Get Mystery Box with random crypto!

Муаммо кимники? Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилг | Ибрат Бекати

Муаммо кимники?

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.

Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!