Get Mystery Box with random crypto!

Аҳволимиз... Оҳангарон шаҳри марказида кеча тунда болалар май | Fikrat

Аҳволимиз...

Оҳангарон шаҳри марказида кеча тунда болалар майдончасини бузиб, ўрнига қурилиш қилишни бошлаб юборишган.

Аҳоли норозилик билдирганидан сўнг, ишни тўхтатишган. Ишни бугун тонгда яна давом эттиришмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, бошқа бино ва иншоотларнинг муҳофаза зонасида қурилиш қилиш таъқиқланади. Мазкур ҳолатда объектга ёндош уйнинг таянч қисмига зиён етказилиб, мустаҳкамлигига путур етказиб қурилиш олиб борилаяпти. Бундан ташқари, болалар майдончаси ҳам нокерак объект эмас...

«Ёшлар кундалиги» вилоят қурилиш ва архитектура соҳаси мутасаддиларидан ҳолатга изоҳ сўрайди.

P.S.
Сиз яшайдиган ҳудудда ҳам болалар майдончасини бузиб ташлашганми? Вилоят бўйлаб шундай ёқимсиз «анъана» шаклланган, деган гап юрибди. Эшитдик-да...

https://t.me/fikrat