Келдиёрова Тбилиси “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида -52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз
Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди.
Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган дзюдочимиз финалда ҳам
Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини атиги
40 сония ичида таслим этди.
Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги
тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун
1000, Париж-2024 йўлида
500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.
https://t.me/hudud_inform