Get Mystery Box with random crypto!

ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРАДИ? «Ёшлар дафтари»ни юр | Huquqshunos yordami

ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРАДИ?

«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБнинг 4-бандига асосан:
Туман (шаҳарлар)даги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Ёшлар дафтари»га ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар — муомалага ва меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган (нафақа олмайдиган), боқувчисини йўқотган, етим, «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида тарбияланган, муқаддам судланган, пробация ҳисобида, профилактик ҳисобда ёки маъмурий назорат остида турувчи ижтимоий ёрдамга муҳтож ёшлар, шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олувчи фарзандлари;
иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар — тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошлаш, шунингдек ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ишсиз ёшлар;
психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар — жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётган, турли хил муаммолар сабабли ижтимоий реабилитацияга муҳтож ёшлар (суицид содир этишга ҳаракат қилган ва бошқалар);
ишсиз ёшлар — ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii