Get Mystery Box with random crypto!

Huquqshunos yordami

Telegram kanalining logotibi huquqshunos_yordami — Huquqshunos yordami
Kanal manzili: @huquqshunos_yordami
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 78.15K
Kanalning ta’rifi

Реклама бериш учун 👇👇
@reklama_huquqshunos_yordami
Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@telefon_orqali_maslaxat

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 141

2022-01-12 12:17:06
Texnikumlarni muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilar OTMga suhbat asosida oʻqishga qabul qilinishi mumkin

Hukumat qarori (17-son, 11.01.2022) bilan Texnikumlarni muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilarni oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga suhbat asosida oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom tasdiqlandi.

Mazkur Nizom bilan texnikumlarni muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilarni oʻz sohasiga mos bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga kirish imtihonlarisiz, yakka tartibdagi suhbat orqali oliy taʼlim muassasalarining 2-bosqichidan oʻqishini davom ettirish uchun qabul qilish tartibi belgilandi.

Texnikumni muvaffaqiyatli tamomlaganlar toifasiga texnikumdagi butun oʻqish davrida oʻquv semestrlari yakuniga koʻra oʻzlashtirish baholari “5 (aʼlo)” va “4 (yaxshi)”, biroq oʻzlashtirish baholarining kamida 50 foizi (tibbiyot OTM uchun kamida 85 foizi) “5 (aʼlo)” boʻlgan bitiruvchilar kiradi.

@Huquqshunos_yordami
17.9K viewsedited  09:17
Ochish/sharhlash
2022-01-11 15:52:11 ТОҒАМНИНГ МАШИНАСИНИ ИШОНЧНОМАСИЗ БОШҚАРИШИМ МУМКИНМИ?

ЖАВОБ:
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилдаги нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилишга оид фармонида транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкинлиги белгиланган.

Ушбу фармонга кўра, тоға ёки жиян яқин қариндошлар ҳисобланмайди. Шунинг учун Сиз тоғангизни автотранспорт воситасини бошқаришингиз учун ишончнома расмийлаштиришингиз керак бўлади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
12.8K views12:52
Ochish/sharhlash
2022-01-10 15:40:46 Талабалар учун онлайн таълим жорий этиладими?

Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақдаги саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов жавоб берди. Унга кўра:

24 январдан барча талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади. Талабаларни онлайн таълимга ўтказиш ҳақида ҳеч қандай қарор йўқ ва режалаштирилмаяпти;

Сессия жараёнлари 11 январдан нима бўлиши керак бўлган бўлса, 24 январдан ҳам худди шу режа асосида одатий тарзда ўтказилаверади.

@Huquqshunos_yordami
16.9K views12:40
Ochish/sharhlash
2022-01-09 14:16:15 Ўзбекистонда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

@Huquqshunos_yordami
33.7K views11:16
Ochish/sharhlash
2022-01-09 07:45:00 ​​

МАКТАБЛАРДА ҚИШКИ ТАЪТИЛ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил муддатини 24 январга қадар узайтирилганлигини маълум қилди.

«Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.» -дейилади вазирликнинг расмий баёнотида.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii
63.4K viewsedited  04:45
Ochish/sharhlash
2022-01-08 15:01:33 Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

@Huquqshunos_yordami
20.3K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-01-07 15:47:18 Эртага барча учун иш куни

Эртага, 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам ИШ КУНИ бўлади.

6 кунликлар учун шанба шундоқ ҳам иш куни эканлиги тушунарли. 5 кунликлар учун эса шанба дам олиш куни 4 январь — сешанба кунига кўчирилган эди. Шунинг ҳисобига энди улар эртага ишлаб бериши керак бўлади.

@Huquqshunos_yordami
17.3K viewsedited  12:47
Ochish/sharhlash
2022-01-07 15:44:38 САВОЛ: Мен сиртқи таълимда ўқийман. 24 январгача таътил бизга ҳам тааллуқлими?

ЖАВОБ: Профессор-ўқитувчилар асосий ишидан ажралган ҳолда қўшимча курсларга жалб этилишини инобатга олиб, таълим шаклидан қатъий назар барча (кундузги, сиртқи, кечки, иккинчи мутахассис) талабалар учун қишки таътил муддати 24 январга қадар этиб белгиланди.

@Huquqshunos_yordami
13.7K views12:44
Ochish/sharhlash
2022-01-07 15:44:00 САВОЛ: 24 январгача узайтирилган қишки таътил муддати фақат 35 та олий таълим муассасасига тааллуқлими?

ЖАВОБ: Йўқ. Ушбу таътил муддатлари барча олий таълим муассасаларидаги талабалар (бакалавр, магистр) ҳамда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум) ўқувчилари учун.

@Huquqshunos_yordami
13.3K views12:44
Ochish/sharhlash
2022-01-07 07:21:34 Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (5-сон, 05.01.2022 й.) билан Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Маъмурий регламентга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун фуқаролар аризани ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирига бериши мумкин:

● ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига келган ҳолда;
● давлат хизматлари марказларига келган ҳолда;
● Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали.

Ариза беришда сўровнома тўлдирилади, сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганида, камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш куни берилади, хатолар бартараф этилмаса сўровнома рад этилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун 3 иш кунида давлат божини тўлайди.

Ариза берувчи аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ҳамда қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиш куни ҳақида 1 иш кунида хабардор қилинади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилади.

@Huquqshunos_yordami
17.6K views04:21
Ochish/sharhlash