Get Mystery Box with random crypto!

БАХТ Эрта тонгдан туролсанг, Қадам ташлаб юролсанг, Ёруғ дунё | Ибрат Бекати

БАХТ

Эрта тонгдан туролсанг,
Қадам ташлаб юролсанг,
Ёруғ дунё кўролсанг,
Мана шунинг ўзи Бахт.

Ухлолмай тўлғонмасанг,
Оғриқдан қийналмасанг,
Меҳрингни қизғанмасанг
Мана шунинг ўзи Бахт.

Гавдангни кўтаролсанг,
Дардингни итаролсанг,
Ўзингни қутқаролсанг
Мана шунинг ўзи Бахт.

Соғлик қадрин билолсанг
Югуриб иш қилолсанг,
Қувонч билан кулолсанг,
Мана шунинг ўзи Бахт.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!