Get Mystery Box with random crypto!

Huquqshunos yordami

Telegram kanalining logotibi huquqshunos_yordami — Huquqshunos yordami
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Педагоглар
Kanal manzili: @huquqshunos_yordami
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75.82K
Kanalning ta’rifi

Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504
Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@telefon_orqali_maslaxat

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 140

2022-02-10 18:30:20 #Юрист_маслаҳати

Мендан кўпчилик яхши юрист топиб беринг деб илтимос қилишади. Бугун мавриди экан сизларга яхши малакали юристлар (адвокатлар)дан таркиб топган жамоани тавсия қилмоқчиман. Сизни қийнаётган барча ҳуқуқий муаммоларингизга ечим бера олишларига ишонаман.

Айтганча, бу жамоа Адлия вазирлиги эътирофига сазовор бўлган.

Пастдаги канал ҳаволаси орқали бемалол боғланишингиз мумкин

https://t.me/yuristlar_maslahati
13.2K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-02-10 09:35:49 Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонунга кўра:

киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади (илгари фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланган);

оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди;

ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди;

болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган;

автомобиллар электрон аукцион орқали ижарага берилганда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

Шунингдек, қуйидагиларнинг ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
23.3K views06:35
Ochish/sharhlash
2022-02-10 08:25:23 НОГИРОНЛИГИ БОР ФАРЗАНДИ БОР ОТА-ОНАЛАРДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ УШЛАБ ҚОЛИНАДИМИ?

Савол: Мен давлат шифохонасида ишлайман. 1 нафар ногиронлиги бор фарзандим бор. Айтингчи мени ойлигимдан даромад солиғи ушлаб қолинадими?

Жавоб: Болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она. Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси асосида берилади.

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ солиқ тўловчилар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади.

Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган тақдирда, солиқ имтиёзи унга бўлган ҳуқуқлар вужудга келган пайтдан эътиборан қўлланилади.

Агар солиқ тўловчи ушбу моддада назарда тутилган бир нечта асос бўйича солиқ имтиёзига доир ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта солиқ имтиёзи берилади.

Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса — яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, солиқ тўловчи имтиёзга бўлган ҳуқуқни йўқотган пайтидан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
21.5K views05:25
Ochish/sharhlash
2022-02-09 12:18:23 АЖРИМ ВАҚТИДА ТЎЙГА КЕТГАН САРФ-ҲАРАЖАТЛАР ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИМИ?

Савол: Ассалому алейкум, 2019 йил 6 ноябрда тўйи бўлган фарзандли бўлмаган, 1 йилу 3 ой яшагандан кейин қайнонаси сан мани уйимга бокира келмагансан деб, тўйди ҳаражатини тўла деябти бу тўғрими?

Жаоб: Оила кодексининг 44-моддаси никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш вақтида суд томонидан ҳал этиладиган масалалар ҳақида унга кўра:

Никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича эр ва хотин ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд:

никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши;

вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши;

эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши;

эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу таъминот миқдорини белгилаши шарт.

Мол-мулкни бўлиш учинчи шахсларнинг манфаатига дахлдор бўлган ҳолларда суд мол-мулкни бўлиш талабини алоҳида иш юритиш учун ажратади.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
23.8K views09:18
Ochish/sharhlash
2022-02-09 08:13:50 ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КЎП БОЛАЛИ ОИЛА ҲИСОБЛАНАДИ?

Савол: Канализда кеча кўп болали оилаларга берилган имтиёзлар ҳақида берилган маълумот билан танишдим. Бизни 3 нафар 18 ёшга тўлмаган ва 1 нафар ОТМ талабаси бўлган фарзандимиз бор. Айтингчи биз кўп болали оила ҳисобланамизми?

Жавоб: Оила кодексининг 4 прим 1-моддаси Кўп болали оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳақида, унга кўра:

Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Демак, юқоридаги нормага асосан, Сизни оилангизда 4 нафар 18 ёшга тўлмаган болалар бўлса ёки 18 ёшда катта фарзандлариз таълимнинг кундузги шаклида ўқиса, Оилангиз кўп болали оила деб топилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
28.1K views05:13
Ochish/sharhlash
2022-02-08 07:15:07 КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР МАВЖУД?

Жавоб: Қонунчиликка кўра, давлат кўп болали оилаларга қуйидаги имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди:

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин

Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар қўрсатилади

Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан қуйидагиларни амалга ошириш орқали моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади:

замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;

асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;к

бадиий китоблар билан таъминлаш;

болалар газета ва журналларига обуна қилиш;

республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;

республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш

Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади

Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади

Уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароит ва имкониятлари, шу жумладан ер участкаси мавжуд кўп болали оилаларга бепул қорамол берилиши мумкин

Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
22.5K views04:15
Ochish/sharhlash
2022-02-07 12:57:30 МУҲИМ

КОНТРАКТ ТЎЛОВЛАРИ 1 МАРТГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди.

Ушбу муддат қуйидагилар:

тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
19.2K views09:57
Ochish/sharhlash
2022-02-07 12:25:01 КИМЛАРГА ҚЎШИМЧА ДЕКРЕТ ПУЛИ БЕРИЛАДИ?

Савол:
Ассалому алейкум саволим шуки мен хомиладорлик таьтилига чиқганман туғруқ жараёним оператсия йўли орқали бўлди бундан олдинги туғруқларим хам шу йўлорқали бўлган лекин у пайтларда ишсиз эдим. Шу сабабли менга мехнатга лаёқатсизлик вароғи берилди мен бу хақида бугалтерга айтсам бунақа нарсадан хабари йўқлигини фақат хомиладлрлик ва туғиш таьтилига пул тўланишини айтиб ўтди. Менга шу масалада ёрдам берсангиз.

Жавоб: Меҳнат кодексининг 233-моддаси ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари ҳақида унга кўра:

Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади.

Демак, туғиш қийин кечгани яъни операция йўли билан фарзандли бўлганиз учун Сизга қўшимча 14 кун ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши керак.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
17.5K views09:25
Ochish/sharhlash
2022-02-06 19:31:34 ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Савол: Мен фарзандларимни бир ўзим катта қиламан яъни ёлғиз она ҳисобланаман. Айтингчи кам таъминланган ёлғиз оналарга уй-жой ажратиш тартиби қандай?

Жавоб: Хотин-қизлар учун имтиёзли ипотека кредит тури оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга берилади.

Давлат дастури доирасида шаҳарлардан арзон квартиралар ва қишлоқ жойларидан бир қаватли уйлар ипотека кредити асосида берилади.

Яшаш шароитларига яхшилашга муҳтож аёллар учун квартираларни белгилаш туман (шаҳар) ҳокимиятларида ташкил этилган ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Талабгор қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади

ҳудудий комиссияга ариза беради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади;

ижобий қарор қабул қилинганда ёзма тавсия ҳудудий комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади;

Талабгор инжиниринг компаниясининг филиалига ("Қишлоқ қурилиш инвест" ёки “Ўзшаҳар қурилиш инвест”) ҳудудий комиссиянинг тавсияси ва ариза билан мурожаат қилади. Инжиниринг компания филиали аризани кўриб чиқиш якуни бўйича талабгор билан дастлабки келишувни тузади.

Талабгор Давлат дастурида иштирок этаётган банк филиалига кредит ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Талабгор томонидан имтиёзли ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

қарз олувчининг (биргаликда қарздорларнинг) паспорт нусхаси;

олди сотди шартномаси;

қарз олувчининг (биргаликда қарздорларнинг) оҳирги 12 ой давомидаги даромади ҳақидаги маълумотнома.

ЭСЛАТМА: Аризани кўриб чиқиш муддати 15 банк куни ҳисобланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
12.1K views16:31
Ochish/sharhlash
2022-02-06 18:30:02 #Юрист_маслаҳати

Мендан кўпчилик яхши юрист топиб беринг деб илтимос қилишади. Бугун мавриди экан сизларга яхши малакали юристлар (адвокатлар)дан таркиб топган жамоани тавсия қилмоқчиман. Сизни қийнаётган барча ҳуқуқий муаммоларингизга ечим бера олишларига ишонаман.

Айтганча, бу жамоа Адлия вазирлиги эътирофига сазовор бўлган.

Пастдаги канал ҳаволаси орқали бемалол боғланишингиз мумкин

https://t.me/yuristlar_maslahati
13.4K views15:30
Ochish/sharhlash