Get Mystery Box with random crypto!

Украина армияси май ойининг бошида қарши ҳужум бошлаши мумкин | Файзбоғ (ТемурМалик)

Украина армияси май ойининг бошида қарши ҳужум бошлаши мумкин

Украина май ойининг бошларида қарши ҳужум бошлаши мумкин, деб прогноз қилмоқда рус ҳарбий генерали, Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Стрелков-Гиркин. "Май ойининг бошини кутяпмиз. Катта эҳтимол билан, душман 1–10 гача бўлган саналарда май байрамларини нишонлайди", — дейди у.

Айни пайтда Эстония Мудофаа вазирлиги раҳбари Украина Қуролли кучлари об-ҳаво туфайли қарши ҳужумни бир ой, ҳатто икки ойга қолдираётганини маълум қилмоқда. "Об-ҳаво жуда ёмғирли ва бу оғир техникани кўчиришни қийинлаштиради", — деб таъкидлади Ханно Певкур.

Украина Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши котиби Олексий Данилов Украина Кучлари қуроллар қабул қилиб олганида ҳужумга тайёр бўлишини даъво қилмоқда: "Эндиликда ҳаммаси иттифоқчиларга боғлиқ, улар қурол билан таъминлаганида, биз тайёр бўламиз. Мен уларнинг [таъминот масалаларида] тиришқоқроқ бўлишларини истардим".‌‌

Шунингдек, Америка урушни ўрганиш институтининг баёнотига кўра, РФ Қуролли Кучлари Украинанинг қарши ҳужуми бошланишидан олдин бутун Бахмутни эгаллаб олишга интилмоқда.

Washington Post нашри Pentagon'нинг сиздирилган ҳужжатларига таяниб ёзишича, Киев уруш бошланганининг бир йиллиги арафасида Москвага зарба бермоқчи бўлган, аммо Вашингтон сўровига биноан буни амалга оширмаган.

@fayzboguz