Get Mystery Box with random crypto!

Huquqshunos yordami

Telegram kanalining logotibi huquqshunos_yordami — Huquqshunos yordami
Kanal manzili: @huquqshunos_yordami
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 81.12K
Kanalning ta’rifi

Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504
Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@telefon_orqali_maslaxat

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 149

2021-12-21 10:54:27 Президент қарорига мувофиқ 2022 йил давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:

а) лойиҳаларни молиялаштириш учун мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари тижорат банкларига йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирилади;

б) имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, “уста-шогирд” мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади;

в) кредитлар маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг (кейинги ўринларда – ҳоким ёрдамчиси) ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилаётган (жойлашган) қарз олувчига берадиган тавсияси асосида ажратилади;

г) чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар устувор равишда камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади;

д) “етакчи” тадбиркорлик субъектларига деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси дастурлар доирасида “Агробанк” АТБга ажратилган 2,9 триллион сўм ва “Микрокредитбанк” АТБга ажратилган 1,3 триллион сўм миқдоридаги ресурсларни мазкур банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтиради ҳамда ваколатли банкларга дастур координаторларининг тақсимотига мувофиқ 3,65 триллион сўм миқдордаги кредит ресурсларини 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
17.0K views07:54
Ochish/sharhlash
2021-12-20 17:25:41 Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

@Huquqshunos_yordami
18.3K views14:25
Ochish/sharhlash
2021-12-20 12:09:39 БОЛА ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛИДА БЎЛГАН ХОДИМ ҚИСҚАРТИРИЛАДИМИ?

Савол: Мен ипотека банкда ишлаб, бола парваришлаш таътилига чиққанман. Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар қисқартирилиш мумкинми?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 237-моддаси ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар ҳақида. Унга кўра: "Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонунчиликда белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.
Муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган аёлларни ишга жойлаштириши шарт. Ишга жойлаштириш даврида бу аёлларнинг иш ҳақи сақланиб қолади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак."
Меҳнат кодексининг 237-моддаси 1-қисмига асосан, ҳомиладор ва 3 ёшгача бола парваришлаш таътилида бўлган аёллар қисқартиришга тушмайди.
Агар сизни бола парваришлаш таътилида бўлган вақтизда қисқартиришган бўлса, туман (шаҳар) адлия бўлимига ариза беришиз керак. Туман (шаҳар) Адлия бўлими ҳолатни ўрганиб чиқиб, Сизни ишга тикланишизда амалий ёрдам беради.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
15.0K views09:09
Ochish/sharhlash
2021-12-19 08:38:01 ҚАРЗ БЕРИБ ОЛОЛМАЯПМАН, ҚЎЛИМДА ТИЛҲАТ БОР. НИМА ҚИЛАЙ?


Фуқаролик кодексида битимлар деган тушунча бор. Бу шартнома деб тушунманг. Битим кенгроқ тушунча. Шартнома битимнинг бир кўриниши. Битим бир тарафлама бўлиши ҳам мумкин, шартнома эса икки томонлама бўлади. Қарз икки томонлама бўлади ва у оғзаки ҳам, ёзма ҳам бўлиши мумкин.

Қачон қарз шартномаси ёзма бўлади? Агар ўртадаги қарз миқдори БҲМнинг 10 баробаридан юқори бўлса (БҲМ - 270 минг сўм), яъни ҳозирги вақтда 2,7 млн сўмдан юқори. Шунинг тарафлардан бири юридик шахс бўлса.

Тилҳат шартнома бўла оладими? Ҳа бўлади. Фуқаролик кодекси 733-моддасида Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади, дейилган.

Мен ўзим шу масаладаги суд ишини ўрганиб чиқдим. Ўртадаги қарз миқдори 60 млн. сўм. Қарздор тилҳат ёзиб берган. Суд тилҳатни асос қилиб, қарздорга ундирувни қаратган.

Фуқаролик кодекси 109-моддасига кўра, агар битимнинг ёзма шаклга риоя қилинмаса, бу битим ҳақиқий эмас деганимас. Шунчаки низо чиққанда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бу дегани "ҳа ёзма қилиб юраманми, гувоҳлар қилиб қўяман, етади" дейиш хато. Лекин бошқа йўллар билан исботлаш ҳуқуқингиз сақланиб қолаверади.

Қисқаси, агар кимдир сиздан қарз сўраса, 2,7 млн (19.12. 2021 ҳолатига) сўмдан юқори бўлса тилҳат ёздириб олинг. Тилҳатда у одам кимлиги, қачон ва қанча сумма олингани каби масалалар аниқ белгиланган бўлиши керак. Қарз шартномаси нотариусдан тасдиқланиши мумкин.

