Get Mystery Box with random crypto!

Ибрат Бекати

Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати И
Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати
Kanal manzili: @ibrat_bekati_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 62
Kanalning ta’rifi

Ибрат бекати - шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
Реклама учун: @Qulay_5

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 10

2023-10-27 12:11:28
#Диққат #Фойдали

Хуррак отишни уй шароитида бутунлай йўқ қилиш учун фойдали тавсия

Хуррак отиб уйқусидан шикоят қиладиган танишларга юбориб қўямиз

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
12.9K views09:11
Ochish/sharhlash
2023-10-27 08:40:52
Бехи ва анор доналаридан ажойиб такрорланмас тамга эга компот тайёрлаш рецепти

Аёлларга юбориб қўямиз!

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
14.2K views05:40
Ochish/sharhlash
2023-10-27 08:07:41
МЕҲРИБОН АКАМ!

Ёнимдасиз яйраб кетаман,
Узоқ бўлса дийдор кутаман.
Аллоҳимдан умрингиз сўраб,
Борингизга шукур айтаман.

Сингиллар номидан акаларга аталган шеър

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
14.1K views05:07
Ochish/sharhlash
2023-10-23 18:18:33 #ибрат

Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
— Кимсан?
— Ўлим фариштасиман.
— Нега келдинг?
— Жонингни олгани!
— Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиганимда жонимни оласанми... Кет бу ердан.
— Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.

Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
— Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
— Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
—Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман.
— Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин, — деб ялинди.
— Йўқ, — деди фаришта қатъий.
— Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, — деди.

Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди:
Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зое қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама!

Яқинларга ҳам улашинг

@Ibrat_bekati_uz
13.4K views15:18
Ochish/sharhlash
2023-10-23 13:24:21
Иккинчи, учинчи бор Умра ибодатига ҳозирлик кўраётган биродарим!
Атрофингизда Каъба бор. Уни яхшилаб тавоф қилинг!

@Ibrat_bekati_uz
12.8K views10:24
Ochish/sharhlash
2023-10-23 12:06:48
#ибрат

Отахон аёли билан видолашмоқда...

Кўриб, ўзимни йиғидан тўхтата олмадим. Биродарлар, унутманг, бир куни ҳаммамиз ўтамиз. Шунинг учун ғанимат дунёда бир-биримизнинг қадримизга етайлик!

Яратган ҳар биримизни Жаннатида учраштирсин! Амин!!!

Қайта-қайта кўринг! Фикр қилинг!

Яқинларга ҳам улашинг

@Ibrat_bekati_uz
13.3K views09:06
Ochish/sharhlash
2023-10-20 16:51:08 Ота-она рози – Худо рози

Ота-онанинг розилигини олишга интилиш фазилати барча фазилатларнинг негизи, борлиқдаги ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқларнинг келиб чиқадиган асосидир. Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:
1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:

@Ibrat_bekati_uz
14.3K viewsedited  13:51
Ochish/sharhlash
2023-10-20 16:14:02
Норвегияда олмалар серҳосил келса деворларига шундай илиб қўйишаркан, истаган одам олиб кетавераркан.

Бизда агар шундай бўлса, олмаларни чириб кетганча омборда сақлашади. Чиришни бошлаганидан кейин молларга беришади. Токи кўзимиз тўймас экан, дунёни еб битирсак ҳам қорнимизни тўйдира олмайди.

@Ibrat_bekati_uz
14.7K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-10-17 18:47:06
Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг
Узур сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.

@Ibrat_bekati_uz
13.2K views15:47
Ochish/sharhlash
2023-10-17 18:06:50
#Иқтибос

Туғиб ташлаш билан бўлмас бола, Бўлгай бало сизга.
Вужуди тарбият топса,
Бўлур ул раҳнамо сизга.
Темирчининг боласи тарбият топса бўлур олим.
Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса ҳам бўлғуси золим.

- Абдулла Авлоний

@Ibrat_bekati_uz
13.6K viewsedited  15:06
Ochish/sharhlash