Get Mystery Box with random crypto!

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ҚАН | Huquqshunos yordami

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Савол: Мен фарзандларимни бир ўзим катта қиламан яъни ёлғиз она ҳисобланаман. Айтингчи кам таъминланган ёлғиз оналарга уй-жой ажратиш тартиби қандай?

Жавоб: Хотин-қизлар учун имтиёзли ипотека кредит тури оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга берилади.

Давлат дастури доирасида шаҳарлардан арзон квартиралар ва қишлоқ жойларидан бир қаватли уйлар ипотека кредити асосида берилади.

Яшаш шароитларига яхшилашга муҳтож аёллар учун квартираларни белгилаш туман (шаҳар) ҳокимиятларида ташкил этилган ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Талабгор қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади

ҳудудий комиссияга ариза беради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади;

ижобий қарор қабул қилинганда ёзма тавсия ҳудудий комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади;

Талабгор инжиниринг компаниясининг филиалига ("Қишлоқ қурилиш инвест" ёки “Ўзшаҳар қурилиш инвест”) ҳудудий комиссиянинг тавсияси ва ариза билан мурожаат қилади. Инжиниринг компания филиали аризани кўриб чиқиш якуни бўйича талабгор билан дастлабки келишувни тузади.

Талабгор Давлат дастурида иштирок этаётган банк филиалига кредит ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Талабгор томонидан имтиёзли ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

қарз олувчининг (биргаликда қарздорларнинг) паспорт нусхаси;

олди сотди шартномаси;

қарз олувчининг (биргаликда қарздорларнинг) оҳирги 12 ой давомидаги даромади ҳақидаги маълумотнома.

ЭСЛАТМА: Аризани кўриб чиқиш муддати 15 банк куни ҳисобланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii