Get Mystery Box with random crypto!

Талабалар ва олий таълим педагоглари учун онлайн дастурлар, фо | Hudud Inform

Талабалар ва олий таълим педагоглари учун онлайн дастурлар, фойдали видеопортал

Profedu
платформасига касб ва мутахассисликларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари жойлаштириб борилмоқда. Ҳозирга қадар ушбу ресурсга жами 500 га яқин, жумладан, бошланғич профессионал таълим даражаси бўйича 152 та, ўрта профессионал таълим даражаси бўйича 196 та, ўрта махсус профессионал таълим даражаси бўйича 106 та ҳужжат киритилган.

Шунингдек, мазкур платформада «Ўқув адабиётлар» (308 та), «Ўқитиш материаллари тўплами» (45 та), «Қисқа муддатли курслар» (121 та) каби алоҳида бўлимлар мавжуд.

Веб-ресурсда рўйхатдан ўтган ҳолда, зарур ҳужжат ёки қўлланмаларни юклаб олиш мумкин. Айни вақтда платформанинг 13 360 нафар доимий фойдаланувчиси бор.

http://edu.profedu.uz/


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабаларнинг билим олиш даражасини ошириш мақсадида TAS-IX тамоғида яна бир махсус видеопортал ишга туширилган.

Ушбу порталга мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари иштирокида тайёрланган видеодарслар мунтазам жойлаштириб борилмоқда (ҳозирда уларнинг сони 400 дан ортиқ).

https://tube.edu.uz/


https://t.me/hudud_inform