Get Mystery Box with random crypto!

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Telegram kanalining logotibi ibratli — ИБРАТЛИ ДУНЁ
Kanaldagi mavzular:
Хайрли
Тарқатинг
Кўнгил
Диний
Psixofakt
Diqqat
Жума
Ибрат
Ҳаётий
Мантиқий
All tags
Kanal manzili: @ibratli
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 114.55K
Kanalning ta’rifi

📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon
Админ: @Ibratli_admini

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2024-04-28 14:19:02 БАХТ ХАҚИДАГИ АФСОНА

Бир куни фаришталар зерикиб қолишибди. Шунда улардан бири:
- Келинглар, одамзоддан бирор нимасини ўғирлаб олиб, яшириб қўямиз, - дебди. Фаришталар узоқ ўйлашиб, одамдан бахтини ўғирлашга келишиб олишибди. Лекин уни қаерга яшириш мумкин?
Бир фаришта таклиф киритибди:
- Яхшиси уни энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод тоғнинг чўққисига чиқа олади. Бири топиб олса, қолганлари хам бирпасда бахтини топиши мумкин, - дебди. Бошқаси:
- Унда денгизнинг тубига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод ақл-заковатини ишлатиб, денгиз тубига хам етиб боради.
- Бошқа сайёраларга … - Бўлмайди, ақл-заковати билан у ерга хам етиб бориши мумкин.
Улар бахтни қаерга яшириш масаласида тортишиб, тортишиб чарчаганларида бир фариштада шундай дебди:
- Бахтни қаерга яширишни мен биламан! Уни одамнинг ўз қалбига яшириш керак. Шунда одамзод бахтини ташқаридан қидириб, тополмай юраверади. Фаришталар шунга келишиб, шундай қилишган экан... Шундан бери одамзод қалбга назар солиш ўрнига бахтини нуқул ташқи оламдан қидириб юрар эмиш...

Агар бахт топишни истасангиз, уни қалбингиздан қидиринг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19.1K views11:19
Ochish/sharhlash
2024-04-28 14:10:12
Мендан кейин шу ишни қилсанглар хор бўласизлар - Ислом Каримов бу гапида нимани назарда тутган

Ислом Каримов шундай инсон бўлганки гапларида ҳам сиёсат, ҳам қатъият, ҳам насиҳат рухи сезилиб турган. У умри мобайнида бир ишга умуман яқинлашмаган ва бошқаларга агар мендан кейин шу ишни қилсангиз хор бўласиз деб айтиб ўтган. Бу иш нималигини биласизми.

Ислом Каримов қатъий қарши бўлган нарса..
13.3K views11:10
Ochish/sharhlash
2024-04-28 12:52:08 ​​​​#Диний_билим

«Аёл киши эрининг уйида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур»

Исломда оила бекалиги буюк шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Оиланинг бекаси бўлганидан кейин, унинг ички ишларининг ҳаммаси ўша беканинг қўлида, ихтиёрида бўлади. Оиланинг иқтисоди беканинг тежамкорлигига, ўзига ишониб топширилган тирикчилик воситаларига хиёнат қилмаслигига ва исроф қилмаслигига боғлиқ бўлади.

Энг улкан масъулиятлардан бири эса, фарзандни туғиб, чиройли боқиш, етук инсон қилиб тарбиялашдир. Бу масъулиятни муслима аёллар доимо шараф билан адо этиб келганлар. Хулоса қилиб айтилганда, муслима аёлнинг оиладаги масъулияти беқиёсдир. Эрнинг ишлари муваффақиятли бўлишида аёлнинг тутадиган ўрнини ҳеч ким инкор қила олмайди.

«Эрни эр қиладиган ҳам хотин, ер қиладиган ҳам хотин» деб бежиз айтилмаган. Гап ҳар бир муслима аёл ўз масъулиятини тўла тушуниб етишида қолган, холос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
("Бахтиёр оила" китобидан)


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18.2K views09:52
Ochish/sharhlash
2024-04-28 12:36:13
Фақат битта ҳайвонга масжидга киришга рухсат берилган

Бу қайси ҳайвон эканлигини биласизми ?
14.6K views09:36
Ochish/sharhlash
2024-04-28 11:39:46 ​​​​ИДИШ  ИСТИҒФОР  АЙТАДИ

Раҳматли бобом ва бувим бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланиб бўлганимиздан сўнг, бизларга ўрнак бўлиб, косаларига чой солиб чайиб ичиб, ялаб қўйишар эди ва бизга ҳам шуни тавсия қилар эдилар.
Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди:
1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди” дедилар (Имом Термизий ривояти);
2. «Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди», дейилган ("Жомеул аҳодис").

Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадми?" дейиши мумкин.
Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек, идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас!
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади:
“Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”.

Идиш-товоқлардан фойдаланишда овқатланиб бўлгач, идишни ялашни ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери мен ҳам бунга амал қиламан.
Хозирги кунда бу гўзал одат унутилаёзгандек.
Зеро унутилаётган суннатлар замирида улкан ҳикматлар яширинган.

Зайнаб НОСИРОВА.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20.4K views08:39
Ochish/sharhlash
2024-04-28 11:02:43
ТУҒИЛГАН КУНЛАРДА АВВАЛО
ОНАЛАРНИ ТАБРИКЛАНГ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17.5K viewsedited  08:02
Ochish/sharhlash
2024-04-28 10:41:59 АҚЛЛИ КЕЛИН

(бўлган воқеа)

Кеча кичик укамизни туғилган куни бўлди. Дастурхон чиройли тузалган, уй тўрини волидамиз яшнатиб ўтирардилар. Бирин кетин ака-укаларимиз ўз болалари билан келиб уй меҳмонларга тўлди.

Дуо қилиниб маросим бошланди. Совға олиб келганлар маросимга сабабчи укамизга ўз ҳадяларини бера бошлашди. Ҳаммамиз навбатма навбат укамизи қучоқлаб, табрикладик.
Укам табриклардан ҳоли бўлгач, бирдан унинг жуфти ҳалоли ўрнидан турди. Ҳаммамизи эътиборимиз келинда.
- Ман ҳам табрикламоқчиман. - шундай дея келин юриб, бизларни ҳайрон қолдириб укамизи олдидан ўтиб, тўрида бизни ишларимизи кузатиб ўтирган онамизи олдиларида тўхтади:
- ОЙИЖОН, АСЛИДА БУГУН СИЗНИ БАЙРАМИНГИЗ. БУГУН СИЗ ҚИЙНАЛИБ, ИККИ ҲАЁТ ОРАСИДА БЎЛИБ, МАНГА ЖУФТИ ҲАЛОЛ БЎЛГАН ЎҒЛИНГИЗНИ ДУНЁГА КЕЛТИРГАН КУНИНГИЗ ВА ШУНДАЙ ФАРЗАНД ОНАСИ БЎЛГАНИНГИЗ БИЛАН ЧИН ҚАЛБИМДАН ТАБРИКЛАЙМАН. УШБУ АРЗИМАС ҲАДЯМНИ ОЙЛИГИМДАН ЙИҒИБ ОЛДИМ. ҚАБУЛ ҚИЛИНГ.
Келинимизни қўлидаги рўмолча очилди. Кўзимизга ялт этган тилло узук кўринди. Ҳаммамиз беиҳтиёр қарсак чалиб юбордик. Келинимиз эса волидамизни маҳкам қучоқлаб ўпиб, қўлларига узукни тантанали қарсаклар остида тақиб қўйди.
Келинимизни бу қилган иши ҳаммамизга чиройли ибрат бўлган эди.
Онамиз ҳам кўзларида ёш ила дуо қилдилар ва:
- БУГУН ҲАҚИҚАТДАН ҲАМ МЕНИНГ БАЙРАМИМ. ЖУДА ХУРСАНДМАН. ФАРЗАНДИНИ ТУҒИЛГАН КУНИ - АСЛИДА ОНАЛАР БАЙРАМИ. РАҲМАТ СИЗГА ҚИЗИМ.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20.9K viewsedited  07:41
Ochish/sharhlash
2024-04-28 10:32:06
ИЧИМЛИК СОДАСИ - мўжизавий дори, аммо дорихонада бу хақда сизга айтишмайди !

"СОДА" деярли хар бир оиланинг ошхонасида бор, лекин уни қандай қилиб тўғри ишлатишни ва ундан жуда қимматли дори тайёрлаш сирини кам одам билади

Батафсил...
14.8K views07:32
Ochish/sharhlash
2024-04-28 09:21:31
МЕХМОНГА  КЕЛИНГ

Мўминжон Садриддинов
Алишер Амин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20.7K views06:21
Ochish/sharhlash
2024-04-28 08:49:32
АЛЛОҲГА СУЮКЛИ ХОНАДОН

​​Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23.6K views05:49
Ochish/sharhlash