Get Mystery Box with random crypto!

Миллий либосларимиз қадриятимиз безаги Марғилон шаҳридаги “Ол | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Миллий либосларимиз қадриятимиз безаги

Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказида Бош прокуратура ҳамда шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Миллий либосларимиз қадриятимиз безаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар Марғилонда миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиш тарихи, атлас ва адрас каби миллий матоларнинг яратилиши, шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шаҳарда туғилиб ўсган машҳур аёллар ва уларнинг ибратли турмуш тарзи ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг Марғилоннинг лобару дилбар Кумуш қизлари томонидан камалак рангларида товланувчи миллий матолардан яратилган либослар кўргазмаси намойиш этилди.

Шу билан бирга тадбирда ишсиз ва “Аёллар дафтари”да турган аёллар шаҳардаги мавжуд тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқариш намуналари билан таништирилиб, 11 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Шаҳар Маданият маркази санъаткорлари ижросида янграган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати