Get Mystery Box with random crypto!

Ибрат Бекати

Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати И
Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати
Kanal manzili: @ibrat_bekati_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 62
Kanalning ta’rifi

Ибрат бекати - шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
Реклама учун: @Qulay_5

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 7

2023-12-20 04:35:11
Хайрли тонг

"Шунисига ҳам шукр" деганингиз ҳар бир машаққат саодатга борадиган бир эшикнинг калитидир... Унутманг, сабрингиз умрингизни, шукрингиз кўнглингизни гўзаллаштиради...

Ассалому алайкум Қадрдон!
Барчангизга янги тонг муборак бўлсин

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
13.7K views01:35
Ochish/sharhlash
2023-12-19 20:36:21
Ғурбат тўла куним бор опа,
Дардлашгани туним бор опа,
Бу бевафо ўткинчи дунёда,
Сиздан азиз кимим бор опа.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
12.7K views17:36
Ochish/sharhlash
2023-12-19 18:19:02
Орамизда онаси йўқ инсонлар қанча?

Маслаҳатларини биздан доимо аямайдиган оналаримизни борларида эзозлаб, қадрларига етайлик.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
14.2K views15:19
Ochish/sharhlash
2023-12-16 17:39:02
Қиз фарзандларнинг таълим-тарбияси ҳақида ниҳоятда ўринли фикр билдирилибди. Юракдаги гаплар бўлибди...

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
17.8K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-12-16 16:44:02 ТИЛИ ШИРИННИНГ ИШИ БАРАКАЛИ

Бозорда икки дўкон ёнма-ён жойлашган бўлиб, уларнинг бирида асал, бирида сирка сотиларди. Асал сотувчи ширин асал сотса-да, ёнига ҳеч ким келмас, сирка сотувчи ёнидан эса харидор аримасди. Асал сотувчи толесизлигидан хафа бўлиб, донишманд ҳузурига бориб, сирка сотувчининг ёнидан одам аримаслиги, ўзининг ёнига эса ҳеч ким келмаслигидан шикоят қилди. У билан суҳбатлашиб, асл ҳақиқатни ўрганган донишманд бундай деди:
– Ўғлим, сен асал сотасан, лекин тилинг сиркадек аччиқ экан. Шеригинг сирка сотади, лекин тилидан бол томаркан.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
12.6K views13:44
Ochish/sharhlash
2023-12-16 14:46:17 Савол - жавоб

1) Роббинг ким?
1) Роббим Аллоҳ..
2) Дининг қайси?
2) Диним ислом..
3) Пайғамбаринг ким?
3) Пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам..
4) Китобинг қайси?
4) Китобим Қурони Карим..
5) Тилагинг нима?
5) Тилагим иймон..
6) Қибланг қайси?
6) Қиблам Кабатуллоҳ..
7) Миллатинг қайси?
7) Иброҳим Ҳалиллулоҳ миллати..
8) Мазхабинг қайси?
8) Имоми Азам Абу Ханифа мазхаби..
9) Дўстларинг ким?
9) Дўстларим Чоҳор ёрлар..
10) Улар кимлар?
10) Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрат Усмон, Ҳазрат Алидир..
11) Қачондан бери мусулмонсан?
11) Алмисоқдан бери..
12) Алмисоқ нима?
12) Аллоҳ таоло руҳимизни яратиб улардан фада олган кун..
13 )Эътиқодинг қайси?
13) Аҳли суннат ва Жамоат этиқоди..
14) Кимни яхши кўрасан?
14) Аллоҳ таолони..
15) Ундан кейинчи?
15) Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу  алайҳи ва салламни..
16) Ундан кейинчи?
16) Ота-онамни..
17) Ундан кейинчи?
17) Барча мўминларни..
18) Сени ким яратган?
18) Аллоҳ таоло..
19) Нима учун яратган?
19) Ўзига ибодат қилиш учун..
20) Ибодат дегани нима?
20) Аллоҳнинг айтганларини қилиш учун..
21) Иймон калимасини айтинг!.
21) Ла илаха иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ..
22) Маъноси нима?
22) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ
Муҳаммад унинг элчиси.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
13.3K viewsedited  11:46
Ochish/sharhlash
2023-12-14 12:44:02
Муаммо кимники?

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.

Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
13.3K views09:44
Ochish/sharhlash
2023-12-11 10:14:02
«Қариндошларим! »

Елкадошларим, ишонган инсонларим, чин сирдошларим!


Қариндош жигарлар, яқинлар группаларига юбориб қўямиз.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
12.9K views07:14
Ochish/sharhlash
2023-12-06 04:36:21
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!



Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
14.4K views01:36
Ochish/sharhlash
2023-12-05 18:03:05
БАХТ

Эрта тонгдан туролсанг,
Қадам ташлаб юролсанг,
Ёруғ дунё кўролсанг,
Мана шунинг ўзи Бахт.

Ухлолмай тўлғонмасанг,
Оғриқдан қийналмасанг,
Меҳрингни қизғанмасанг
Мана шунинг ўзи Бахт.

Гавдангни кўтаролсанг,
Дардингни итаролсанг,
Ўзингни қутқаролсанг
Мана шунинг ўзи Бахт.

Соғлик қадрин билолсанг
Югуриб иш қилолсанг,
Қувонч билан кулолсанг,
Мана шунинг ўзи Бахт.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
25.6K views15:03
Ochish/sharhlash