Get Mystery Box with random crypto!

Ибрат Бекати

Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати И
Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати
Kanal manzili: @ibrat_bekati_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 62
Kanalning ta’rifi

Ибрат бекати - шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
Реклама учун: @Qulay_5

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 5

2023-12-30 15:59:01
#ДОЛЗАРБ #ТАРҚАТИНГ 

Кўп ҳолларда ёш болаларимиз шундай ўтиришганига кўзимиз тушиб қолади.

Бу, болалар учун энг хавфли ўтириш усули ҳисобланади, чунки бу холатда….
12.8K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-12-30 12:59:31 ҚАЙНОНА…(Жаҳон адабиёти)
Аҳмад Лутфий Қозончи

Ўзбек ўқувчиларига «Саодат асри қиссалари», «Ўгай она» романлари орқали яхши таниш бўлган Аҳмад Лутфи Қозончининг мазкур асари чин гўзаллик, юксак ахлоқ, қайнона-ўғил- келин ўртасидаги муаммолар ва уларнинг гўзал ечими ҳақида.
Бу китоб муҳтарама қайноналар, суюкли келинлар, бўлажак куёвларимиз учун содиқ хамроҳ бўлишига аминмиз.



1-ҚИСМ


Мунаввархоним аср намозини ўқиб бўлди. Шу пайт ўғлининг: «Яхши қолинг, онажон. Аллоҳ ёр бўлсин», деган гапидан одати бўйича бозорга кетаётганини англади. Она бошини қимирлатиб: «Оқ йўл ўғлим, « дея жавоб берди ва тасбеҳ ўгиришда давом этди.

Қайси бири олдин ўлса, тирик қолгани ўлгунича унга бағишлаб Қуръон ўқишни, унутмасдан дуолар қилишни эри билан аҳдлашишган эди. Бу ўша ваъдага вафо эди. Ўқиди. Қуръони каримни ёпди. Ўпиб кўзларига сурди. Келин бўлиб тушганида тиккан жилднинг ичига солди ва жойига илди...(асардан парча…)

# batafsil
https://telegra.ph/%D2%9AAJNONA-12-13
13.4K viewsedited  09:59
Ochish/sharhlash
2023-12-30 12:44:02
«ОТА-ОНА ОРТИДАН НИМА ҚИЛИНАДИ?»

#Ривоят
Бани Саламадан бир киши келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди.
«Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш», дедилар».
(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.)

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда фарзанд ўз ота-онасига қиладиган яхшилик уларнинг вафотларидан кейин ҳам давом этиши лозимлиги баён қилинмоқда .

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
13.3K views09:44
Ochish/sharhlash
2023-12-30 11:51:48
Ўттизга кирсанг ҳам, ота-онангнинг кўзига шундай кўринасан.

Шунинг учун уларга "Ёш боламанми!?" деб истеҳзоли савол бера кўрма!

Ибрат учун яқинларга ҳам улашинг!

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
13.0K views08:51
Ochish/sharhlash
2023-12-30 10:44:04 Ҳали вақт бор, деб ўйлаш энг катта хатойимиз!

Ҳали вақт бор, деб ўқимаймиз — институтга киролмаймиз...
Ҳали вақт бор, деб яқинлар ҳолидан хабар олмаймиз — ўтганидан кейин афсусланиб юрамиз...
Ҳали вақт бор, деб соғлигимизга эътибор бермаймиз — касалдан бошимиз чиқмай қолади...
Ҳали вақт бор, деб намоз ўқимаймиз — жаннатга киролмаймиз...

Ҳеч қачон бирор ишни кейинга сурманг. Аниқ мақсад қилдингизми, ҳозирдан бошланг!

ㅤㅤㅤㅤ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
12.6K views07:44
Ochish/sharhlash
2023-12-30 09:15:31
«Онам касалман деманг!»

Онам касалман деманг,
Болам касалман деманг,
Ҳоли ёмонман деманг,
Адо бўламан...

Онажонларимиз ҳеч қачон касал бўлмасин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
13.1K views06:15
Ochish/sharhlash
2023-12-30 06:46:43 Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижада, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
14.9K views03:46
Ochish/sharhlash
2023-12-30 04:01:05
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Муродбахш Шанба тонги муборак болсин


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
23.4K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-12-28 16:59:02
#Бахт бу - саломатликдир. Қолган барчасини сотиб олиш, сақлаб қолиш, бошидан бошлаш, унутиш, ташлаб юбориш ва қайта эришиш мумкин.

Бир донишманд кишидан дунёда мўъжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди: «Ҳар тонг қуёш чиқишининг ўзи асл мўъжизадир».

Дунёда бахтсизлар эмас, ношукур инсонлар кўп. Сиз улардан бири бўлманг!

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
12.8K views13:59
Ochish/sharhlash
2023-12-28 16:14:02
СубҳанАллоҳ

Агар уйда пиёз бўлса, болаларни истимаси чиқса шифокорга олиб борманг- Мисрлик шифокор


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
15.5K views13:14
Ochish/sharhlash