views12:18
Ochish/sharhlash
2024-05-25 14:09:01
#Кун_ҳикмати

- Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
- Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари...

- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21.2K views11:09
Ochish/sharhlash
2024-05-25 13:55:03
БУ СИНОВ 100% АНИҚ !

Сизни севадиган одам борми?

Бармоқларингизни кўриб чиқинг. Келажакда сизни қай даражада яхши кўришади билиб олинг!


ЖАВОБИ
17.8K views10:55
Ochish/sharhlash
2024-05-25 09:05:34 ​​ТАРБИЯ

Қадимда уч паҳлавон ораларида ким тарбия беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи паҳлавон шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди. Иккинчи паҳлавон отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи паҳлавоннинг шогирди қанча мажбурлашмасин, устозига тош отишдан бош тортибди. Холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки паҳлавон норози бўлишибди:
- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку!
- Тўғри, - дебди ҳакам. - Лекин у шогирдини одобли қилиб тарбиялабди, устозига тош отмади...

P.S. Албатта маънавий тарбия жисмоний тарбиядан устундир. Шунинг учун ҳам ота-онаси ва устозини эъзозлаган инсон юксалиши муқаррар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
38.3K views06:05
Ochish/sharhlash
2024-05-25 08:20:01
#Сўнгги_қўнғироқ

СИНФДОШ

Мана етиб келди балоғат ёши.
Барчанинг юзида иқбол қуёши,
Нетай, кўзларимда айрилиқ ёши,
Хайр дегим келмас, сенга синфдош.

Бу сўнгги қўнғироқ, бу сўнгги базм,
Бир-бир ҳаммангизга соламан разм.
Нечун ҳаста чиқар, нечун овозим?
Хайр дегим келмас, сенга синфдош.

Ўн бир йил бир эдик, майда бўламиз,
Билмам қай биримиз қайда бўламиз?!
Тақдиримиз битган жойда бўламиз,
Хайр дегим келмас сенга синфдош!

Ортда қолиб кетди парта талашлар,
Шўхчан болалигу сирли қарашлар,
Бугун юрагимни нимадир ғашлар,
Хайр дегим келмас сенга синфдош!

Шоира Тўлаганова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26.5K views05:20
Ochish/sharhlash
2024-05-25 06:20:23
УСТОЗ КИМ ?!...

Абдунаби Ҳамро;
Салоҳиддин Файзиев

Барчамизга таълим берган устозлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Устозларни йўқланг, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
60.6K viewsedited  03:20
Ochish/sharhlash
2024-05-25 06:03:51 УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

​​Ривоят қилишларича, кунлардан бирида султон Ҳусайн Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай салом берди.

Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, отини тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди.

Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.

- Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, - Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига,жаҳонга таниқли шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар мурувват кўрсатурсиз?

- Олампаноҳ, -деди Навоий жилмайиб. - Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен...


Азиз устозлар, умрнинг мактаб аталмиш давонидан Сиз олиб ўтган яна бир «Сўнгги қўнғироқ» муборак бўлсин!
Сизнинг берган таълимингизни Навоий ҳазратдек қадрлайдиган маънавиятли инсонлар ҳаёт йўлингизда кўплаб учрасин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
61.0K viewsedited  03:03
Ochish/sharhlash
2024-05-25 05:30:48
ХАЙР  МАКТАБИМ...

Равшан Собиров ва Сетора гуруҳи ижросидаги ушбу қўшиқни эшитган ҳар бир инсоннинг ҳаёлидан ўзининг мактаб даврлари ўтади.

Мактаб даврини соғинганларга кун давомида ёрқин хотиралар ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!

ХАЙРЛИ  КУН  АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
43.8K viewsedited  02:30
Ochish/sharhlash
2024-05-25 04:42:06
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз қувонч ва шодликга тўлсин!

Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони
46.0K viewsedited  01:42
Ochish/sharhlash
2024-05-25 02:40:02
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Қалбдаги ниятлари тонгдай оқ умидлари фарзанди камолига муштоқ қадрдонлар, оталар, мунис оналар, опа - сингиллар! Барчангизга болалик ва мактаб даврини эслатувчи бугунги тонг муборак бўлсин! Бугунингиз гўзал хотираларга, қувончларга тўлсин! Бугун мактаби билан хайрлашадиган ёшларимизни

Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунлари гул, баҳор бўлсин.
Шундай яшашсин-ки фоний дунёда,
Васлига ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...


Аллохдан ёшларга икки дунё саодатини тилаймиз... Келажак ҳаётларида омад бахт ҳамиша хамроҳ бўлсин!
Аллоҳ барчанинг дуо ва хайрли ниятларини ижобат қилсин!

Бугунги тилак ва дуолар гўзал келажакларга васила бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
96.7K views23:40
Ochish/sharhlash
2024-05-24 19:04:03
Хайрли тун, қадрдон...

Уйқуга кетишдан олдин ҳаётингиздаги барча яқин инсонлар учун ва ҳаётингиздаги барча неъматлар учун яратганга шукрона айтинг!

Борлигингиз учун, биз билан биргалигингиз учун Сизга ҳам раҳмат, қадрдоним!"

АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!

Яхши дам олинг!


Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
45.3K views16:04
Ochish/sharhlash
2024-05-21 20:10:55
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир...

Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

Хайрли тун, қадрдон!
Яхши дам олинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13.0K views17:10
Ochish/sharhlash
2024-05-21 18:13:31
ЯХШИ ОДАМЛАР

Сиз борсиз хаёт хам ўтади тўкин.
Кўтарасиз дунёнинг энг оғир юкин
Тўнингиз берасиз ўзингиз юпун.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Кимнидир ўйлайсиз, сизда  кам йўқми?!
Илинасиз мехрни, сизда ғам йўқми?!
Эшитиб хам қоласиз гохида дўқни.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Барингиз исмингиз бирдир - Хотамлар.
Бир парча нонини парча тутамлар.
Хохлайсиз битса деб дунёвий камлар.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Дейишар жохиллар қолса аламда; -
Бунда ўзи дунё хам ортиғу кўпда.
Борни хам кўринар камлари хўпда.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Бахт кутсин яхшини остонасида.
Эзгулик битилган пешонасида.
Омад кулиб турсин кошонасида.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Сиз ўша билганим марднинг боласи.
Ташвишни кўринар сизга чораси.
Келсангиз қочади ғамнинг қораси.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19.0K views15:13
Ochish/sharhlash
2024-05-21 17:41:02
Бир қабиланинг ажойиб урф-одатлари

Бир Африка қабиласида қизиқ ва ноёб урф одат бор. Агарда шу қабилада кимдир ёмон ёки гуноҳ иш қилиб қўйса, уни майдон ўртасига олиб чиқиб,  бутун қабила ўраб олишар экан. Кейин эса икки кун давомида шу хато қилиб қўйган инсонга илгари қилган барча яхши ишларини эслатишар ва ўша яхшиликлари учун унга миннатдорчилик билдиришар экан.

Уларнинг айтишича, ҳар бир инсон дунёга яхши бўлиб келади. Уни мухит-жамият шакллантиради. Ҳар бир инсон севгига, бахтга, тинчликга, хавфсизликга мухтож, аммо ушбу неъматларнинг ортидан қувганда инсон хато қилиб қўйиши мумкин. Улар биргалашиб хато қилган инсонни руҳини кўтаришга ва аслида у кўп яхшиликлар қилган ва яхши инсонлигини эслатиб, уни асл холига қайтаришга харакат қилишар экан...


Бизга ҳам яхши инсонлигимизни эслатиб турувчи яқинларимиз омон бўлсинлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16.3K views14:41
Ochish/sharhlash
2024-05-21 17:32:16
Фақат битта ҳайвонга масжидга киришга рухсат берилган

Бу қайси ҳайвон эканлигини биласизми ?
13.4K views14:32
Ochish/sharhlash
2024-05-21 15:13:01
​​Бир адибдан сўрашди:

«Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»

У деди: «Етмиш йил китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим: 

Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. 

Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади.

Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг?



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18.3K viewsedited  12:13
Ochish/sharhlash
2024-05-21 14:59:01
Ранглар жанги сиз қайси рангни ёқтирасиз ?

Ҳар бир инсон қайсидир рангни ёқтиради!

Ҳозир ўз рангингизни танланг

Сизни қандай инсонлигингиз ҳақида гапиради...
15.8K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-05-21 10:11:35
ДЎСТИМ КЕЛ, РАЗМ СОЛ...

Ҳаётда энг муҳими ўзликни англаш. Ўзлигингизни, одамийлигингизни сақлаб қолинг, қолган барчасини барибир бой берасиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22.1K viewsedited  07:11
Ochish/sharhlash
2024-05-21 09:47:42
AҚШ аэропортларининг бирида бир журналист сўровнома ўтказмоқда.

  – Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима?

- деб берилган саволга ҳамма турлича жавоб берарди. Кимдир уруш деса, яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди.

Шу пайт аэропорт кутиш залига оқ яктакли мўйсафид кириб келди. Буни кўрган журналист унга ўша саволни берди.

"Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима?"

Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди.
- Сен кимсан?
- Aнжелика Уилямс.
- Йўқ. Бу исм. Сен кимсан?
- Журналист
- Йўқ бу касб. Сен кимсан?
- Инглиз
- Бу миллат. Сен кимсан?
- Одамман! деди журналист ва мўйсафидни жилмайганидан қувониб тўғри жавоб берганидан мамнун.
Шунда мўйсафид деди:
- Энг даҳшатлиси, бу ўзингни ким эканингни билмаслигингдир!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
21.6K viewsedited  06:47
Ochish/sharhlash
2024-05-21 08:59:01
Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;

Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;

Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;

Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;

Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;

Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;


Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20.7K views05:59
Ochish/sharhlash
2024-05-21 08:16:21
Фикрларингизга эътибор беринг

• фикрларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар сўзларингизга айланади.

• сўзларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар ҳаракатга айланади.

ҳаракатларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар одатга айланади.

• одатларингизга эътиборли бўлинг, чунки у сизнинг тақдирингизни белгилайди.

Ташқаридан кўринадиган муваффақиятли ҳаёт аслида ичкаридаги муваффақиятли ва соғлом фикрлардан бошланади.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20.4K views05:16
Ochish/sharhlash
2024-05-21 06:31:29
.
МЕН БАХТЛИМАН, -
деяверинг қайта-қайта...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30.2K views03:31
Ochish/sharhlash
2024-05-21 06:00:48
#Хайрли_кун

Қадрдон, "Мен ҳаётнинг энг олий мукофотларига лойиқман" деб яшанг. Шунда ҳаёт Сизга ҳақиқий лойиқлик учун йўлни кўрсата бошлайди... Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб борасиз... Энг муҳими, сиз чиндан истасангизгина, у йўлни кўра оласиз ва ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз!

Йўлингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин
!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28.5K views03:00
Ochish/sharhlash
2024-05-21 04:46:47
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!

Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони
47.5K viewsedited  01:46
Ochish/sharhlash
2024-05-21 02:51:00
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллохим ҳадя этган ушбу тонг барчамизга муборак бўлсин!

Азизларим, дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизга эътиборли бўлинг....

Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ  билан боқинг. Нигоҳларнинг  илдизи эса қалбдадир, қалб  кир бўлса юз-кўзингизни  минг ювганингиз бекор...

Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар  бир гўзал қалб эгасини бахт ва омад ҳеч қачон тарк этмасин!

Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
77.3K views23:51
Ochish/sharhlash
2024-05-20 19:33:37
Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан... 

Сизни ҳам бахт аталмиш тонгларга омон етказсин, қадрдон...

Тонггача  тун  Соҳибига омонатсиз...

        ХАЙРЛИ  ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
35.4K views16:33
Ochish/sharhlash
2024-05-20 19:20:30 Дўстим,
кулфат келса...

Камола
Жуманазар Уралов


Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
28.6K views16:20
Ochish/sharhlash
2024-05-20 18:48:05
.
БИР КАМ ДУНЁ

Дунё ўзи шундай бири кам,
Ойни топсанг,осмон топилмас
Нур дегани ёниб ўчар шам,
Армон эшиклари ёпилмас.

Кимдур фарзанд, аёлин хорлар
Қолса ҳамки бир кун касрига,
Кўпдир фарзанд меҳрига зорлар
Етолмайди бахтнинг қасрига.

Дунё ўзи шундайин бир кам,
Ҳаёт йўли бўлмайди текис.
Бандаларни маҳзун қилган ғам,
Шодлик билан туғилган эгиз.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
33.8K viewsedited  15:48
Ochish/sharhlash