Get Mystery Box with random crypto!

Hizb-uzbekiston.info

Telegram kanalining logotibi hizb_uzbekiston — Hizb-uzbekiston.info H
Telegram kanalining logotibi hizb_uzbekiston — Hizb-uzbekiston.info
Kanal manzili: @hizb_uzbekiston
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 127
Kanalning ta’rifi

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ АЗИЗ ДИНДОШ БИРОДАРЛАР БИЗНИНГ: #Hizb-uzbekiston.info САҲИФАМИЗГА КИРИШ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНИ УЧУН ТЕЛЕГРАМДАН САҲИФА ОЧДИК. ЭНДИЛИКДА БИЗНИ ШУ ЕРДАН КУЗАТИБ БОРИШИНГИЗ МУМКИН.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-20 15:29:14
155 views12:29
Ochish/sharhlash
2022-12-20 15:29:00 Тўғри, ўта оғир йилларда йигитларимизни зўрлаш, орқаларига резина таёқлар тиқиб қийнашлар, қишларда музлаган бассейнларга ташлаш, кўкрак тугмачаларини тирноқкесарларда қирқиб олиш ва резина таёқларга қаноатланмай арматуралар билан уриш, устиларидан қайноқ сув қуйиб ўлдиришлар ва ахлат қудуқларига ташлаб қопқоқларини ёпиб қийнашларга бардоши етмай, тоқати кўтаролмай ўзини баланд этажлардан ташлаганлар, оловли оҳак печкаларга ўзини отганлар, улкан шестерня орасига бошини тиқиб бош суяклари майдаланиб жон берганлар ҳам бўлди (Аллоҳ ўша азизларимизнинг гуноҳларини кечирсин!!!). Аммо уларнинг бирортаси бунда Ҳизб раҳбарияти шуни буюрди, деб сўз очмаган. Ва шаръий жиҳатдан ҳам ўша амалларига асос келтириб, оқлашга уриниб ҳам кўрмаганлар. Қолаверса, бундай амалларнинг шаръий ҳукми ҳақида қиёдат олимлари қандай жавоб берганлари Ҳизбнинг савол-жавоблар тўпламининг зоналарга хосланган қисмида очиқ ҳаромлиги айтилган эди.
Азиз ўқувчи! Биз сизга Аллоҳдан қўрқмай бу каби туҳмат қиладиганларнинг хилма хил бўҳтонларига эмас, балки эътиборингизни ўшандай даҳшатли ўлимга ўзини уришга мажбур қилган бузуқ тузум золимлари зулмларининг қанчалар даҳшатли бўлганига қаратамиз. Қани айтинг-чи, ўша азизларни ўз жонларига қасд қилишга ундаган, 23 йиллар давомида ақл бовар қилмас қийноқларга солган жиноятчилар жавобгарлигини таҳлил қилмоқ зарурроқми ёки ўз иймонидан кечишдан – Аллоҳ ва Росули йўлидан қайтдим демоқдан қўрқиб, жонига қасд қилганларни муҳокама қилмоқ зарурми? “Биродарларингга туҳмат қиласан ёки орқангга дубинка тиқаман” деганларида ўзини оловга ташлаганни муҳосаба қилиш лозимми ёки туҳматга ундовчи маҳлуқларними? Бу ёғи сизга ҳавола азиз халқ!
Шу ўринда нафақат зонадан чиқиб Ҳизбга тош отувчилар, балки Ғарбдаги ҳожаларининг истак-рағбати кўйида Аллоҳнинг Қуръонига, Росулуллох ﷺнинг саҳобаларига, мазҳаб уламоларига туҳмат қилишга журъатли бўлиб танилган хоразмлик Бобомурод каби шайтон малайларига айтар сўзимиз қисқагинадир: Сизлар борлиқни йўқдан яратган Аллоҳга қарши журъат қиласизми?!
Эй азиз халқ! Ақлингиз соғлом, демак, ҳақ билан ботилни ажратишга қодирсиз. Ҳизб ут-Таҳрир партиясининг барча ғоя, мақсадлари олам аҳлига осмондаги ой каби очиқдир. Унинг умматни тарбиялаётган Исломий сақофати, барча китоблари сайтларда очиқдир. Чорак асрлардан бери зоналарда умри ўтаётган собитларимиз эса, ҳануз тирикдирлар. Кўплари аввалги кофир президент тарафидан зоналарда қатл қилиниб, оилаларига ўз жонига қасд қилди, дея овозалар қилингани ҳам кўз ўнгингизда. Ўша азизлар сиз миллатнинг энг ноёб уйғоқ кишиларидир.
Бас, эй туҳматчи нодонлар! Аллоҳдан ўзингиз ва оилангиз хақида қўрқинг! Аксинча, ўз бўҳтонларингизда давом этишни ихтиёр этсангиз, бу танловингиздир. Аммо бу ишларингиз Аллоҳнинг ҳузуридаги энг даҳшатли азобга сазовор жиноятдир!
Эй Роббим! Биз буларни огоҳ қилдик Ўзинг гувоҳ бўл!
Энди, Сен Буюк Роббимиз бу туҳматчилар ўртасида туришдан бизларга омонлик берки, уларнинг касофати бизларга етмасин! Амин Я Рооббал аъламин!
قَدْ مَكَرَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَأَتَى اللَّهُ بُنْيَانَهُم مِّنَ الْقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيْهِمُ السَّقْفُ مِن فَوْقِهِمْ وَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ
– “Улардан аввалги кимсалар ҳам макр-ҳийлалар қилган эдилар. Шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, улар (тўқиб олган ёлғон бино-тузумлари)нинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган – кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди”. (Наҳл:26)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
19.12.2022й
184 views12:29
Ochish/sharhlash
2022-12-20 15:29:00 МАҚОЛАЛАР
19 декабря 2022 от ХИЗБ УТ-ТАХРИР УЗБЕКИСТОН
Аллоҳга қарши журъат қиласизми?!
بسم الله الرحمن الرحيم
Унутмаган бўлсангиз бундан 23 йил бурун ораларингиздан Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо йигит-қизларни аввалги яҳудий, кофир президент қамоққа ташлаганди. Уларнинг бир қисми янги раҳбар келгач, яъни 21 йилдан кейин озод қилинди. Яна қанчаси 23 йилдирки ҳануз қамоқларда сақланмоқда. Улар қандай оғир жиноят содир этган эдиларки, умрларининг ярми зиндон захларида кечмоқда. Келинг, сиз халққа бу “жиноятчиларни” таништирайлик.
Буларнинг бор-йўқ “айби” Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ ﷺнинг Суннатлари бўйича яшайлик деганлари эди, холос. Аммо ҳукуматнинг сиёсатчилари, зиёли аталган ёзувчи-ю шоирлари, режиссёр ва барча ижодкорлари аввалги золим раҳбар талаби ёки таъминоти ёки қўрқитув-босимлари остида ўша муслим-муслималарни элга халқ душмани, ватан хоинлари, “экстремист”, “террорист” ва яна турли атамалар билан танитдилар ва ҳануз танитмоқдалар. Балки сиз азиз халқ жуда кеч бўлса-да, энди ўйлаб кўрарсиз деган мақсадда 23 йилдан бери қамоқда қолаётган сиз унутаёзган мўминлар ҳақида сўзламоқчи бўламиз. Ахир, улардан бугун бўлмаса-да, эртага Аллоҳнинг хузурида сўраламиз.
Аввало ўшаларни номларига чорак асрдан бери тош отаётганларни кузатар эканмиз, уларнинг орасида диний билим эгаларини ҳам учратамиз. Улар гоҳо қўрқитилиб, баъзан алданиб бу ишга қўл урдилар. Элимиз олим дея ҳурмат қилган уламоларимизни бу ишга гоҳо қўрқитиб, гоҳо алдаб мажбурлашлари оқибатида халқ ушбу туҳматларга ишониб ҳам улгурди. Қамоқда эса, ходимлар шу ташвиқотлар таъсирида даҳшатли қийноқлар остида не-не мардларингизни ўлдирдилар, ногирон, майиб-мажруҳ қилдилар. Энди бир ўйлаб кўрайлик. Ахир, чорак аср бир инсон ҳаёти учун оз-мунча муддатми?! Улар ҳукумат айтаётганидек адашган бўлса, уларнинг фикрларини ўзгартиришга барча “оқил ва олимлар” 23 йиллаб вақт ўтса-да қодир бўлолмадилар-ку?! Бу давр ичида турли қийноқлар остида биргина “йўлимдан қайтдим” деган сўзни нега айттира олмадилар?! Ахир, қийноқлар инсон боласи бардоши етмас даражада бўлганди-ку?! Қуённи филман дедиришга қодир золим тузум жаллодлари тергов ва зоналарда бунга нега эришолмади?! Бир неча юзлаб Ҳизб йигитларини ўлдирсалар-да “қайтдим” дедира олмаслик сабаби нима ахир?! Нимадан қайт дедилару улар қайтмоқдан ўлимни афзал билдилар. Нега?! Кўз ўнгимизда қайси тузум шундай собит қаҳрамонларни тарбиялашга қодир бўлолди?! Қолаверса, жонига хатар келганида ҳатто муқаддас нарсаларидан ҳам кечувчилар даврида бу азизларни саботлари сизни ҳайратда қолдирувчи эмасми ахир?! Ҳизб ўша мазлумларга нима бериб “заҳарладики” умри ҳануз зиндонда ўтмоқда?! Бунинг жавоби биргинадир. Ҳизб таълимоти мўминларга бу умматда аллақачон йўқолган соғлом эътиқодни зеҳнларига қайтарди. Бу каби молу жондан Аллоҳ йўлида кечишга қодир кишиларни Росулуллоҳ ﷺ тарбиялаган эдилар, то қиёмат тилларда достон саҳобалар дунёга келган эдилар. Ҳизб тарбияси Росулуллоҳ ﷺ тарбиясига эгизак бўлгани учун бугунги биродарларингиз ҳаёти саҳобаи киромлар дуч келган қийноқларга рўбарў бўлганларида, ўшалардек саботни сизга қайта намойиш этди. Шундай экан, улар ҳақида ўйлаб кўрмаслик тубанликдан ўзга нарса эмас. Аммо динимиз душманлари ҳам анойи эмас. Озодликка бирин-кетин чиқаётган азизлар билан кўришган халқимиз уларнинг даъватларидан таъсирланмаслиги учун янги услубга кўчиб ўтишди. Зоналарда турли фитналар остида ҳар қандай жирканч ишларга қўл уриш даражасида тубанлашган кимсаларни бугун қаршингизга чиқара бошлади. Ўша бечора заифлар зоналарда Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини зарарига не-не туҳматлар қилишга мажбурландилар. Уларнинг баъзиларидан озодликка чиққач ҳам ҳукумат фойдаланиб келмоқда.
Аслида уларнинг номларини сизга ошкор этиб, раддия билдирмоқчи ҳам бўлдик. Балки тавба қилишларига имкон бериб, бу сафар огоҳ этсак маъқулдек кўринди. У кимсалар юқорида сийқаси чиққан туҳматлари натижа бермагач, ёмғирдан кейин чиққан қўзиқориндек ижтимоий тармоқларда кўрина бошлади. Уларнинг бирига кўра зоналардаги Ҳизбийларни ўз жонларига қасд қилишга гўё Ҳизб раҳбарияти ундаган эмиш.
70 views12:29
Ochish/sharhlash
2022-12-16 18:14:32
117 views15:14
Ochish/sharhlash
2022-12-16 18:14:19 16 декабря 2022 от HIZB UT-TAHRIR UZBEKISTON
Зиммадаги юкдан сўраладиган кунда юзимиз ёруғ бўлсин!
مالي وللدنيا إنما مثلي ومثلُ الدُّنيا كراكبٍ استظلَّ تحت شجرةٍ ثم راحَ وتركها
“Менинг дунё билан нима ишим бор (яъни дунёга муҳаббатим йўқ), мен ва дунё бамисоли бир дарахт соясида салқинлаш учун тўхтаб, сўнг уни тарк қилиб, жўнаб кетган улов минган йўловчи кабидир” — деб таърифлаганлар.
Ғариб бўлиб бошланган Ислом яна ғарибликка қайтди. Бу хусусида Сарвари Коинот ﷺ башорат берганлар. Дарҳақиқат Исломнинг илк бошланишида Макка халқи орасида Росулуллоҳ ﷺнинг ўн уч йил тинимсиз даъват қилишларига қарамасдан қирқ кишигина Исломни қабул қилган бўлиб, уларнинг барчаси ўз қавми орасида қувғин, тазйиқ ва таъқиблар гирдобида ғариб бўлганлар. Қачонки Ислом Аллохнинг ёрдами билан Мадинада ўз қудратини давлат сифатида намойиш этганидан бошлаб ундаги адолатли бошқарув низомини атрофдагилар ўз кўзлари билан кўришгач, гуруҳ-гуруҳ бўлиб динга кира бошладилар. Ислом низоми соясида турли миллат ва элатлар қадр ва шараф топдилар. Уларнинг ҳаётини тубдан умумий ўзгартирган Ислом оламга тез суратда ёйилиб то Оврўпагача етиб борди. Натижада олам бўйлаб оламшумул тараққиёт ўзининг аввалда мисли кўрилмаган даражасига чиқди. Бу ҳеч кимса инкор этолмайдиган буюк тарих бўлиб қолди.
1918 милодий санадан бошлаб ва расман 1924 йил март ойида ҳаётдан четлатилган Ислом Давлати олам аҳлига – жоҳилият низомлари таърифига кўра – яроқсиз ва эскилик қилиб танитилди. Бугун ўз динини оламнинг ислоҳи учун энг мукаммал Раббоний ечим сифатида таниган мўминлар Исломни ҳаётга қайтариш ишқида ёнар эканлар, ўтмишдаги Макка аҳлининг қаршисида заиф ва ночор кўрилган ғариблар ҳолига тушдилар. Жоҳилият ботқоғига ботган олам аҳли ҳаққа чорловчиларни тазйиқ, таъқиблар сабабли ғариб кўринган даъватчиларни имконсиз иш устида тасаввур қилмоқдалар. Бу айнан аввалги ғарибликнинг бугунги эгизак такроридир. Бу Буюк Суннатдир!
Шу ўринда бизлар даъват аҳлини асло ғамгин бўлмасликка ва ўз ишларидаги натижа оз кўринган бўлса-да, тушкунликка асло тушмасдан ғайратли бўлишга чақирамиз. Табиийки, ҳеч бир мўмин Росулуллоҳ ﷺдек чиройли даъват қилувчи бўлолмас. Ҳатто даъватда энг улуғ устоз бўлган Сарвари олам ﷺ ойни иккига бўлиниши мўъжизалари билан ҳам ўша давр мушрикларини ўзгартиролмаган эдилар. Ҳа, азиз даъватчи биродарим, бугун сиз азизларга манави жоҳилият аҳлига ойни икки эмас, тўртга бўлсангиз ҳам асло ўз жоҳиллигидан ҳаққа юз бурмаслар. Аммо қачонки Аллоҳнинг ваъда қилган Нусрати келса ва Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Иккинчи Рошид Халифалик Давлати ҳаётга қайтса, оламда энг қудратли Ислом Давлати ўз ҳайбатини кўрсатиб, унинг халифаси машҳур наърасини тортса, манави жирканч давлатчалар унга қарши қурол кўтарувчи аскарини тополмай буюк эзгулик қаршисида шармандаларча тиз чўкади, Ин ша Аллоҳ!
Аммо у кунни қайси бир даъватчи кўришга муяссар бўлади ва қай биримиз Ёсир оиласидаги илк шаҳидлар каби ўтиб кетамиз, бу фақат Роббимизга аён. Лекин бугун ғариблик даврининг иккинчи такрорида биз даъват аҳлининг зиммасида машаққатли, лекин ўта шарафли вазифа борки, у ҳақида эртага албатта Роббимиз ҳузурида сўраламиз. Шундай экан, ўз ишларимиз ва даъватларимиз натижалари, мевалари эртага гуркираб кўринадиган кунгача ўша аввалги ғариблар матонатидан намуна ва қувват олиб, жидду жаҳд қилмоғимиз бугуннинг талабидир. Нусрат эса, Аллоҳнинг қўлидадир. Ҳар биримиз ўзимиз яшаётган қисқа даврдаги буюк вазифадан сўралувчилармиз.
Аллоҳим, ўз ишимиздан сўраладиган Кунда юзларимизни ёруғ қил! Амин я Роббал аъламин!
وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
– “(Куфрга қарши курашда) сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар”. (Оли Имрон:139)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
16.12.2022й
115 views15:14
Ochish/sharhlash
2022-12-14 07:43:59
104 views04:43
Ochish/sharhlash
2022-12-14 07:43:11 Баёнотимиз сўнггида шуни таъкидлаб айтамизки, энергетика вазири Ўзбекистонда барқарор энергия таъминоти қачонки тармоқларнинг модернизацияси ва истеъмолчиларнинг энергия тежамкорлиги таъминлансагина ҳамда соҳага катта инвестициялар жалб қилинсагина амалга ошишини айтди. Бундан маълум бўладики, муаммо қанчалар чуқурлашмасин ҳукуматда унга ечим йўқ. Қандай ечим бўлиши мумкин, ахир ўзбек ҳукумати Аллоҳ нозил қилган Ислом ва унинг аҳкомларидан юз ўгирган ҳамда омма мулки ҳисобланган бойликларни ажнабий ширкатларга қўшқўллаб топшириб қўйган бўлса! Ўзбекистон мусулмонлари бу зулмларни фикран ҳис қилиши, душманларини таниб, Исломий ҳаётга қайтиши зарур. Ўз муаммоларининг ечимини фақат Исломдан излаши зарур. Бу йўлда Исломий ҳаётни қайта бошлашга чақираётган Ҳизб-ут Таҳрир билан ҳамкорлик қилишлари лозим. Шундагина дунё ва Охират саодатига эришадилар ин ша Аллоҳ.

لِمِثْلِ هَٰذَا فَلْيَعْمَلِ ٱلْعَٰمِلُونَ

– “Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!” (Соффат:61)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
104 views04:43
Ochish/sharhlash
2022-12-14 07:43:11 Матбуот баёноти

بسم الله الرحمن الرحيم

Энергетика кризисининг илдизи қаерда?

Кутилганидек, юртимизда ҳаво совуши билан #энергия тизимининг яроқсизлиги яна ўзини кўрсатди. Бироқ бу йилги энергетик инқироз ҳар қачонгидан ҳам чуқурроқ тус оляпти. Ҳали қиш бошланмай туриб ис газидан ўлаётган одамлар сони ортгани ҳақида хабарлар тарқалди. Электр энергиясидаги узилишлар, газ босимининг пасайиши ёки умуман ўчиб қолиши, корхоналарнинг газ ва электрдан узилиши ва бу соҳада бошқа тоғдек уюлиб ётган муаммолардан халқнинг сабр косаси тўлиб, кучли норозилик билдиряпти. Бундай ҳолат худдики аввал бўлмаганидек ҳукумат пала-партиш “чоралар” кўришни бошлади. Бу борада сўроққа тутилган энергетика вазири муаммонинг келиб чиқишида ҳукуматнинг айби борлигини қисман тан олган ҳолда нотўғри, чалғитувчи фикрларини ҳам билдирди. Масалан, вазир иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлишига қараб ҳукумат келишувлар имзолашини ва музокаралар ўтказишини айтиб ўтди. Бундай бизнесменча ёндашувдан кўриниб турибдики, ҳукумат ўз фуқаролари муаммосига иқтисодий манфаат нуқтаи назаридан қарайди, асло инсон муаммоси деган эътиборда эмас. Бундай ёндашув ҳукумат татбиқ қилаётган демократик тузумнинг натижасидир. Вазир яна бепарволик билан айтдики, ҳозирги кризис фақат совуқ об-ҳаво шароитида юзага келди, бошқа вақт бундай муаммо йўқ экан. Қизиғи шуки, агар мамлакат энергия тизими энг совуқ об-ҳаво шароити ҳисобга олиниб ташкил қилинмаган бўлса, унда қайси ҳолат ҳисобга олинган?! Ёзнинг иссиқ кунларими?! Одамларни энг зарур бўлган вақтда энергия билан таъминлай олмайдиган бундай яроқсиз тизимни нима кераги бор?!