Қарзни ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ариза беришиз керак.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun

@Online_maslaxatchii
13.5K viewsedited  05:38
Ochish/sharhlash
2021-12-18 19:47:14
MUHIM! Kollej va texnikumlarga to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga tavsiya etilgan abituriyentlar diqqatiga!

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasining qaroriga muvofiq, kollej va texnikumlarga kirish imtihonlari yakuni bo‘yicha to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga tavsiya etilgan abituriyentlarga 2021/2022-o‘quv yilida o‘qish uchun belgilangan to‘lovlarning kamida 50 foiz miqdorini to‘lash muddati 2022-yilning 20-yanvarigacha (20-yanvar kuni ham) etib belgilandi.

Shuningdek, 2021/2022-o‘quv yili qabulida kollej va texnikumlarga kirish test sinovlarida ishtirok etib, o‘qishga tavsiya etilmagan abituriyentlarning kasb olishga bo‘lgan qiziqishini inobatga olgan holda, istisno tariqasida, ularni bergan arizalariga muvofiq imtihon topshirgan fanlar majmuasi bir xil bo‘lgan kasb yoki mutaxassisliklarning vakant o‘rinlariga to‘lov-kontrakt asosida o‘qishga qabul qilishga ruxsat etildi.

@Huquqshunos_yordami
8.4K views16:47
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:36:42 КАФИЛ ЭДИМ, БАНК КРЕДИТНИ МЕНДАН УНДИРДИ, ЭНДИ МЕН НИМА ҚИЛАМАН?

САВОЛ.
Салом ака, хайрли кун. Бир масалада маслаҳатингиз керак, мен бир кишига кредит учун кафил бўлганман, у одам қарзини тўламади, кейин банк менинг иш ҳақимга қаратиб қарзни мендан ундириб олди. Мен бу қарзни қайтариб ундира оламанми?

ЖАВОБ.

Фуқаролик кодексининг 295-моддасига мувофиқ, кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.

Шунга кўра, Сиз кафил сифатида ўзингиздан ундирилган қарз суммаларини кредит олган қарз олувчидан тўлиқ, хатто зараригача қўшиб ундириб олишингиз мумкин.

Бу борада албатта, фуқаролик судига алоҳида даъво аризаси билан чиқишингиз лозим.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun

@Online_maslaxatchii
17.3K views06:36
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:14:34 KIMLAR BOG`CHA TO`LOVIDAN OZOD ETILGAN?

Savol:
Boquvchisini yo'qotgan bo'lib o'zi ishlasa oylik maoshi bir million bo'lsa, 2 nafar farzandi bor bog'cha to'lovidan ozod qilish mumkinmi?

Javob: "Maktabgacha ta’lim muassasalari va maktab-internatlardagi bolalar ta’minotiga haq to‘lash tartibi to‘g‘risida"gi Nizomning 5-bobi kam ta'minlangan oilalar bolalarini to`lovlardan ozod qilish haqida. Unga ko`ra:

Maktabgacha ta’lim muassasalaridagi (maktab-internatlardagi) bolalar umumiy sonining 15 foizi doirasida kam ta’minlangan oilalar farzandlari to‘lovdan ozod qilinadi. Bunda birinchi navbatda ota-onalaridan biri yoki ikkalasi I yoxud II guruh nogironi bo‘lgan kam ta’minlangan oila farzandlariga, shuningdek o‘rtacha oylik jami daromadi eng past darajada bo‘lgan kam ta’minlangan oila farzandlariga imtiyoz beriladi.
To‘lovdan ozod qilinadigan kam ta’minlangan oila farzandlari ro‘yxati fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organi tomonidan berilgan oilaning mulkiy ahvoli to‘g‘risida ma’lumotnomaga va tegishli maktabgacha ta’lim muassasasi (maktab-internati) ota-onalar qo‘mitasining xulosasiga asosan aniqlanadi va shakllantiriladi.
To‘lovdan ozod qilinadigan kam ta’minlangan oila farzandlari ro‘yxati har o‘quv yilining 25-sentabr kuniga qadar tegishli maktabgacha ta’lim muassasasi (maktab-internati) rahbarining buyrug‘i bilan tasdiqlanadi.
Ro‘yxatiga kirmay qolgan, shuningdek yil davomida aniqlangan kam ta’minlangan oilalar farzandlari hisobidan zaxira shakllantiriladi.
To‘lovdan ozod qilingan bolalarning maktabgacha ta’lim muassasasiga (maktab-internatga) qatnashi (bo‘lishi) to‘xtatilishi natijasida bo‘shab qolgan o‘rinlar zaxiradan to‘ldirib boriladi. Bunda bo‘shab qolgan o‘rinlar mazkur Nizomning 19-bandiga asosan imtiyozga ega bo‘lgan bolalarni birinchi navbatda tanlab olish tamoyiliga rioya qilgan holda to‘ldirib boriladi.
To‘lovdan ozod qilinadigan kam ta’minlangan oila farzandlari ro‘yxati u tasdiqlangandan keyin o‘quv yil davomida qayta ko‘rib chiqilishi mumkin.

