Get Mystery Box with random crypto!

Ибрат Бекати

Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати И
Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати
Kanal manzili: @ibrat_bekati_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 62
Kanalning ta’rifi

Ибрат бекати - шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
Реклама учун: @Qulay_5

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2023-12-28 11:26:05 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ғалати саволларга ҳазиломуз жавоблари

- Шайх ҳазратлари, баҳорда лайлак пасайиб учса, нима бўлади?
- Лайлак пасайиб учган бўлади.

- Шайх ҳазратлари Қуръонда сумалак ҳақида бирор нарса ёзилганми?
- Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас,у инсониятни тўғри йўлга бошловчи китоб!

- Шайх ҳазратлари анжир дарахтини ёқса бўладими?
- Бўлади, яхши ёнади!

- Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?
-Нима бўларди, сал баланд бўлади!

- NIKE крассовка кийсам бўладими?
- Ўлчами тўғри келса, кийинг!

- Ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди, бу мумкинми?
- Ҳа, ёрилмаса, мумкин!

- Шайх ҳазратлари чет элдаги мадрасаларда, масалан Туркияда таълим олиб келса бўладими? Келгандан кейин маоммо бўлмайдими?
- Бўлади

- Шайх ҳазратлари халода кесак билан покланиб кесакни хожатхонага ташласа нима бўлади?
- Шалоб деган товуш чиқади!

- Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?
- Коса келтирилди дея оламан!

- Нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафи мазҳаби?
- Имомимизнинг номлари Абу Ҳанийфа бўлгани учун!

- Шайх ҳазратлари Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?
- Буни ўзидан сўраш керак!
- Мен балиқ тутишни яхши кўраман, илмоққа чувалчангни тиқиш гунохмасми?
- Йўқ гунохмас, лекин бировларни вақтини олиш гунох!

- Тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса бўладими?
- Ҳа, бўлади, фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!

#Мулоҳаза

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
17.2K views08:26
Ochish/sharhlash
2023-12-28 10:14:49 ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИ

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

#Ибрат

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
16.5K views07:14
Ochish/sharhlash
2023-12-28 10:14:20
#Ибрат
Эри билан доим урушадиган, арзимаган нарсаларга ҳам эридан дакки эшитадиган, баъзан эридан калтак ейдиган, ўзидан ўзи юраги сиқилаверадиган хотин бир куни мулланинг олдига бориб, дуо қилиб қўйишни сўради. Шунда мулла унга бир халтачани бериб:
– Мана буни олинг. Бу ўқилган халтача. Қачонки эрингиз сиз билан жанжаллашса, сизга бақириб сўкишни бошласа токи у жим бўлмагунича шу халтачани тишлаб туринг, – дебди.

Аёл айтилганидек қилибди ва бир ойда эридан умуман ёмон сўз эшитмайдиган, калтак емайдиган бўлибди. Қайтангга эри унга меҳр бера бошлабди. Мулла қандай дуодан фойдаланганини мулладан бориб сўраганида у шундай жавоб қилибди:
батафсил ўқинг....
13.6K viewsedited  07:14
Ochish/sharhlash
2023-12-28 09:26:45
Сарфлаётган вақтимизни бир ҳисоб китоб қилиб қўяйлик. Мана оҳирги пайтда ҳечнарсага улгурмаслигимиз аслида нимадан келиб чиқади!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
19.2K viewsedited  06:26
Ochish/sharhlash
2023-12-28 08:44:02 "Мехр" нима, эй одам?
"Мехр" икки кўзингдур.

"Окибат" не, эй одам?
"Лабзи" ширин сўзингдир.

"Гуноҳ" нима, эй одам?
"Гуноҳ" эгри йўлингдир.

"Ҳалол" нима, эй одам?
"Ҳалол" қадоқ қўлингдир.

"Ихлос" нима, эй одам?
"Ихлос" ишонч ўлови.

"Инсоф" нима, эй одам?
"Инсоф" нафснинг жилови.

"Виждон" нима, эй одам?
"Виждон" қийналган жондир.

"Иймон" нима, эй одам?
"Ҳақни" таниган онгдир.

"Кулфат" нима, эй одам?
"Кулфат" қизил тилингдир.

"Бахт" нимадир, эй одам?
"Бахт" хотиржам кунингдир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
17.8K views05:44
Ochish/sharhlash
2023-12-28 08:29:01
БАРДОШИНГИЗ ЕТСА ЎҚИНГ

40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл тўсатдан титроқ келибдию жони чиқибди...
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини ҚУРТ босиб кетганини кўрди...

Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб......
12.6K views05:29
Ochish/sharhlash
2023-12-28 06:14:02
«Дада, сизга Жаннат совға қиламан»

Эй қизи бор оталар, ўксинманг ўғлим йўқ деб, насиб қилса қизингиз сизга жаннат ҳадя қилади. Уларни асраб-авайланг!..

Қизи бор оталарга юбориб қўямиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
16.8K views03:14
Ochish/sharhlash
2023-12-25 12:23:32
УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ
Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?


Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
13.3K views09:23
Ochish/sharhlash
2023-12-23 04:01:33
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Муродбахш Шанба тонги муборак болсин


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
13.0K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-12-22 17:52:19
ОНА СИЗ КАСАЛ БЎЛМАНГ

Она сиз касал бўлманг
Ҳаёт тўхтаб қоларкан
Уйқусиз ўтиб тунлар
Кўзлар йиғлаб толаркан

Она сиз касал бўлманг
Жоним ёниб куяркан
Соат ҳам секин ўтиб
Дақиқа дил ўяркан

Она сиз касал бўлманг
Овқат ўтмай қоларкан
Диққатим бир жойдамас
Хаёл сизда қоларкан

Она сиз касал бўлманг
Дилга дард ораларкан
Кулгу келмай юзимга
Қувончим йўқоларкан!

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
13.2K views14:52
Ochish/sharhlash