Get Mystery Box with random crypto!

МАҚОЛАЛАР 19 декабря 2022 от ХИЗБ УТ-ТАХРИР УЗБЕКИСТОН Аллоҳга | Hizb-uzbekiston.info

МАҚОЛАЛАР
19 декабря 2022 от ХИЗБ УТ-ТАХРИР УЗБЕКИСТОН
Аллоҳга қарши журъат қиласизми?!
بسم الله الرحمن الرحيم
Унутмаган бўлсангиз бундан 23 йил бурун ораларингиздан Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо йигит-қизларни аввалги яҳудий, кофир президент қамоққа ташлаганди. Уларнинг бир қисми янги раҳбар келгач, яъни 21 йилдан кейин озод қилинди. Яна қанчаси 23 йилдирки ҳануз қамоқларда сақланмоқда. Улар қандай оғир жиноят содир этган эдиларки, умрларининг ярми зиндон захларида кечмоқда. Келинг, сиз халққа бу “жиноятчиларни” таништирайлик.
Буларнинг бор-йўқ “айби” Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ ﷺнинг Суннатлари бўйича яшайлик деганлари эди, холос. Аммо ҳукуматнинг сиёсатчилари, зиёли аталган ёзувчи-ю шоирлари, режиссёр ва барча ижодкорлари аввалги золим раҳбар талаби ёки таъминоти ёки қўрқитув-босимлари остида ўша муслим-муслималарни элга халқ душмани, ватан хоинлари, “экстремист”, “террорист” ва яна турли атамалар билан танитдилар ва ҳануз танитмоқдалар. Балки сиз азиз халқ жуда кеч бўлса-да, энди ўйлаб кўрарсиз деган мақсадда 23 йилдан бери қамоқда қолаётган сиз унутаёзган мўминлар ҳақида сўзламоқчи бўламиз. Ахир, улардан бугун бўлмаса-да, эртага Аллоҳнинг хузурида сўраламиз.
Аввало ўшаларни номларига чорак асрдан бери тош отаётганларни кузатар эканмиз, уларнинг орасида диний билим эгаларини ҳам учратамиз. Улар гоҳо қўрқитилиб, баъзан алданиб бу ишга қўл урдилар. Элимиз олим дея ҳурмат қилган уламоларимизни бу ишга гоҳо қўрқитиб, гоҳо алдаб мажбурлашлари оқибатида халқ ушбу туҳматларга ишониб ҳам улгурди. Қамоқда эса, ходимлар шу ташвиқотлар таъсирида даҳшатли қийноқлар остида не-не мардларингизни ўлдирдилар, ногирон, майиб-мажруҳ қилдилар. Энди бир ўйлаб кўрайлик. Ахир, чорак аср бир инсон ҳаёти учун оз-мунча муддатми?! Улар ҳукумат айтаётганидек адашган бўлса, уларнинг фикрларини ўзгартиришга барча “оқил ва олимлар” 23 йиллаб вақт ўтса-да қодир бўлолмадилар-ку?! Бу давр ичида турли қийноқлар остида биргина “йўлимдан қайтдим” деган сўзни нега айттира олмадилар?! Ахир, қийноқлар инсон боласи бардоши етмас даражада бўлганди-ку?! Қуённи филман дедиришга қодир золим тузум жаллодлари тергов ва зоналарда бунга нега эришолмади?! Бир неча юзлаб Ҳизб йигитларини ўлдирсалар-да “қайтдим” дедира олмаслик сабаби нима ахир?! Нимадан қайт дедилару улар қайтмоқдан ўлимни афзал билдилар. Нега?! Кўз ўнгимизда қайси тузум шундай собит қаҳрамонларни тарбиялашга қодир бўлолди?! Қолаверса, жонига хатар келганида ҳатто муқаддас нарсаларидан ҳам кечувчилар даврида бу азизларни саботлари сизни ҳайратда қолдирувчи эмасми ахир?! Ҳизб ўша мазлумларга нима бериб “заҳарладики” умри ҳануз зиндонда ўтмоқда?! Бунинг жавоби биргинадир. Ҳизб таълимоти мўминларга бу умматда аллақачон йўқолган соғлом эътиқодни зеҳнларига қайтарди. Бу каби молу жондан Аллоҳ йўлида кечишга қодир кишиларни Росулуллоҳ ﷺ тарбиялаган эдилар, то қиёмат тилларда достон саҳобалар дунёга келган эдилар. Ҳизб тарбияси Росулуллоҳ ﷺ тарбиясига эгизак бўлгани учун бугунги биродарларингиз ҳаёти саҳобаи киромлар дуч келган қийноқларга рўбарў бўлганларида, ўшалардек саботни сизга қайта намойиш этди. Шундай экан, улар ҳақида ўйлаб кўрмаслик тубанликдан ўзга нарса эмас. Аммо динимиз душманлари ҳам анойи эмас. Озодликка бирин-кетин чиқаётган азизлар билан кўришган халқимиз уларнинг даъватларидан таъсирланмаслиги учун янги услубга кўчиб ўтишди. Зоналарда турли фитналар остида ҳар қандай жирканч ишларга қўл уриш даражасида тубанлашган кимсаларни бугун қаршингизга чиқара бошлади. Ўша бечора заифлар зоналарда Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини зарарига не-не туҳматлар қилишга мажбурландилар. Уларнинг баъзиларидан озодликка чиққач ҳам ҳукумат фойдаланиб келмоқда.
Аслида уларнинг номларини сизга ошкор этиб, раддия билдирмоқчи ҳам бўлдик. Балки тавба қилишларига имкон бериб, бу сафар огоҳ этсак маъқулдек кўринди. У кимсалар юқорида сийқаси чиққан туҳматлари натижа бермагач, ёмғирдан кейин чиққан қўзиқориндек ижтимоий тармоқларда кўрина бошлади. Уларнинг бирига кўра зоналардаги Ҳизбийларни ўз жонларига қасд қилишга гўё Ҳизб раҳбарияти ундаган эмиш.