Get Mystery Box with random crypto!

АЖРИМ ВАҚТИДА ТЎЙГА КЕТГАН САРФ-ҲАРАЖАТЛАР ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИМИ? | Huquqshunos yordami

АЖРИМ ВАҚТИДА ТЎЙГА КЕТГАН САРФ-ҲАРАЖАТЛАР ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИМИ?

Савол: Ассалому алейкум, 2019 йил 6 ноябрда тўйи бўлган фарзандли бўлмаган, 1 йилу 3 ой яшагандан кейин қайнонаси сан мани уйимга бокира келмагансан деб, тўйди ҳаражатини тўла деябти бу тўғрими?

Жаоб: Оила кодексининг 44-моддаси никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш вақтида суд томонидан ҳал этиладиган масалалар ҳақида унга кўра:

Никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича эр ва хотин ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд:

никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши;

вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши;

эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши;

эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу таъминот миқдорини белгилаши шарт.

Мол-мулкни бўлиш учинчи шахсларнинг манфаатига дахлдор бўлган ҳолларда суд мол-мулкни бўлиш талабини алоҳида иш юритиш учун ажратади.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii