Get Mystery Box with random crypto!

«НОШУКР ФАҚИР...» (Ибратли ривоят) Фақир киши Жаноби Ҳаққа н | ИБРАТЛИ ДУНЁ

«НОШУКР ФАҚИР...»
(Ибратли ривоят)


Фақир киши Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди: «Эй Яратган эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни кам қилиб яратдинг?!» Унинг бу гапларини бир йўловчи эшитиб қолибди ва сўрабди: «Биродар, тинчликми? Нимадан норизосан?!» Шунда халиги киши: «Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ фақирликдан чиқиб кета олмаяпман!» Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди: «Майли, сенга беш минг тилла бераман, эвазига битта кўзингдан воз кечасан!» Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди: «Эсинг борми? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?!» Йўловчи савдолашишда давом этибди: «Унда битта қўлингни берақол. Ўн минг танга бераман? «Бўлмайди, – жаҳллана бошлабди фақир, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман!» «Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта бармоғингни бер!» – уни ҳоли-жонига қўймабди йўловчи. «Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунёнинг молига алмашмайман бармоғимни!» Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга кўча қолибди: «Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақлу хушинг жойида. Сен эса, фақирликдан нолиб ўтирибсан. Аллоҳ берган шунча неъматга шукр қилиш керак эмасми?!»


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA