Get Mystery Box with random crypto!

Hizb-uzbekiston.info

Telegram kanalining logotibi hizb_uzbekiston — Hizb-uzbekiston.info H
Telegram kanalining logotibi hizb_uzbekiston — Hizb-uzbekiston.info
Kanal manzili: @hizb_uzbekiston
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 127
Kanalning ta’rifi

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ АЗИЗ ДИНДОШ БИРОДАРЛАР БИЗНИНГ: #Hizb-uzbekiston.info САҲИФАМИЗГА КИРИШ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНИ УЧУН ТЕЛЕГРАМДАН САҲИФА ОЧДИК. ЭНДИЛИКДА БИЗНИ ШУ ЕРДАН КУЗАТИБ БОРИШИНГИЗ МУМКИН.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-06 17:07:50
132 views14:07
Ochish/sharhlash
2022-12-06 17:07:25 “Зиндон хотиралари” туркумидан
6 декабря 2022 от HIZB UT-TAHRIR UZBEKISTON
Ўзинг учун билиб қўй
بسم الله الرحمن الرحيم
– Ҳамма баракдан чиқсин, республиканский шмон (тинтув)!
Бундай хитобни қилувчига нафрат билан қараш аристон аҳлига “вожиб”. Зеро, бундай жиддий шмон ортидан не-не дилхираликлар бўлишини қисқача таърифласак улар қуйидагича: талон-тарож, ур-йиқитлар, изолятор ва қонлар тўкилиши. Чунки “шох тепганни девона ҳам туртибди” деганларидек, “тепадагилар” аристоннинг ман қилинган кийимларини ёқиб ташласа, “пастдагилари” бечора аристоннинг хонумонини талон-тарож қилиб ташлайди. У нарсам йўқ, бу нарсам йўқ, деб шикоят қилувчиларга эса:
– Ахир бу республиканский-ку! деган жавобга чекланишади. Бу билан гўё “отангни қози урса дардингни кимга айтасан” дегандек бўлишади.
Бошланди. Зонадаги секторлардан, ётоқлардан барча аристонларни стадиончага қамадилар. Ҳамма маҳкумлар ўз ташвиши билан ўзи. Ҳатто баъзиларига берилган салом ҳам жавобсиз. Айниқса, кечагина учрашувдан чиққан бечоранинг ичидан қиринди ўтади. Чунки ота-онасими, яқинларими, ўзларидан ошиниб олиб келган емоқ-ичмоқлар очофатлар даврасида ўлжадек тақсимланади.
Аммо бу каби босқинчиликка Аллоҳга бўлган иймоннигина бойлигим, деб билувчи азизларгина бепарво. Ҳатто бундай фалокат туфайли барча биродарларнинг турли бараклардан бир жойга йиғилиши дийдорни насиб этувчи яхшилик ҳам эди. Бошқаларга ҳар дақиқаси ойлардек туюлган вақтлар биродарлар учун кўз очиб юмгунчадир. Чунки бу узоқ йиллар зулмларида елкадош биродарлар учун фавқулодда дийдордир, иймоний қувватланишдир. Мен барча азизлар билан кўришиб, кўнгил тўлдирар эканман, бир укамизнинг ҳолатида бизникидан фарқли безовталикни кўрдим. Унга: “тинчликми?” десам, сумкасидаги омонатдан хавотирдалигини айтди. Айтишига қараганда, кимнидир зеҳнидан эслаб ёзиб тикланган битиклар экан. Агар топсалар, зонанинг менти-ю кенти, биродарларнинг барчаси балога қоларди.
– Она ёзган хатларниям шунақа сақлайдими, онангга ҳурматинг шуми сени, дея бир шапалоқ уриб:
– Ол сумкангни, деб олдимга ташлади ва бир оз табассум билан “ўзинг учун билиб қўй” деди…
– “Аллоҳ яхшироқми ёки улар (Аллоҳга) шерик қилаётган бутларими?!… Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган Зотми?!” (Намл:62)
(Ўзим учун билиб қўйганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
06.12.2022й
117 views14:07
Ochish/sharhlash
2022-12-06 17:03:16
96 views14:03
Ochish/sharhlash
2022-12-06 17:02:53 Матбуот баёноти

Ўзбек режимини Америка билан алоқаларининг жадаллашуви Россия хавотирларини кучайтирмоқда

Рус ҳукумати ўзбек ҳукуматининг Америка билан алоқаларининг кучайиб бораётганига очиқ реакция билдирди. Бундай реакция Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг 27 ноябрда бошланган Ўзбекистонга ташрифи чоғида ва сафар якуни тўғрисидаги Россия Давлат Думаси сайтида эълон қилинган расмий баёнотда билдирилди. Асосий эътибор Американинг Ўзбекистонга серқатнов бўлиб қолганига қаратилган баёнотда жумладан бундай дейилади: “Америкаликлар қўй терисини ёпиниб келишади, лекин бўрининг иржайиши кўриниб туради, шунинг учун ким келгани ҳаммага тушунарли бўлади”. Американинг Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонга катта хавф-хатар туғдиришини назарда тутиб бундай дейилган: “Бу ердаги одамлар донишманд, ақлли – бу хат-хабарлар нимага олиб келишини тушунишади”. Володиннинг сафари тугаши билан 1 декабрда РФ Бош вазири Михаил Мишустин ташриф буюрди. У ҳам Володиннинг фикрларига қўшимча равишда Ғарб давлатларини қоралади. Бундан ташқари, Ўзбекистонни Россия ҳукми остидаги ЕОИИга тезроқ қўшилишга тарғиб қилди ҳамда яқинда Путин таклиф қилган Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан иборат газ иттифоқининг зарурлиги ҳақида ҳам гапирди.

Булардан кўриниб турибдики, Ғарб давлатлари, айниқса Американинг Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда ўз нуфузини кучайтиришга қаратилган ўзаро алоқаларнинг жадаллашуви, турли даражадаги расмийларининг ташрифларидан Россиянинг хавотирлари кучайиб боряпти. Аввалги баёнотларимизда айтганимиздек, Россиянинг Украина билан овора бўлиб қолганидан Америка ва бошқа Ғарб давлатлари фойдаланишлари кутилган эди. Бу амалда ўз исботини топганидан сўнг Россиянинг бугунги реакцияси табиий ҳолдир. У Ўрта Осиёга ҳали ҳам ўзининг “экинзори” сифатида қараб, баланддан туриб муомала қиляпти. Хали ҳам ўзининг буюк давлат эканлиги тўғрисидаги даъволаридан воз кечгани йўқ. Шунинг учун ҳам Володиннинг Ўзбекистон сафаридан сўнг эълон қилинган расмий баёнот жиддий ва таҳдидли оҳангда бўлди. Россия ўзининг мулки деб эътибор қиладиган минтақада Америка ва Ғарбнинг таъсири кучайиб кетишидан қаттиқ қўрқаётганини ошкор қилди. Унинг бу қўрқуви Ўзбекистонни жиддий огоҳлантирувида ўз ифодасини топди.

Дунёни уруш ва бошқа жирканчликларга тўлдираётган Россия ва Америка каби террорчи давлатлар юртларимизни ўз таъсир доирасига киритиб, шу орқали халқимизни қул қилиш ва бойликларимизни талон-тарож қилишни кўзлайдилар. Хоҳ Россия бўлсин, хоҳ Америка бошчилигидаги Ғарб ёки бошқалар бўлсин, ҳеч фарқсиз, улардан биз мусулмонлар учун ҳеч қандай яхшилик йўқ. Куч билан ҳокимиятни эгаллаб олган ҳукмдорларимизни эса, кофир мустамлакачиларни рози қилиб, ўз тахтларида узоқроқ ўтиришдан бошқа ташвишлари йўқ. Шунинг учун биз мусулмонлар анави йирик давлатлар ва уларнинг малайлари бўлмиш ҳукмдорларимизнинг ўзаро тилбириктирувларидан ғафлатда қолмаслигимиз ҳамда ҳақиқий ўзгаришлар фақат Исломий ҳаётни қайта бошлаш орқали бўлишини англашимиз лозим. Фақат Халифалик давлатигина бизни кофир мустамлакачиларнинг ҳукмронлигидан озод қилиб, уларнинг зулм ва зўравонлигидан ҳимоя қила олади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
103 views14:02
Ochish/sharhlash
2022-12-05 20:04:09
83 views17:04
Ochish/sharhlash
2022-12-05 20:03:58 Биродаримиздан қўлингни торт!

بسم الله الرحمن الرحيم

Кеча 22 сентябрь пайшанба куни Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманидаги 64/25 (рақами ҳозирда ўзгарган) ЖИЭМда биродаримиз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси бўлгани учун 23 йилдан бери қамоқда ўтирган, 2018 йили Мирзиёев президентлиги даврида яна 10 йил муддат қўшиб берилган Самарқандлик Эгамбердиев Миршароф Болтабоевич ўз оилалари билан учрашувдан чиққанда ётоқ камерасига “ужас” лақабли Мухторов Тоҳирни киритишган. Мухторов Тоҳир узоқ муддатга қамалган расво, хоин ва ўта жирканч аристон бўлиб, турли зоналардаги бошлиқлар кўрсатмаси билан биродарларимизни қийноқларга солишда, қатл қилишда хизмат қилиб танилган аблаҳдир.

Эгамбердиев Миршароф Болтабоевич 1975 йилда туғилган, Тошкент Дипломатия Университетида ўқиган олий маълумотли, ўткир сиёсатчи йигитимиздир. Унга қайта-қайта қўшиб берилган жазо муддатлари жамланса 30 йилни ташкил қилади. Шунча муддат қамаганлари етмаганидек, қамоқда ҳам тинчлик бермай манави жирканч қотилни ёллаб ўлдирмоқчими бу ҳукумат?! Йўқ! Бундай чорак асрларга чўзилиб кетган адолатсизлик, қотилликлар учун жавоб бериш вақти аллақачон етиб келди!

Президент Мирзиёев таърифи билан айтганда эски ахлат тузумдаги қамаш, қайта муддат қўшиш, қийноқлар, қатллар яна давом эта бошлади.

Эй золимлар, биродарларимиздан, ҳануз зоналарда сақланаётган азизларимиздан қўлларингизни тортинглар! Аввалги ва ҳозирдаги жиноятларингизга бутун олам гувоҳдир. Жавобгарлик эса бўйнингиздадир. Бугун қутулсангиз ҳам эртага Аллоҳ Таоло ҳузурида аламли азобга гирифтор бўласиз!

وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ

– “Улар (мўминлардан) фақат у(мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга – осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар!” (Буруж:8)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

23.09.2022й
88 views17:03
Ochish/sharhlash
2022-12-03 11:35:07 15 ёшли бола ботил тузумнинг навбатдаги қурбони бўлди

بسم الله الرحمن الرحيم

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тергов изоляторларидан ва ИИБ биноларидан фуқароларнинг ўлиги чиқаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушяпти. Одатда бундай ҳодисаларнинг аксарини расмий манбалар ёритмайди. Интернет нашрлари эса, фақат шов-шувли воқеаларнигина чоп этишади. Фақатгина марҳумнинг яқинлари таҳдидларга парво қилмай интернетга жойлаётган видео лавҳаларгина бу жиноятлардан жамоатчиликни воқиф қилмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қийноқ остида ўлдирилган яқинлари ҳақидаги эътирофлари мазкур жиноятлар тахмин қилинганидан ҳам анча юқори эканлигини кўрсатиб турибди. Фуқароларнинг ваҳшийларча ўлдирилаётганига муносабат билдирган ахборот воситалари ва мустақил кузатувчилар ички ишлар тизимини ва милиция ходимларини асосий айбдор сифатида кўрсатишяпти. Муаммони нисбатан чуқурроқ таҳлил қилганларга кўра эса, юридик университетлар коррупцияга ботгани ва милиция ходимларининг ҳуқуқий саводсизлиги фожиаларни келтириб чиқармоқда.

Орган ходимларининг зўравонлигини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаса-да, лекин уларни ягона айбдор деб бўлмайди. Чунки Исломга асосланмаган ҳар қандай давлат бошқарув ва сиёсатни юритишда куч органларининг бераҳмлиги ва қаттиққўллигига суянади. Балки бундай тузумда барча соҳаларда алдов ва зўравонлик ҳукмрон бўлади. Чунки тузумнинг ўзи тажовузкорлик асосига қурилади. Мисол учун, аҳолисининг 95%ини мусулмонлар ташкил қилувчи халқни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита назоратидаги мусулмонлар идорасига бўйсундирилгани ва мусулмонларни ўз динларига тўлиқ амал қилишига таъқиқ қўйилганининг ўзи улкан зулмдир. Ғайриисломий тузумда ички хавфсизликни сақлаши керак бўлган органлар энг кўп хатар туғдирадиган, одамларни қўрқувга соладиган тузилмага айлантирилади. Диний идора эса – қанчалик ғалати туюлмасин – динга тўлиқ амал қилмасликка хизмат қилади!

Фарғонада 15 ёшли Равшанбек Абдусатторов ИИБ маҳкамасида фожиавий тарзда ўлим топди. Равшанбек Абдусатторовнинг давлат сиёсати сабаб пайдо қилинган оилавий ва жамият муҳити ўрганилса, барча омиллар йиғилиб, уни нобуд қилгани аён бўлади. Равшанбек Абдусатторов жуда кўп ўзбекистонлик ёшлар каби Исломий тарбиядан маҳрум ўсган. Исломий дунёқараш ва диний билимдан маҳрумлик Равшанбекни ахлоқи бузуқ кишилардан таъсирланишига олиб келган. Оқибатда Равшанбек Абдусатторов савдо мажмуасидан жами 17 минг сўмлик энергетик ичимлик ва қурут олиб пулини тўламай чиқиб кетгани учун ички ишлар ходимлари тарафидан қўлга олинган. Вояга етмаган болани ота-онасининг иштирокисиз қамоққа олингани ва етти чоғли безори боланинг орасига киритиб, улардан хабар олинмагани ва Равшанбек Абдусатторовнинг шубҳали тарзда ИИБ биносида ҳушини йўқотгани ички ишлар идорасининг ваҳший жинояти ҳисобланади. Мазкур жиноят юзасидан қотилликда гумонланиб қамоққа олинган икки нафар вояга етмаган шахс айбига иқрор бўлди. Бироқ бу чоралар фарзанд доғини кўтара олмай фарёд чекаётган онаизорнинг дардини енгиллатармиди?! Бундай ҳолатларнинг яна содир бўлишининг олди олинадими?! Равшанбек Абдусатторов зулм ва адолатсизликка қурилган ғайриисломий тузумнинг навбатдаги қурбони бўлди ва бу охиргиси ҳам эмас. Агар мусулмон халқимиз устида Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилувчи Рошид Халифалик давлати бўлганида эди, бундай фожиалар юзага келмас эди. Чунки бу давлат жамиятни сақлайдиган барқарор олий ғояларни рўёбга чиқаради. Яъни инсоний шарафни, инсоннинг ўзлигини, инсон наслини, ақл-идрокни, хусусий мулкни, динни, хавфсизликни ва давлатни муҳофаза қилади. Бу давлатда бошқарув ва сиёсат мусулмон халқнинг, ҳокимларнинг ва халифанинг Аллоҳдан тақвосига таянган ҳолда юритилади. Бундай давлатда заифларга зулм қилинмайди. Инсонларни, хусусан ёшларни ўғрилик ва бошқа жирканч йўлларга киришларидан асраб қолинади. Бир сўз билан айтганда, бу давлат Росулуллоҳ ﷺ айтганларидек ҳимоячи қалқондир:

"إنما الإمام جنة يقاتل من وراءه ويتقى به"

“Имом (халифа) – бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган бир қалқондир!”

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

03.12.2022й
101 views08:35
Ochish/sharhlash
2022-12-01 11:07:56 Исломий жамоаларнинг муваффақиятсизлиги асослари ҳамда ҳизбий муваффақиятсизликнинг ўлчов ва меъёрлари мана шулар. Шунинг учун мусулмон киши вақтнинг чўзилиши ва мақсадга етишнинг кечикиши жамоанинг нотўғрилигига ва муваффақиятсизлигига ўлчовдир, деган фикрдан сақлансин. Чунки бу Ислом ҳақиқатларига, нусратнинг келиши тўғрисидаги эътиқодга зид бўлиб, умидсизлик ва тушкунликдан ўзга нарсага олиб келмайди.