Agar sizni oilangiz kam ta'minlangan oila bo`lsa, siz bog`cha to`lovidan ozod etilasiz.

Oilaning kam ta'minlanganligini tasdiqlovchi ma'lumotnomani Davlat xizmatlari markazi beradi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun

@Online_maslaxatchii
14.5K views05:14
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:50:28 XOTIN-QIZLARGA TADBIRKORLIK QILISH UCHUN 40 MLN 500 MING SO`MGACHA KREDIT AJRATILADI !!!

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini ta’minlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Qaroriga asosan:

Xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash davlat maqsadli jamg‘armasidan xotin-qizlarga tadbirkorlik uchun 3 yilgacha, shundan 6 oygacha imtiyozli davr bilan BHMning 150 baravarigacha kredit ajratiladi.

Kreditlar tuman mahalla va oilani qo‘llab-quvvatlash bo‘limi boshlig‘i birinchi o‘rinbosari tavsiyasiga ko‘ra, quyidagi kurslarni:

Tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi hamda Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi dasturlari asosidagi o‘quv kurslarini;

“Ishga marhamat” monomarkazlari, kasb-hunarga o‘qitish markazlari, mahallalardagi kasb-hunarga o‘qitish maskanlari hamda Xotin-qizlar tadbirkorlik markazlari yoki nodavlat taʼlim muassasalarining kasbga o‘rgatish o‘quv kurslarining maxsus o‘qitish dasturlarini tugatgan xotin-qizlarga ajratiladi.

huquqiyaxborot

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun

@Online_maslaxatchii
17.2K views12:50
Ochish/sharhlash
2021-12-16 07:24:46 KOLLEJ TALABASI KONTRAKTINI TO`LASH UCHUN O`TKAZGAN OYLIK ISH HAQIMDAN DAROMAD SOLIG`I USHLAB QOLINADIMI?

Savol:
Assalomu alaykum, qizim bu yil 2-Respublika tibbiyot kollejiga shartnoma asosida o`qishga qabul qilindi. Bir yillik to`lov miqdori 5.096.400 so`mni tashkil etarkan. Men budjet tashkilotida ishlayman. Men qizimni kontraktini to`lash uchun oyligimdan o`tkazsam, oyligimdan daromad solig`i ushlab qolinadimi?

Javob: Soliq kodeksining 378-moddasi 1-qism 16-bandiga muvofiq ya'ni O‘zbekiston Respublikasining professional va oliy ta’lim tashkilotlarida ta’lim olish (o‘zining, shuningdek yigirma olti yoshga to‘lmagan farzandlarining yoki erining (xotinining) ta’lim olishi) uchun to‘lov daromad solig‘idan ozod etiladi.

2-Respublika tibbiyot kolleji professional ta'lim tashkiloti bo`lgani uchun Sizning farzandizni to`lov kontrakti uchun o`tkazgan oylik ish haqizdan daromad solig`i ushlab qolinmaydi.

@Huquqshunos_yordami

Savol yuborish uchun

@Online_maslaxatchii
16.8K views04:24
Ochish/sharhlash
2021-12-16 07:24:29 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasining 2021-yil 15-dekabrdagi 10-sonli qaroriga muvofiq 2021/2022-oʻquv yilida oliy taʼlim muassasalari bakalavriati va magistraturasiga toʻlov-kontrakt, shu jumladan, tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etilgan abituriyentlar, oʻqishi koʻchirilgan (koʻchirib tiklangan) va qayta tiklangan talabalar oʻqishi uchun toʻlov haqini oʻtkazish hamda talabalar safiga qabul qilishni rasmiylashtirishning soʻnggi muddati 2021-yilning 31-dekabri etib belgilandi.

Koronavirus infeksiyasiga qarshi 2021-yilning 15-noyabriga qadar toʻliq emlangan (vaksina olgan), lekin emlanganlik toʻgʻrisidagi sertifikatni belgilangan muddatdan kechikib oliy taʼlim muassasasiga taqdim etgan (etayotgan) abituriyentlar va talabalarga toʻlov-kontrakt summasini toʻlashda bir martalik 10 foizli chegirmani qoʻllashga ruxsat berildi

@Huquqshunos_yordami
15.8K views04:24
Ochish/sharhlash