Get Mystery Box with random crypto!

Hudud Inform

Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform H
Telegram kanalining logotibi hudud_inform — Hudud Inform
Kanal manzili: @hudud_inform
Toifalar: Yangiliklar , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.69K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-04-13 12:07:53 Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

15-16 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

17 апрель куни ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқгача, кундузи 10-15 даража илиқгача пасаяди. 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0-5 даража илиқгача, баъзи жойларда -1...-3 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 7-12 даража илиқгача пасаяди.

https://t.me/hudud_inform
2.5K views09:07
Ochish/sharhlash
2023-04-13 10:59:42 Янгиланаётган Конституция: фуқаролар бошқа давлатга бериб юборилмайди

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 23 моддасида Ўзбекистон фуқароси мамлакатимиздан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Ушбу норманинг асосий қонун даражасида мустаҳкамланиши сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотларнинг ижобий натижаларидан ва уларни давомийлигини таъминлаш заруриятидан келиб чиқмоқда. Оддийроқ айтганда, турли сабаб ёки шароит тақозаси билан қайсидир юртдошимиз чет элда қандайдир жиноятга аралашиб қолган. Бошқа давлатнинг сўрови ёки ўзаро ёрдам кўрсатиш келишувига кўра Ўзбекистонда қўлга олинди. Шундай ҳолатда жиноят содир этилган давлат уни ўзларига беришни сўраса ҳам давлатимиз ўз фуқаросини ҳимоясига олади ва уни экстрадиция қилишга йўл қўймайди.

Бугунги кунда, ўз фуқаросини ўзга давлатда содир этган жинояти учун ўша давлатга ушлаб берилмаслиги халқаро ҳуқуқда умумэътироф этилган қоидага айланган. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кўпчилик давлатлар фуқаросини ўз ҳудудидан мажбуран чиқариб юбормаслик ёки бошқа давлатга бериб юбормаслик мажбуриятини олган. Жумладан, Франция, Швеция, Польша, Грузия сингари бир қатор давлатлар конституцияларида шунга ўхшаш қоидалар мавжуд.

Конституциянинг мазкур моддасига киритилаётган яна бир қоидага кўра, давлат чет элда ишлаб, истиқомат қилаётган ўз фуқароларини ўз ҳолига ташлаб қўймайди, улар билан алоқаларни ривожлантиради ва доимий ҳимоялайди.

Бош қомусимизга киритилаётган мазкур нормалар орқали хорижда бўлган фуқароларимизнинг ҳимояси давлат томонидан кафолатланади. Давлат ва унинг масъул органларининг ўз фуқаролари тақдирига бефарқ эмаслигини намоён этади.

Сайфиддин Жўраев, ТошДШУ профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори.

https://t.me/hudud_inform
2.0K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-04-13 10:00:42
Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш статистикаси

Марказий сайлов комиссиясининг бугунги мажлисида қабул қилинган қарорга кўра 22 та маҳаллий ОАВ ташкилотидан 102 нафар, 9 та хорижий ОАВ ташкилотидан 11 нафар ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди.

Аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари 496 нафарни ташкил этмоқда.

Маҳаллий ОАВдан:

44
та телерадиоканал, 30 та босма ОАВ, 5 та интернет нашрлари ҳамда 2 та ахборот агентлигининг 470 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилган.

Халқаро 19 та ОАВ ташкилотининг 26 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилган.

Марказий сайлов комиссияси томонидан ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.

Аккредитациядан ўтказишга доир батафсил маълумот.


https://t.me/hudud_inform
1.7K views07:00
Ochish/sharhlash
2023-04-13 09:16:06 Референдум учун телеграмда махсус бот

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан телеграмда "@REFERENDUM2023uzBot" ишга туширилибди.

Бот орқали янги Конституция матни, ундаги моддаларнинг мазмун-моҳияти хусусида экспертлар ва жамоатчилик фикри билан танишиш мумкин.

