Get Mystery Box with random crypto!

​​ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК... Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онан | ИБРАТЛИ ДУНЁ

​​ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК...

Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчидир. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг...

Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади.

Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг.

Йиқилсангиз, жонингиз оғриса, ё Аллоҳ деб туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босиб сабр қилинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин.

Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг...

Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас!

Камрронбек Исмоилов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA