Get Mystery Box with random crypto!

ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КЎП БОЛАЛИ ОИЛА ҲИСОБЛАНАДИ? Савол: Кан | Huquqshunos yordami

ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КЎП БОЛАЛИ ОИЛА ҲИСОБЛАНАДИ?

Савол: Канализда кеча кўп болали оилаларга берилган имтиёзлар ҳақида берилган маълумот билан танишдим. Бизни 3 нафар 18 ёшга тўлмаган ва 1 нафар ОТМ талабаси бўлган фарзандимиз бор. Айтингчи биз кўп болали оила ҳисобланамизми?

Жавоб: Оила кодексининг 4 прим 1-моддаси Кўп болали оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳақида, унга кўра:

Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Демак, юқоридаги нормага асосан, Сизни оилангизда 4 нафар 18 ёшга тўлмаган болалар бўлса ёки 18 ёшда катта фарзандлариз таълимнинг кундузги шаклида ўқиса, Оилангиз кўп болали оила деб топилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii