Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда Зулфия номидаги ҳайкал ва кутубхона барибир қурилади | Файзбоғ (ТемурМалик)

Тошкентда Зулфия номидаги ҳайкал ва кутубхона барибир қуриладиган бўлди

Кеча ҳайкал ва кутубхона қуриш учун ажратилган 34 млрд сўм маҳаллий бюджетга тиклангани ҳақида хабар берилганди. Бироз вақт ўтгач Тошкент вилояти ҳокимлиги Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши бекор қилинганини маълум қилди.

Бугун эса Тошкент вилояти ҳокимлиги «Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш ишлари бекор қилинмади», деб ўзига ўзи раддия беряпти.

"Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш бўйича фармойиш бекор қилинмаган, аксинча, жорий йил молия йили давомида ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисмидан самарали фойдаланиш ва бошқа қарздорликларни бартараф этиш учун чегириб олинган.

Ушбу объектга келгусида аниқ ҳисоб-китобларга асосан маблағ ажратилиши кўзда тутилади", дейилади баёнотда.

@fayzboguz