Вазир ВВСга берган интервьюсида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бир қатор халқаро ва капиталистик давлатлар компаниялари билан ҳамкорлик қилаётганини айтиб ўтди. Масалан, “Rothschild & Co” молиявий холдинг компанияси, Американинг “Boston Consulting Group” компанияси, “McKinsey & Company” халқаро консалтинг компанияси. Бундай ўлаксахўр, ваҳший компаниялар билан фақат аҳмоқ ва хоин ҳукуматгина ҳамкорлик қилиши мумкин. Вазир мазкур компанияларнинг “тавсия”лари нега сир тутилаётганлигини шартномада шундай банд борлиги билан изоҳлади. Бу шубҳаларни янада кучайтиради. Бундан ташқари, матбуот анжуманида журналистларнинг Ўзбекистон газ конларига қайси компаниялар эгалик қилаётгани тўғрисидаги саволларига вазир ўринбосари ҳам “бу давлат сири” дейишдан нарига ўтмади. Янада шубҳа қўзғайдиган ҳол шуки, вазир Ўзбекистон энергетика тизимининг асосий таянчи ҳисобланган ўзбек газини Россия назорат қилаётгани, мамлакатдаги энергетик муаммо ҳам айнан газ тақчиллигидан келиб чиқаётгани ҳақида чурқ этмади. Аксинча, у халқни қасддан чалғитиб, ҳукумат энергетик соҳадаги шартномаларни фақат миллий манфаатлардан келиб чиқиб тузиши, бунда ташқи факторнинг таъсири мутлақо қабул қилинмаслигини айтди. Ваҳоланки, ҳукумат 2046 йилгача ўзбек газининг 90 фоизига Лукойл эгалик қилиши тўғрисидаги шартномани ҳимоя қилиб келяпти. Бу шартномадан руҳланган Россиянинг бошқа компаниялари ҳам газ ва бошқа конларимизни эгаллашда ким ўзарга мусобақа қилишяпти.

Россия учун ўзбек газини назорат қилиш Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир ўтказишига имкон беряпти. Совуқ қиш кунларида электрсиз, газсиз аянчли аҳволда яшаётган халқимизнинг муҳтожлигидан Россия Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий лойиҳаларига тортишда фойдаланяпти. Масалан, Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокидаги яна бир шубҳали лойиҳа – газ иттифоқини ўйлаб топиб, унда икки мусулмон юртни иштирок этишини хоҳлаяпти. Шундай ҳам Ўрта Осиё бойликларини бир асрдан бери талон-тарож қилиб келаётган бу жирканч давлатга етарли жавоб бериш вақти келганига қарамай, ҳукмдорларимиз унга ҳали ҳам юмшоқ муомала қилиб, ўз бойликлари ва тожу тахтларини сақлаб қолишдан бошқа ташвишлари йўқлигини аллақачон исботлаб қўйишган. Шунинг учун ҳам ҳукмрон сиёсий элита одамларнинг муаммоларига ечим беришга қодир эмас.
88 views04:43
Ochish/sharhlash
2022-12-13 10:41:18
100 views07:41
Ochish/sharhlash
2022-12-13 10:41:01 “Зиндон хотиралари” туркумидан
12 декабря 2022 от HIZB UT-TAHRIR UZBEKISTON
Ҳар сўзинг ақидага асослансин!