Мусулмон юртларидаги ҳизбий уюшма ва фаолиятлар харитасига андак назар ташлайдиган бўлсак, ўзгартириш ва исломий бошқарувни ҳаёт ва жамиятга қайтариш мақсадида тузилган исломий жамоаларнинг аянчли равишда муваффақиятсизликка учраганига гувоҳ бўламиз. Аммо фақат битта Ҳизб ут-Таҳриргина ўз асосида собит қолганини айтмаслик инсофсизликдир. У оғир воқеликка ва машаққатли аҳволга қарамай, ўз мақсади сари ҳеч адашмай-тойилмай ҳаракат қилиш билан ўзгартириш ва қутулишда Умматга умид бўлиб турибди.

Сўзимиз ниҳоясида шуни таъкидламоқчимизки, Аллоҳ Азза ва Жалла бизга нусрат ва ғолибликни ваъда қилган ва бу ёлғиз Ўзининг қўлида. У зот даъватни кўтариб чиқувчиларга тўғри бўлишни, ҳақда собит туриб, шариатга мувофиқ қадам ташлашни фарз қилди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло исломий ақида асосида ташкил топган ва ўзгартириш ишида Ислом аҳкомларида қоим туриб, ниятини холис Аллоҳга қилганларга нусрат беради. Бунга асло шубҳа йўқ.

﴿وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَنْ يَكُونَ قَرِيباً﴾

«Ҳали улар: «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!» [Исро 51]

Роя газетасининг 2022 йил 9 ноябр чоршанба кунги 416-сонидан
89 views08:07
Ochish/sharhlash
2022-12-01 11:07:56 ҲИЗБИЙ МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИК!

01.12.2022

Устоз Атийя Жабборин – муборак Фаластин замини

Аввало шуни билдирмоқчиманки, бу мавзу исломий ҳизб-жамоаларга хос бўлиб, илмоний, социалистик, миллий, ватанпарварлик ва бошқа ғайриисломий жамоаларга дахли йўқ. Чунки ғайриисломий жамоалар пойдевори носоғломлиги, яъни Ислом ақидасига асосланмаганлиги учун шундоқ ҳам муваффақиятсиздир. Уларнинг асоси хато ва йўли нотўғри бўлгани учун айни масалада текширилмайди ва мубоҳаса қилинмайди. Зеро, ушбу мавзуда биз сўз юритмоқчи бўлган ўзгартириш масаласида пойдевори носоғлом бўлган ҳар қандай жамоанинг муваффақиятсизликка учраши муқаррар.

Исломий жамоалар – ғояси ва кўзлаган мақсадига қандай ном беришидан қатъий назар – битта ғояга, яъни воқеликни ўзгартириш ва Исломни ҳаётга қайтаришга асосланади.

Ҳа, Халифалик давлати қулатилиб, куфр тушунчалари, фикрлари ва қонунлари татбиқ қилина бошлаганидан бери Ислом Уммати юз йилни ўтказди. Ислом давлати қулатилиши ортида турли ном ва йўллар билан уни қайта барпо этиш учун бир нечта жамоалар тузилди. Халифалик давлати қулатилгандан кейин юз йилдан зиёд вақт ўтганига қарамай, бу жамоалардан ҳеч бири уни қайта барпо эта олмади.

Хўш, бу жамоалар ўзгартириш амалиётида муваффақиятсизликка учрадими? Муваффақиятсизлик, деганда унинг меъёр ва далолатлари нимадан иборат?

Шу ўринда воқелик (вазият) оғирлигини ҳамда кураш жараёнида ўзгартиришга даъват қилаётганлар билан мустамлакачи давлатлар, Ислом юртларидаги малай ҳукмдорлар ва уларнинг тарафдорлари дохил душманлари ўртасида имкониятлар номутаносиблигини эсга олиш лозим. Чунки ўзгартириш масаласи баъзи содда кимсалар ўйлаётганидек осон ва енгил масала эмас. Аксинча, ўзгартириш улкан тоғлар ҳам кўтаришдан чекинадиган масала бўлиб, куфр имкониятлари ва макр-алдови олдида тоғлар ҳам қулаб тушади. Бироқ, аҳвол оғир ва душманнинг куч-имкониятлари катта бўлса-да, ўзгартиришга даъват қилаётган кишилар собит туриб, ўз йўлида тўхтамай ҳаракат қилиб, ушбу маъракада нусрат ва ғолиблик қўлида бўлган Аллоҳ Азза ва Жалладан ўзгага таянмаяптилар. Ислом Уммати секин бўлса-да ўзгартириш фалсафаси ва у билан мувофиқлашиш томон кетмоқда.

Муваффақиятсизликнинг далолат ва меъёрлари ҳақида сўз юритар эканмиз, шуни таъкидламоқ лозимки, ўзгартириш вақтининг чўзилиши ва йиллар билан қиёслаганда мақсадга эришишнинг кечикиши асло муваффақиятсизликка далолат қилмайди. Мана, саййидимиз Нуҳ алайҳиссалом қавмини юзлаб йил даъват қилишда давом этган-ку. Ислом ўзгартириш учун сўнгги чегара белгиламаганки, муваффақиятсизликка уни ўлчов қилсак. Йўқ, Ислом даъватни етказаётганларга тўғриликда бардавом бўлишни, ҳақда собит туришни буюрди ва ўзгартиришни ҳаргиз вақтга боғламади. Шунинг учун фалон ҳизб муваффақиятсизликка учраяпти, чунки у ўнлаб йиллардан бери фаолият олиб борса ҳам мақсадига етолмади, дейиш билимсизликдир. Бундай гап ақл ва туйғуни масала ва ишларга ҳоким қилиб қўяди.

Агар биз исломий жамоаларнинг муваффақиятсизлигини чуқур ўргансак, уларнинг муваффақиятсизлиги далолати ва меъёрлари фақат учта эканига гувоҳ бўламиз:

1 – Ушбу жамоалар асосий бош фикрлардан воз кечишди. Ваҳоланки, улар Ислом асосида ўзгартириш қилишни қабул қилиб, ҳокимиятни – хоҳ Ислом давлати, деб аталсин, хоҳ Халифалик давлати, хоҳ Ислом жамияти, деб аталсин, фарқсиз – ёлғиз Аллоҳга бўлишини табанний қилишганди. Шу боис, мана шу исломий фикрлардан воз кечган ва фуқаролик давлатига, эркинлик ва тенглик давлатига даъват қилувчи бўлиб қолган жамоа албатта муваффақиятсизликка маҳкум. Улар гарчи мавжуд бўлиб, ўз тарафдор ва аъзоларига эга бўлсалар ҳам муваффақиятсликка маҳкумдирлар. Чунки уларни тирик ва жонли қилиб турган нарса ўша воз кечган ва тонган мақсадлари эди.

2 – Ҳокимиятга етиб боргач, илгари даъват қилиб келган Исломни татбиқ қилиш фикридан воз кечишди. Чунки ҳокимиятга келиб, мавжуд конституцияга амал қилган, илгари Ислом шариатини татбиқ қилишга даъват қилиб-сўнг унга ўзи амал қилмай қўйган жамоа, ҳар қанча баҳона келтирса ҳам муваффақиятсликка маҳкум жамоадир.

3 – Бу жамоалар бўлиниб, парчаланиб кетди. Зеро, буни шарҳлаш ва баён қилишга эҳтиёж йўқ.
83 views08:07
Ochish/sharhlash
2022-11-30 17:14:03 Яна бир мақсад, минтақа аҳлини чалғитиш ҳамда сиёсий ва фикрий қоронғиликка, чакалакзорга тиқиш билан адаштириш ҳамдирки, яқиндан диққат билан кузатмаган кишига нима бўлаётганини тушуниш амри маҳол бўлади.

Эй мусулмонлар!

Ҳизб ут-Таҳрир сизни ўзи фаолият қилаётган давлатни барпо этиш учун мукаммал аниқ-тиниқ ўзгартириш йўлида бирга фаолият қилишга даъват этади. Бу оддий давлат эмас. Балки ҳикматини билувчи ва ҳар нарсадан хабардор Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло хоҳлаган давлатдир… Яъни Аллоҳ Субҳанаҳу ер юзида нафақат мусулмонларга, балки инсониятга ваъда қилган халифа қилиш моҳиятини ифодалайдиган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликда гавдаланадиган давлатдир.

Роя газетасининг 2022 йил 9 ноябр чоршанба кунги 416-сонидан
104 views14:14
Ochish/sharhlash