Get Mystery Box with random crypto!

16 декабря 2022 от HIZB UT-TAHRIR UZBEKISTON Зиммадаги юкдан с | Hizb-uzbekiston.info

16 декабря 2022 от HIZB UT-TAHRIR UZBEKISTON
Зиммадаги юкдан сўраладиган кунда юзимиз ёруғ бўлсин!
مالي وللدنيا إنما مثلي ومثلُ الدُّنيا كراكبٍ استظلَّ تحت شجرةٍ ثم راحَ وتركها
“Менинг дунё билан нима ишим бор (яъни дунёга муҳаббатим йўқ), мен ва дунё бамисоли бир дарахт соясида салқинлаш учун тўхтаб, сўнг уни тарк қилиб, жўнаб кетган улов минган йўловчи кабидир” — деб таърифлаганлар.
Ғариб бўлиб бошланган Ислом яна ғарибликка қайтди. Бу хусусида Сарвари Коинот ﷺ башорат берганлар. Дарҳақиқат Исломнинг илк бошланишида Макка халқи орасида Росулуллоҳ ﷺнинг ўн уч йил тинимсиз даъват қилишларига қарамасдан қирқ кишигина Исломни қабул қилган бўлиб, уларнинг барчаси ўз қавми орасида қувғин, тазйиқ ва таъқиблар гирдобида ғариб бўлганлар. Қачонки Ислом Аллохнинг ёрдами билан Мадинада ўз қудратини давлат сифатида намойиш этганидан бошлаб ундаги адолатли бошқарув низомини атрофдагилар ўз кўзлари билан кўришгач, гуруҳ-гуруҳ бўлиб динга кира бошладилар. Ислом низоми соясида турли миллат ва элатлар қадр ва шараф топдилар. Уларнинг ҳаётини тубдан умумий ўзгартирган Ислом оламга тез суратда ёйилиб то Оврўпагача етиб борди. Натижада олам бўйлаб оламшумул тараққиёт ўзининг аввалда мисли кўрилмаган даражасига чиқди. Бу ҳеч кимса инкор этолмайдиган буюк тарих бўлиб қолди.
1918 милодий санадан бошлаб ва расман 1924 йил март ойида ҳаётдан четлатилган Ислом Давлати олам аҳлига – жоҳилият низомлари таърифига кўра – яроқсиз ва эскилик қилиб танитилди. Бугун ўз динини оламнинг ислоҳи учун энг мукаммал Раббоний ечим сифатида таниган мўминлар Исломни ҳаётга қайтариш ишқида ёнар эканлар, ўтмишдаги Макка аҳлининг қаршисида заиф ва ночор кўрилган ғариблар ҳолига тушдилар. Жоҳилият ботқоғига ботган олам аҳли ҳаққа чорловчиларни тазйиқ, таъқиблар сабабли ғариб кўринган даъватчиларни имконсиз иш устида тасаввур қилмоқдалар. Бу айнан аввалги ғарибликнинг бугунги эгизак такроридир. Бу Буюк Суннатдир!
Шу ўринда бизлар даъват аҳлини асло ғамгин бўлмасликка ва ўз ишларидаги натижа оз кўринган бўлса-да, тушкунликка асло тушмасдан ғайратли бўлишга чақирамиз. Табиийки, ҳеч бир мўмин Росулуллоҳ ﷺдек чиройли даъват қилувчи бўлолмас. Ҳатто даъватда энг улуғ устоз бўлган Сарвари олам ﷺ ойни иккига бўлиниши мўъжизалари билан ҳам ўша давр мушрикларини ўзгартиролмаган эдилар. Ҳа, азиз даъватчи биродарим, бугун сиз азизларга манави жоҳилият аҳлига ойни икки эмас, тўртга бўлсангиз ҳам асло ўз жоҳиллигидан ҳаққа юз бурмаслар. Аммо қачонки Аллоҳнинг ваъда қилган Нусрати келса ва Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Иккинчи Рошид Халифалик Давлати ҳаётга қайтса, оламда энг қудратли Ислом Давлати ўз ҳайбатини кўрсатиб, унинг халифаси машҳур наърасини тортса, манави жирканч давлатчалар унга қарши қурол кўтарувчи аскарини тополмай буюк эзгулик қаршисида шармандаларча тиз чўкади, Ин ша Аллоҳ!
Аммо у кунни қайси бир даъватчи кўришга муяссар бўлади ва қай биримиз Ёсир оиласидаги илк шаҳидлар каби ўтиб кетамиз, бу фақат Роббимизга аён. Лекин бугун ғариблик даврининг иккинчи такрорида биз даъват аҳлининг зиммасида машаққатли, лекин ўта шарафли вазифа борки, у ҳақида эртага албатта Роббимиз ҳузурида сўраламиз. Шундай экан, ўз ишларимиз ва даъватларимиз натижалари, мевалари эртага гуркираб кўринадиган кунгача ўша аввалги ғариблар матонатидан намуна ва қувват олиб, жидду жаҳд қилмоғимиз бугуннинг талабидир. Нусрат эса, Аллоҳнинг қўлидадир. Ҳар биримиз ўзимиз яшаётган қисқа даврдаги буюк вазифадан сўралувчилармиз.
Аллоҳим, ўз ишимиздан сўраладиган Кунда юзларимизни ёруғ қил! Амин я Роббал аъламин!
وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
– “(Куфрга қарши курашда) сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар”. (Оли Имрон:139)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
16.12.2022й