Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 140

2022-08-31 13:59:34
Бухорода “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

https://t.me/hudud_inform
304 views10:59
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:07:49
Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ мажмуасида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди

https://t.me/hudud_inform
966 views10:07
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:48:34
Қорақалпоғистон Республикасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

https://t.me/hudud_inform
1.1K views09:48
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:42:44
Ватанни севиш керак

Тадбиркор:
— Ҳурматли Президент ҳаёт формулангизнинг сири нимада, бунчалик энергияни қаердан оласиз?

Президент:
— Бунда сир йўқ. Ватанни севиш керак!

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувидан.

https://t.me/hudud_inform
2.2K views16:42
Ochish/sharhlash
2022-08-28 16:18:01
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барпо этилган "Буюк ипак йўли" халқаро туризм марказининг очилиш маросимидаги бадиий-мусиқий дастур бугун, 28 август куни соат 19:30 да "O'zbekiston 24" телеканалида намойиш этилади.

https://t.me/hudud_inform
2.2K views13:18
Ochish/sharhlash
2022-08-28 15:08:57 Тиббий ускуналарни қиммат нархларда сотиб олиб, буджет маблағларини талон-торож қилган тиббиёт муассасаларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021-йил июл ойида Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича 10 та тиббиёт муассасаси томонидан 75 дона жами 7,8 млрд сўмлик тиббий ускуналар Қарши шаҳридаги “Д.М.” МЧЖдан шартнома асосида жуда қиммат нархларда буджет маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган.

Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан тиббий ускуналарни асл нархидан 3 млрд. 150,6 млн. сўмга қиммат нархларда сотиб олинганлиги ҳолати бўйича 2021-йил 16-декабр куни “Д.М.” МЧЖ раҳбари ва Қашқадарёдаги 10 та тиббиёт муассасаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Батафсил

https://t.me/hudud_inform
2.1K views12:08
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:28:28 ​​Жаҳон ва Ўзбекистондаги озиқ-овқат инфляцияси ҳақида

Айни чоғда жаҳон озиқ-овқат бозори анча беқарор. 2020 йилнинг май ойида коронавирус пандемияси бошланган пайтда бирданига кўтарилган нархлар ҳозир ҳам анча баландлигича қолмоқда.

ФАО маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1990 йиилдан кейинги энг юқори даражага кўтарилган. 2022 йилнинг июль ойида озиқ-овқат нархлари ўртача индексининг кескин тушиб, 140,9 пунктни ташкил этди. Бу эса июнь ойидаги кўрсаткичдан 8,6% паст. Бироқ, у ҳамон январь ойидаги кўрсаткичдан 3,9%, бир йил аввалги кўрсаткичдан эса 13,1% юқорилигича қолмоқда.

2022 йилнинг июль ойида озиқ-овқат товарлари истеъмол нархлари индексининг ўсиши 2021 йилнинг декабрь ойидагига нисбатан 107,7% ни ташкил қилди. Нархларнинг ўсишига қарамасдан, минтақадаги бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ, кўрилган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон озиқ-овқат инфляциясини 10% дан пастроқ даражада ушлаб туришга муваффақ бўлди.

2022 йил якунига қадар уй паррандаси гўшти, буғдой уни, ғалла ва ўсимлик ёғини олиб кириш учун ноль ставкали божхона божи белгиланди.

Ўзбекистон аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 1 майидан 2023 йилнинг 1 январигача 22 турдаги истеъмол ва озиқ-овқат товарларини олиб кириш учун ноль ставкали божхона божи белгиланди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг ривожланиши Ўзбекистонда озиқ-овқатдан фойдаланиш ва уларнинг хилма-хиллиги учун қўшимча рағбатни таъминлаяпти. 2022 йилнинг январь-июнь ойларида озиқ-овқат товарлари импорти $1,6 миллиардни ташкил қилди. Бу 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 35,8% кўп демакдир.

https://t.me/hudud_inform
2.2K views08:28
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:20:57 Якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди

2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

my.dtm.uz сайти орқали:

my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали:

mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2022” бўлимига абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда.

СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ИД рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ИД рақамини юборган ҳолда):

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

ҚР-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги ҚР-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

https://t.me/hudud_inform
2.3K views06:20
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:20:52 Барча давлат олий таълим муассасаларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди.

2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида ҳам, базавий тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Шу билан бир қаторда, 2022/2023 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

Талабаларни таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий) бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича бир йиллик ўқитиш қийматлари миқдорлари қуйидагича:

Юклаб олиш

https://t.me/hudud_inform
2.6K views04:20
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:37:53
Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилингизни очиқ ҳолатда қолдирманг!

https://t.me/hudud_inform
2.7K views15:37
Ochish/sharhlash