Get Mystery Box with random crypto!

Huquqshunos yordami

Telegram kanalining logotibi huquqshunos_yordami — Huquqshunos yordami
Kanal manzili: @huquqshunos_yordami
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 87.32K
Kanalning ta’rifi

Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504
Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@telefon_orqali_maslaxat

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 147

2022-01-05 18:41:37
Ўзбекистонликларга Умра зиёратини қилишларига рухсат берилди

Умра зиёратини амалга ошириш учун фуқаролар тегишли вакцинага эга бўлиши, карантин талабларига риоя қилиши ва тўлов амалга ошириши керак.

Умра сафарининг бошланиш санаси ва биринчи парвоз вақти кейинроқ эълон қилинади.

——————————————————

Узбекистанцам разрешили совершать Умру

Для совершения Умры гражданам необходимо иметь соответствующую вакцину, соблюдать карантинные требования и внести оплату.

Дата начала поездок по Умре и время полета первого рейса будут объявлены позже.

@Huquqshunos_yordami
10.1K views15:41
Ochish/sharhlash
2022-01-05 08:09:15 2022 йил 1 январдан автомобил сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун матни эълон қилинди.

Ушбу Қонунда автомобилни сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Демак, ушбу йиғим 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Бунгача амалда бўлган тартибга кўра, автосалондан янги машина сотиб олганда шартнома нархининг 3%и миқдорида йиғим тўланарди (масалан, 100 млн сўмлик машина учун 3 млн сўм, 300 млн сўмлик бўлса 9 млн сўм).

Агар иккиламчи бозордан машина сотиб олинганда ишлаб чиқилган йилига қараб ҳар бир от кучи учун 29 минг 700 сўмгача йиғим олинарди. Масалан, ишлаб чиқарилганига 3 йил тўлмаган 100 от кучига тенг машинани сотиб олганлик учун деярли 3 млн сўм йиғим тўланарди.

Энди шу йиғимлар 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Агар кимдир машина сотиб олгану, лекин ўз номига расмийлаштиришдаги катта харажатдан қочиб, "генеральная доверенность" олиб ҳайдаб юрган бўлса, унда эндиликда машиналарини ўз номларига ўтказиб олишлари мумкин. Тўғри, ҳозир нотариусда тўланадиган давлат божининг юқори ставкалари ўз кучида турибди, аммо тез орада давлат божлари ҳам камайтирилиши кутилмоқда. Янада аниқроқ айтганда машинанинг от кучи ва йилидан қатъи назар базавий ставканинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

@Huquqshunos_yordami
24.4K views05:09
Ochish/sharhlash
2022-01-04 16:27:06 Чет элга чиқиш учун алимент тўлайдиган инсон чекловни олиб ташлаш учун нима қилиш керак

Шу бўйича кўплаб обуначиларимиз мурожаат қилишади.Батафсил қонунчилик доирасида тушунтириб ўтамиз.
ВМ нинг 6.10.2018 йилдаги 808-сон қарори билан алиментларни олдиндан тўлаш ва қарздорнинг алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш тартиби тасдиқланган.

Яъни, алимент тўлаётган шахслар вояга етмаган болалари таъминоти учун алиментларни улар 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун олдиндан тўлашга рухсат берилган. Шунингдек вояга етмаган болалар, эр-хотинлар, ш.ж. собиқ эр-хотинлар, ёки бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахсларга алимент тўловлари тўланиши кафолати сифатида кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш мумкин. Бунда гаров қиймати 250 БҲМ дан кам бўлмаслиги керак.Қийматга ахамият беринг

Алиментлар олдиндан тўланганда, ёхуд уларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этилганда қарздордан республика ташқарисига чиқишга вақтинча чекловлар олиб ташланади ва унга алимент олувчи билан уларни тўлаш тўғрисида келишув тузмаслик имкони берилади. Бу асосан доимий бирон жойга яшаш учун ёки 3 ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганда келишув тузилади.

Тўловчида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаганда алиментларни олдиндан тўлаш ёки уларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш мумкин. Яъни тўловчининг чиқишига чеклов белгиланган бўлса, уни олиб ташлаш учун аввал қарзни сўндириш, кейин эса алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятларини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш масаласини ҳал қилиш лозим. Қуйида ушбу тартиб-таомилларни амалга оширилади.