- “Референдум учун расм яратиш ва дўстлар билан улашиш” функцияси эса – қизиқарли, креатив ғоя, - демоқда Одилжон Тожиев.

https://t.me/hudud_inform
1.8K views06:16
Ochish/sharhlash
2023-04-12 19:23:54
#hudud_dayjest

БУГУН ҲУДУДЛАРДА:

Қорқалпоғистон Республикаси
Амударё туманида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли ўтказилди.

Андижон вилоятида ишчи гуруҳ томонидан Бўстон туманининг ўсиш драйверлари аниқланди.

Бухоро вилоятида мактаб ўқувчиси бармоқ билан ўт олдирса бўладиган электрокар ихтиро қилди.

Жиззах вилояти Бахмалда “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида "Саломатлик сайли" ўтказилди.

Навоий вилоятида Россия университети билан меморандум имзоланди.

Наманган вилояти Норин туманида “Ёшлар сайли” бошланди.

Самарқанд вилояти ҳокими Нурободда аҳоли муаммоларини ўрганди.

Сирдарё вилоятида меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ер берилади.

Сурхондарё вилояти Термиз ҳайвонот боғида ноёб ҳайвонлардан насл олинди.

Тошкент вилоятида “Open budjet” сабаб 1 асрдан буён таъмирланмаган маҳалла асфальтланади.

Тошкент шаҳрида «MebelExpo Uzbekistan» кўргазмаси иш бошлади.

Фарғона вилоятида экспортбоп қовун навлари етиштирилмоқда.


Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.me/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!

https://t.me/hudud_inform
3.5K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-04-12 18:42:48 #брифингдайжест

2023 йил 15 апрелдан бошлаб эксперимент тариқасида халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ҳузуридаги “Агросервис оператор” ДУК орқали ташаббускорларга лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.



zaxira.argos.uz рақамли платформаси ишга туширилди. Энг юқори кўрсаткичларни қайд қилган номзодларни хорижий давлатларга малака ошириш дастурлари ва стажировкага юбориш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш режалаштирилган.


https://t.me/hudud_inform
1.3K views15:42
Ochish/sharhlash
2023-04-12 13:19:34
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби С.Лебедев билан учрашув бўлиб ўтди

https://t.me/hudud_inform
2.4K views10:19
Ochish/sharhlash
2023-04-12 08:43:38 Қонунчиликка кўра, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ОТМга киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

https://t.me/hudud_inform
841 views05:43
Ochish/sharhlash
2023-04-12 08:35:46
Марказий сайлов комиссияси Cалл-маркази ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-markaz" ишга тушурилди.

Call-markaz орқали Ўзбекистон Республикаси референдумига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

Call-markaz рақами: 1200

1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.

https://t.me/hudud_inform
814 viewsedited  05:35
Ochish/sharhlash
2023-04-11 19:36:15
#hudud_dayjest

БУГУН ҲУДУДЛАРДА:

Қорқалпоғистон Республикаси
Қораўзак туманида янги цемент заводи иш бошлади.

Андижонда гидроэлектр станциялари барпо этилади.

Бухорода ҳар бир банан дарахтидан 35-40 килограммдан ҳосил олинмоқда.

Жиззах вилояти Зоминда сайёр қабул ўтказилди.

Қашқадарёда бемор болаларга халқаро стандартлар асосида ташхис қўйилади.

Навоийда Сенат раиси шифокорлар билан учрашди.

Наманганда “Ўзбекистон-ёшлар мамлакати” фестивали бўлиб ўтди.

Самарқанд экспортидаги ТОП-10 давлат эълон қилинди.

Сирдарёда кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Сурхондарёда замонавий чорвачилик комплекси ташкил этилади.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 2023 йил 1 трлн. сўмга яқин қийматдаги ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

Тошкентда ёшлар ижод кўчалари ташкил этилади.

Фарғона вилояти Хитой билан келишув имзолади.

Юртимиз ҳаётига оид янгиликлар билан https://t.me/hudud_inform каналида танишиб боришингиз мумкин!

https://t.me/hudud_inform
1.8K views16:36
Ochish/sharhlash