Get Mystery Box with random crypto!

Савол - жавоб 1) Роббинг ким? 1) Роббим Аллоҳ.. 2) Дининг қа | Ибрат Бекати

Савол - жавоб

1) Роббинг ким?
1) Роббим Аллоҳ..
2) Дининг қайси?
2) Диним ислом..
3) Пайғамбаринг ким?
3) Пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам..
4) Китобинг қайси?
4) Китобим Қурони Карим..
5) Тилагинг нима?
5) Тилагим иймон..
6) Қибланг қайси?
6) Қиблам Кабатуллоҳ..
7) Миллатинг қайси?
7) Иброҳим Ҳалиллулоҳ миллати..
8) Мазхабинг қайси?
8) Имоми Азам Абу Ханифа мазхаби..
9) Дўстларинг ким?
9) Дўстларим Чоҳор ёрлар..
10) Улар кимлар?
10) Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрат Усмон, Ҳазрат Алидир..
11) Қачондан бери мусулмонсан?
11) Алмисоқдан бери..
12) Алмисоқ нима?
12) Аллоҳ таоло руҳимизни яратиб улардан фада олган кун..
13 )Эътиқодинг қайси?
13) Аҳли суннат ва Жамоат этиқоди..
14) Кимни яхши кўрасан?
14) Аллоҳ таолони..
15) Ундан кейинчи?
15) Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу  алайҳи ва салламни..
16) Ундан кейинчи?
16) Ота-онамни..
17) Ундан кейинчи?
17) Барча мўминларни..
18) Сени ким яратган?
18) Аллоҳ таоло..
19) Нима учун яратган?
19) Ўзига ибодат қилиш учун..
20) Ибодат дегани нима?
20) Аллоҳнинг айтганларини қилиш учун..
21) Иймон калимасини айтинг!.
21) Ла илаха иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ..
22) Маъноси нима?
22) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ
Муҳаммад унинг элчиси.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!