Get Mystery Box with random crypto!

Huquqshunos yordami

Telegram kanalining logotibi huquqshunos_yordami — Huquqshunos yordami
Kanal manzili: @huquqshunos_yordami
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 81.12K
Kanalning ta’rifi

Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504
Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@telefon_orqali_maslaxat

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 142

2022-01-29 16:19:50 ЧЕТ ЭЛДАГИ ШАХСЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ҲАМ БОЛА ПУЛИ БЕРИЛАДИМИ ?

Савол: Мени хўжайиним Россияда. У ерда ишлаб бизга пул юборади. Бизни 18 ёшга тўлмаган 5 нафар фарзандимиз бор. Қўлимда 6 ойлик болам бор. Маҳаллага 18 ёшгача бола пули олиш учун ариза берганимда, хўжайиниз Россияда бўлганлиги учун бола пули берилмайди деди. МФЙ ходимларининг гапи тўғрими?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, агар электрон ахборот алмашинуви орқали олинган маълумотларда чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолият турини амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари миқдори аниқланмаса, у ҳолда оиланинг бир ойлик ўртача жами даромадини аниқлаш учун оиланинг чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (822 000 сўм)нинг икки баравари (1 644 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади дейилган.

Демак, бу агар турмуш ўртоғингиз чет давлатга ишлаш учун кетган бўлса ва уни ўша давлатда қанча маблағ топаётганлигини электрон тартибда аниқлашнинг имкони бўлмаса демак турмуш ўртоғингиз ЭКИХ нинг икки баравари (1 644 000 сўм)ни топябди деб хисобланади. Амалда уерда бундан кўп топаётган бўлса хам кам топаётган бўлса хам фарқи йўқ уни даромади шу икки бараварга тенг бўлади. Бола пули тайинланиши учун оиланинг жами даромадини аниқлаш турмуш ўртоғингизга нисбатан шу икки баравардан келиб чиқиб хисобланаверади.

Турмуш ўртоғингиз 1 644 000 сўм ойликли одам деб хисобласак ва сизни ўзингиз кичик фарзандингиз уч ёшга тўлмаганлиги сабабли бирор жойда ишлашингиз шарт эмаслигини инобатга олсак, турмуш ўртоғингизни юқоридаги даромади унинг ўзига, сизга ва 5 нафар фарзандингизга бўлинганида 234 000 сўмдан тўғри келаркан (1 644 000 / 7 = 234 000). Юқоридаги низом бўйича оилага бола пули тайинланиши учун оиланинг жами даромади киши бошига хисобланганда 498 минг сўмдан ошиб кетмаслиги керак деган норма бор. Сизларда даромад белгиланган нормадан ортиб кетмаябди демак, сизларга болалар нафақаси берилиши керак.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
17.6K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-01-29 09:49:48 Субсидия нима?

Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.

Бошланғич бадал — бу бирламчи бозордаги (яъни, янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уларнинг қиймати ҳар хил бўлади.

Субсидия, шунингдек ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилиши мумкин.
Бунда қишлоқ жойларда — биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига,
Шаҳарларда (шу жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам) эса — дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида;

Тошкент шаҳрида биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун — 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлари томонидан оммавий ахборот воситаларида маълумот берилади.

Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
25.7K views06:49
Ochish/sharhlash
2022-01-28 21:35:19 "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди

Ҳужжатга кўра, 1 мартдан бошлаб:

компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;

ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация (пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида) тўлови жорий этилади;

ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
6.1K views18:35
Ochish/sharhlash
2022-01-28 18:09:15 Педагогика олийгоҳлари талабалари энди 4 кун ОТМда, 2 кун бевосита мактабда ўқийди

Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади.

Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади.

@Huquqshunos_yordami
15.3K views15:09
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:59:50
Ҳурматли обуначилар!

ўзбек банклари қандай қонунлар асосида ишлаши;

мижоз ҳуқуқлари ва банк имкониятларига қандай қоидалар таъсир қилиши;

банк ва мижозлар ўртасидаги қизиқ суд ишлари, банклар ўзаро қандай судлашиши;

ўзбек банкларида қандай нормаларга амал қилиш кераклигини билмоқчи бўлсангиз,

барчаси ҳақида қуйидаги каналларда ўқишингиз мумкин:

Уланинг
рус тилида —> https://t.me/uzbekbankinglaw
ўзбек тилида —> https://t.me/bankyuristi
14.4K views13:59
Ochish/sharhlash
2022-01-28 12:51:12 ПЛАСТИК КАРТАМДАН НОҚОНУНИЙ ПУЛ ЕЧИЛМОҚДА. НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?

Савол: Ассалом алайкум. Мени бир саволим бор эди. Яқинда пластик картамни текширсам 300 минг сўм пул сарфланган экан банкоматга бориб текширтирсам ҳеч қандай пул ечилмаган. Бу қанақаси ахир. Ўйлашимча менинг тўлов пластикимдан пул маблағларини ноқонуний олиб қўйилган. Менга қандай маслаҳат бера оласиз.



Жавоб: Тўлов карта ҳисобварағидан пул маблағларининг йўқолиши (ноқонуний олиб қўйилиши) турли сабабларга кўра, фирибгарлик операцияларидан тортиб терминал ёки банкоматнинг иш фаолиятидаги узилиш билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин.

Эътибор беринг. Одатда пластик картадан пул маблағларни ҳисобрақамдан нотўғри ечиб олиниши билан боғлиқ муаммолар техник нуқсонлардан келиб чиқади.

Сизнинг рухсатингизсиз пластик картангиздан пул маблағлари ечилганлигини аниқлаган бўлсангиз, қуйидаги ҳолатларни аниқлаштиришингиз тавсия этилади:

Сизда давлат ижрочилари картангиздан ечиб олиши мумкин бўлган ҳар қандай тўланмаган жарималарингиз борми?

Охирги марта картангиз орқали тўловларни қачон амалга оширдингиз?

Карта ҳисоб рақамини юритиш учун тўловни амалга ошириш муддати келмадими?

Маблағларнинг ечиб олиниши сиз тўлашни унутган мажбурий тўловлар билан боғлиқми (коммунал хизматлар)?

Агар карта эгаси пул маблағлари унинг ҳисобидан йўқолган деб топса нима қилиш керак

Биринчи босқич: картани блокировка қилиш. Бу ҳолатларда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш (қўнғироқ қилиш) тавсия этилади.

Иккинчи босқич: банкка мурожаат қилиш. Агар йўқолган карта орқали пул маблағлари ечиб олинган бўлса, у ҳолда пул ўтказмасини бекор қилиш ҳақида ариза билан банкка мурожаат қилиш керак. Аризада барча ҳолатларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

Учинчи босқич: ҳуқуқни мухофаза қилувчи ораганларга мурожаат қилиш. Иккинчи босқичга параллел равишда, ички ишлар органларига банк картасидан пул маблағларининг ўғирланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилиш тавсия этилади. Аризада барча шароитларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.

Тўртинчи босқич: судга даъво аризаси киритиш.
Агар банк ҳисобдан ноқонуний ечиб олинган маблағларни қайтариш талабини рад этган бўлса, судга мурожаат қилинг. Етарли асослар мавжуд бўлганда жабрланувчи ўз маблағларини қайтариши мумкин.
═══════════════════════
Демак, сизда пластик картангиз билан боғлиқ (пул ечилиши) муммо юзага келаганлигини инобатга олиб, юқорида биз келтирган асослар бўйича ҳаракат қилишингиз лозим бўлади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
18.6K views09:51
Ochish/sharhlash
2022-01-27 13:31:12 Халқ таълими вазирлиги “онлайн” таълим жараёнида юзага келган бир қатор тушунмовчиликларни олдини олиш юзасидан қўшимча кўрсатма берди

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёни “онлайн” шаклда амалга ошириладиган даврда
жойларда ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи тўловларини амалга оширишда бир қатор тушунмовчилик, эътироз ва муаммоли масалаларга аниқлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасалари раҳбарларига қўшимча кўрсатма берди.

Кўрсатма хатига асосан қуйидаги ҳолатларга рухсат берилади:

ҳомиладорлик ва туғиш, бола парваришлаш таътилига чиққан ўқитувчилар ўрнига муайян муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни асосий иш бўйича ишга қабул қилишга;

меҳнат шартномаси бекор қилинган ўқитувчилар ўрнига номуайян муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни асосий иш бўйича ишга қабул қилишга;

фақатгина ўқитувчиларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақасида бўлган даврида уларнинг дарс юкламасини меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда мазкур муассасанинг мутахассислиги тўғри келувчи мавжуд ўқитувчиларига вақтинча тақсимланишига рухсат этилади.

Шунинг билан биргаликда, коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш, ходимлар соғлиғини ҳимоялаш ҳамда педагогларнинг иш фаолиятини ташкил этишда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

бир вақтнинг ўзида асосий ва ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ўқитувчиларга уларнинг ўриндошлик бўйича фаолият кўрсатаётган мактабида белгиланган вазифаларни уйдан туриб бажаришларига имконият яратиб бериш;

ўқитувчиларнинг мавжуд ҳафталик дарс юкламалари миқдорига мутаносиб равишда уларни мактабда бўлишига шароит яратиб бериш;

Мактабларда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган талабаларга яшаш манзили ва иш жойининг географик жойлашувини ҳисобга олиб, уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни уйдан туриб бажаришига истисно тариқасида имконият бериш тавсия этилади.

Мазкур кўрсатмани амалга оширишга биринчи раҳбарлар шахсан жавобгар саналади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
16.8K views10:31
Ochish/sharhlash
2022-01-26 09:46:38 ТЕҲНИКУМНИ ОЛДИНГИ ЙИЛЛАРДА БИТИРГАНЛАР ҲАМ СУҲБАТ БИЛАН ОТМГА КИРСА БЎЛАДИМИ?

Савол: Ассалому алайкум илтимос бир саволим бориди мен 2011 йил тиббиёт коллеждни аъло яни 5 бахога битириб хозирда хамшира бўлиб ишлаб келмоқда Тиббиёт институтига сухбат асосида кирсам бўладими янги қарор олдинги йилларда хам битирган фуқарорларга хам тегишлими биз хам Ўзбекистон фуқаросимизку айбимиз сал олдинроқ туғилганлигимиз эмасдур деб ўйлайман. Олдиндан рахмат

Жавоб: "Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 4-бандига асосан,

"Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) «5 (аъло)» бўлган битирувчилар киради.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.

Юқорида қайд этилган тоифага кирмайдиган ҳамда техникумни битирганига икки йилдан ошганлар ўқишга кириш истагини билдирганда, уларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади" деб белгиланган.

Демак, 2021/2022 ўқув йилида теҳникумларни тамомлаган битирувчилар суҳбат асосида ОТМга кириши мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
16.4K views06:46
Ochish/sharhlash
2022-01-25 10:07:23 Соат 10:57 да Қозоғистон Республикаси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекиситон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

@Huquqshunos_yordami
31.5K views07:07
Ochish/sharhlash
2022-01-25 09:33:33 Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

@Huquqshunos_yordami
23.7K viewsedited  06:33
Ochish/sharhlash