«Алиментчиларда» республика ташқарисига чиқишга чекловни олиб ташлашнинг 2 та йўли бор

1. Алимент олувчи билан уларни тўлаш тўғрисида нотариал тартибда тасдиқланган келишув тузиш. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда – судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш, у қарздорга:

алиментларнинг пул билан тўланадиган қатъий суммадаги миқдорини белгилаш йўли билан уларни бир йўла тўлашига;

алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича муайян мол-мулкни тақдим этишига;

алимент тўлаш мажбуриятларини бошқа усулда бажаришига рухсат бериши мумкин.

Тўланадиган алимент миқдори ва у тўланадиган муддат суд томонидан белгиланади.

2. Ижро ҳужжатини ижро этиш тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан бевосита судга мурожаат қилиб, у ерда келгусида алимент тўлаш мажбуриятлари масаласини ҳал этиш. Бу ҳолда ўз танловига кўра:

камида 5 йиллик давр учун алиментни олдиндан пул билан тўлаши ёки алимент олувчига мол-мулк ёхуд қимматли ашёни бериши мумкин. Тўлаш даврларини қарздорнинг ўзи танлайди, бироқ олдиндан тўланадиган алиментлар суммасини давлат ижрочиси ҳисоблайди;

алимент тўлаш мажбуриятларини таъминлаш гарови сифатида ўз мол-мулкини тақдим этиши мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
11.6K views13:27
Ochish/sharhlash
2021-12-30 17:35:11 Савол: Мени икки нафар жияним “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бу йил иккиси ҳам талаба бўлди. Айтингчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга давлат томонидан контракт суммасини тўлашда қандай ёрдам берилади?


Жавоб: ““Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБНИНГ 35-бандига асосан, “Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилади.

Демак, ёшлар дафтарида турса, контракт суммасининг 50 фоизини давлат тўлаб беради.


@Huquqshunos_yordami


Савол юбориш учун


@Online_maslaxatchii
11.0K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-12-29 15:56:32 ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРАДИ?

«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБнинг 4-бандига асосан:
Туман (шаҳарлар)даги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Ёшлар дафтари»га ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар — муомалага ва меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган (нафақа олмайдиган), боқувчисини йўқотган, етим, «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида тарбияланган, муқаддам судланган, пробация ҳисобида, профилактик ҳисобда ёки маъмурий назорат остида турувчи ижтимоий ёрдамга муҳтож ёшлар, шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олувчи фарзандлари;
иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар — тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошлаш, шунингдек ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ишсиз ёшлар;
психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар — жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётган, турли хил муаммолар сабабли ижтимоий реабилитацияга муҳтож ёшлар (суицид содир этишга ҳаракат қилган ва бошқалар);
ишсиз ёшлар — ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
12.8K views12:56
Ochish/sharhlash
2021-12-28 12:58:17 2 ЁШГАЧА ВА 14 ЁШГАЧА БОЛА ПУЛИДА БЎЛГАН ЎЗГАРИШЛАР ҲАҚИДА ТУШУНТИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сонли фармонига мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди.

Асосоий ўзгаришлардан,
болалар нафақасини тайинлашда, болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди.
Тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилди.

Нафақанинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилди.
Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланадиган бўлди.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловлари ҳар ойлик миқдори:

250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун;

325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;

150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун;

қўшимча 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун тўланадиган бўлди.

Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм қилиб белгиланди.
Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа,
бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.

Нафақа олиш истагида бўлганларга!

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига 1-ИЛОВА НИЗОМ талабларига кўра, ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Ариза берувчи — оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;

маълумотнома — «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиладиган, QR-кодга эга бўлган маълумотнома.

Ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг ушбу Низомга асосан болалар нафақасини олиши мумкин.

Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.

Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.

Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ 2 ёшгача ва 14 ёшгача бола пули бекор бўлди. Ўрнига ягона 18 ёшгача бола пули жорий этилди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
20.2K viewsedited  09:58
Ochish/sharhlash
2021-12-27 14:37:21 MUHIM: 2021/2022-O‘QUV YILIDA UZRLI SABABLARGA KO‘RA O‘QISHINI KO‘CHIRISH ISTAGIDA BO‘LGAN FUQAROLAR DIQQATIGA!!!

Bahorgi semestrda uzrli sabablarga ko‘ra o‘qishni ko‘chirish to‘g‘risidagi arizalarni qabul qilish bo‘yicha hududiy ISHCHI GURUHLARI faoliyati yo‘lga qo‘yilgan.

Hududiy ishchi guruhlari 2022-yilning 20-yanvar kuniga qadar (shu kuni ham) soat 9:00 dan 17:00 gacha (yakshanba va bayram munosabati bilan belgilangan sanalar – dam olish kuni; shanba - soat 9:00 dan 15:00 gacha) faoliyat ko‘rsatadi.

Qayd etilgan nizomga muvofiq fuqarolar bahorgi semestrda quyidagi uzrli sabablarga ko‘ra hududiy ishchi guruhlariga ariza topshirishlari mumkin.

2021/2022-oʻquv yili mobaynida:

respublikaning bir hududidan ikkinchi hududiga doimiy yashash uchun yoki turmushga chiqish munosabati bilan turmush o‘rtog‘i doimiy yashaydigan (doimiy ro‘yxatdan o‘tgan) hududga ko‘chib o‘tganda;

turmush o‘rtog‘i yoki ota-onasi harbiy xizmat o‘tash joyini o‘zgartirganda;

ota-onasi (turmush o‘rtog‘i) xorijdagi davlat xizmatidan qaytganda.

Ushbu sabablardan boshqa holatlarda fuqarolar o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha umumiy tartibda har yili 15-iyuldan 5-avgustga qadar ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.

O‘qishni qayta tiklash bo‘yicha (ko‘chirib tiklash bundan mustasno) arizalar talabaning chetlatilganligiga necha yil bo‘lganligidan qat’i nazar bevosita muayyan OTMga taqdim etiladi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun

@Online_maslaxatchii
12.6K views11:37
Ochish/sharhlash
2021-12-27 09:06:45 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда фуқаролар давлат божини тўлашдан озод қилиниши мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, қуйидагилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда давлат божи тўлашдан озод қилинади:

халқ таълими органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар — етим болаларни ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни болалар муассасаларига ва ўқув юртларига юбориш учун туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик учун;

жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун;

жисмоний шахслар — уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун;

жисмоний шахслар — уларга реабилитация қилинган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун;

Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
14.5K views06:06
Ochish/sharhlash
2021-12-26 17:13:43 ХАРБИЙ ХИЗМАТГА БОРИШИМ КЕЧИКТИРИЛАДИМИ

Ассалому алейкум мани саволим бор эди. Ман магистратура талабасиман 2 боскичда укийман муддатли харбий хизматга чакиралаётгандим лекин укиш даврида мумкин эмас деган гапларни айтишябди амалиёт даврида борсам буладими? Феврал ойида боришим керак булмаса мартда 27га туламан кейин кеч булади. Бази бировлар амалиёт даврида хам мукин эмас дейишмокда кейинчалик текширилса хизмат вазифасидан озод этилади ноконуний хатти харакат учун дейишмокда бу канчалик тугри олдиндан рахмат жавоб учун

ЖАВОБ:

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонуннинг 21-моддасига асосан Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади.

Мазкур асосга кўра, сиз июль-август ойларида боришингиз мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
11.1K views14:13
Ochish/sharhlash
2021-12-25 18:33:24 ТЕЗКОР! МУҲИМ ЯНГИЛИК!!!

Қишки таътилнинг бошланиш санаси ўзгарди

Талаба ва ўқувчиларга қўшимча имконият ва қулайлик яратиш мақсадида, хусусан, талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи 25 декабрдан эътиборан қўлланиши белгиланди.

Шу муносабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши ҳам 2021 йилнинг 25 декабрига кўчирилганлиги маълум қилинади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
15.6K views15:33
Ochish/sharhlash