Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри, ўта оғир йилларда йигитларимизни зўрлаш, орқаларига рез | Hizb-uzbekiston.info

Тўғри, ўта оғир йилларда йигитларимизни зўрлаш, орқаларига резина таёқлар тиқиб қийнашлар, қишларда музлаган бассейнларга ташлаш, кўкрак тугмачаларини тирноқкесарларда қирқиб олиш ва резина таёқларга қаноатланмай арматуралар билан уриш, устиларидан қайноқ сув қуйиб ўлдиришлар ва ахлат қудуқларига ташлаб қопқоқларини ёпиб қийнашларга бардоши етмай, тоқати кўтаролмай ўзини баланд этажлардан ташлаганлар, оловли оҳак печкаларга ўзини отганлар, улкан шестерня орасига бошини тиқиб бош суяклари майдаланиб жон берганлар ҳам бўлди (Аллоҳ ўша азизларимизнинг гуноҳларини кечирсин!!!). Аммо уларнинг бирортаси бунда Ҳизб раҳбарияти шуни буюрди, деб сўз очмаган. Ва шаръий жиҳатдан ҳам ўша амалларига асос келтириб, оқлашга уриниб ҳам кўрмаганлар. Қолаверса, бундай амалларнинг шаръий ҳукми ҳақида қиёдат олимлари қандай жавоб берганлари Ҳизбнинг савол-жавоблар тўпламининг зоналарга хосланган қисмида очиқ ҳаромлиги айтилган эди.
Азиз ўқувчи! Биз сизга Аллоҳдан қўрқмай бу каби туҳмат қиладиганларнинг хилма хил бўҳтонларига эмас, балки эътиборингизни ўшандай даҳшатли ўлимга ўзини уришга мажбур қилган бузуқ тузум золимлари зулмларининг қанчалар даҳшатли бўлганига қаратамиз. Қани айтинг-чи, ўша азизларни ўз жонларига қасд қилишга ундаган, 23 йиллар давомида ақл бовар қилмас қийноқларга солган жиноятчилар жавобгарлигини таҳлил қилмоқ зарурроқми ёки ўз иймонидан кечишдан – Аллоҳ ва Росули йўлидан қайтдим демоқдан қўрқиб, жонига қасд қилганларни муҳокама қилмоқ зарурми? “Биродарларингга туҳмат қиласан ёки орқангга дубинка тиқаман” деганларида ўзини оловга ташлаганни муҳосаба қилиш лозимми ёки туҳматга ундовчи маҳлуқларними? Бу ёғи сизга ҳавола азиз халқ!
Шу ўринда нафақат зонадан чиқиб Ҳизбга тош отувчилар, балки Ғарбдаги ҳожаларининг истак-рағбати кўйида Аллоҳнинг Қуръонига, Росулуллох ﷺнинг саҳобаларига, мазҳаб уламоларига туҳмат қилишга журъатли бўлиб танилган хоразмлик Бобомурод каби шайтон малайларига айтар сўзимиз қисқагинадир: Сизлар борлиқни йўқдан яратган Аллоҳга қарши журъат қиласизми?!
Эй азиз халқ! Ақлингиз соғлом, демак, ҳақ билан ботилни ажратишга қодирсиз. Ҳизб ут-Таҳрир партиясининг барча ғоя, мақсадлари олам аҳлига осмондаги ой каби очиқдир. Унинг умматни тарбиялаётган Исломий сақофати, барча китоблари сайтларда очиқдир. Чорак асрлардан бери зоналарда умри ўтаётган собитларимиз эса, ҳануз тирикдирлар. Кўплари аввалги кофир президент тарафидан зоналарда қатл қилиниб, оилаларига ўз жонига қасд қилди, дея овозалар қилингани ҳам кўз ўнгингизда. Ўша азизлар сиз миллатнинг энг ноёб уйғоқ кишиларидир.
Бас, эй туҳматчи нодонлар! Аллоҳдан ўзингиз ва оилангиз хақида қўрқинг! Аксинча, ўз бўҳтонларингизда давом этишни ихтиёр этсангиз, бу танловингиздир. Аммо бу ишларингиз Аллоҳнинг ҳузуридаги энг даҳшатли азобга сазовор жиноятдир!
Эй Роббим! Биз буларни огоҳ қилдик Ўзинг гувоҳ бўл!
Энди, Сен Буюк Роббимиз бу туҳматчилар ўртасида туришдан бизларга омонлик берки, уларнинг касофати бизларга етмасин! Амин Я Рооббал аъламин!
قَدْ مَكَرَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَأَتَى اللَّهُ بُنْيَانَهُم مِّنَ الْقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيْهِمُ السَّقْفُ مِن فَوْقِهِمْ وَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ
– “Улардан аввалги кимсалар ҳам макр-ҳийлалар қилган эдилар. Шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, улар (тўқиб олган ёлғон бино-тузумлари)нинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган – кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди”. (Наҳл:26)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
19.12.2022й