بسم الله الرحمن الرحيم
Камера эшиги очилди. Текширувга кирган назоратчилар четлаб кимгадир йўл берди. Зона бошлиғи экан. Бу бошлиқни арзон обрўга ишқибозлиги бор. Шу боис қачонки аристонларга рўбарў бўлмоқчи бўлса, икки кун олдин иситиш тизими ўчирилади, зона врачлари касаллардан хабар олмай қўярди, кунига икки маҳал бериладиган қайнатилган сув тўхтатилади. Ва табиийки, бошлиқ маҳкумлар билан учрашгач у: _ нима гаплар, қандай муаммолар бор? – деб савол бергач маҳкумлар кеча пайдо қилинган сунъий муаммолардан нолиб кетади. Бугун ҳам аристон дардига “малҳам қўйиш” учун келган бошлиқ ўз одатича:
– Нима гап, нима муаммо? — деб сўради. Атрофдан барчанинг нолиши ёғилди:
– Паравой ишламаяпти, совуқ…
– Прогулкага олиб чиқмаяпти…
– Врачлар хабар олмаяпти…
Бошлиқ “муаммолар”ни обдон эшитгач ходимларига қараб:
– Бугуноқ муаммоларни ҳал қилинглар! — дея буйруқ берди. Ва четда терс турган маҳбуб укамизга қараб:
– Сенда-чи, сенда нима гап? — деди. Маҳбубимиз бошлиққа бироз тикилиб тураркан пастгина овозда:
– Менинг муаммоим сизларникининг олдида йўқдек, — деди. Бошлиқ ҳам ўз одатига тескари кетди. Ва босиқлик билан, истеҳзоли тиржайиб:
– Хўўўш, бизда қанақа муаммо боракан? — деб, оёғи остига туфуксиз қилиб “туф”лаб қўйди. Бу билан “сени гапингга…” дегандек бўлди. Биродаримизнинг босиқлиги янада ортди. Ва сўзини бошлиққа ёдлатаётгандек дона-дона қилиб:
– Сизлар мўминларни террорист санайсиз, яҳудий кофирни эса отам дейсиз! Демак, муаммоингиз фаросатда, — деди.
Камерадагилар бундай гап ортидан келувчи “ўлим” хукмини тинглашга тайёр “жиноятчи”га айланиб, “кўкардик”. Аммо бошлиқ аристонларга “қатл”ни кечиктирди ва ёнидаги ҳарбий назоратчилар бошлиғига қараб:
– Манавини “беседа”га олиб чиқ, проверкадан кейин, — деб кейинги камераларга ўтиб кетди.
Ҳаммамиз дор остидан тирик қайтганимизга ишониб-ишонмай “ўлик-тирик” ҳолида қолдик. Деярли барча жим. Каллада “энди нима бўларкин?”дан бошқа ўй йўқлигини билиш қийинмас эди. Жимликни орамизга “ташлаб” қўйилган карейснинг “теперь всем хана”си бузди. Лекин укамизда “теперь…”нинг асорати ҳам йўқ эди. Фақат унга қараб маънолик қилиб қошини кўтариб, тушириб қўйди.
Проверка (йўқлама) тугади. Назоратчиларнинг оёқ товушлари тинди. Бироздан кейин камеранинг эшиги юракларимизни титратиб очилди ва укамизни олиб чиқиб кетди. Орадан йилларга татигулик вақт ўтиб, яна камера шарақлаб очилди. Ва укамиз камерадан чиққандаги хотиржамлик билан қайтиб кираркан, бизларга ширингина табассум қилиб, ҳилвираган юракларни тинчлатиб қўйди.
Бошлиқ билан бўлган суҳбатни айтиб берган эди, ҳаммамиз бошлиққа айтган муаммоларимизнинг нақадар хақирлигини ҳис қилиб, бошларимиз ҳам бўлди. У биздаги ноқулайликни сезиб, қисқагина сўз айтди:
– Ҳар сўз ақидага асосан бўлса қадрлидир. Шундагина қолган ташвишларимизга Аллоҳ кифоя қилади.
Бироздан кейин паравой ёқилди, врач ҳам келди, ўша куни прогулка ҳам етарли бўлди-ю, бироқ нимагадир талабларимиз қондирилганидан унчалик мамнун бўлмадик…
Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:
منِ التمسَ رضا اللَّهِ بسَخطِ النَّاسِ كفاهُ اللَّهُ مؤنةَ النَّاسِ
“Кимки инсонларни ғазаблантириб бўлса ҳам Аллоҳ ризолигини истаб (ҳақни айтса), Аллоҳ уни одамлар ғазабидан сақлаб, ғам-ташвишига кифоя қилади”.
مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ ۗ وَمَن يُؤْمِن بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ ۚ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ
– “(Бирон кимсага) бирон мусибат етмас, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (етур). Ким Аллоҳга иймон келтирса, У Зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир”. (Тағобун:11)
(Ҳар сўзим ақидадан бўлиши лозимлигини эслаганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
12.12.2022й
103 views07:41
Ochish/sharhlash