Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.39K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 446

2022-07-11 18:54:40 Уруш бошидан бери Россияда 5300 та сайт блокланган

Ушбу ҳисоб-китоб Роскомсвобода ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Уларнинг таъкидлашича, агар урушнинг бошида блокировка қилиш тўғрисидаги қарорлар Бош прокуратура томонидан қабул қилинган бўлса, ҳозир бу ишни асосан вилоят судлари амалга оширади.

Уруш бошланганидан бери Россияда рус ва бошқа тиллардаги барча мустақил оммавий ахборот воситалари блокланган.

Ижтимоий тармоқлардан Тwitter блокланди, Facebook ва Instagram эса уларнинг ота-компанияси Мета сингари экстремистик деб тан олинди.
10.4K viewsedited  15:54
Ochish/sharhlash
2022-07-11 15:18:19 Путин имзолаган фармонга кўра, украиналикларга Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилади.
12.7K views12:18
Ochish/sharhlash
2022-07-11 13:48:58 Юқоридаги постим баъзи эркакларнинг ғурурига оғир ботяптими? Мендаям сиздан кам эмас. Лекин, воқелик шу. Мен ўзбекман, деб кекирдагингизни кериб овора бўлманг. Фойдаси йўқ. Ё жимгина ҳақиқатни қабул қиласиз ва хотин ва қизларингизни Дубаю Истанбулга юборасиз ёки аёлларга муносабатни ўзгартирасиз. Токи ўзингизни ислоҳ қилмас экансиз, биров сизни ислоҳ қилмайди.
13.4K views10:48
Ochish/sharhlash
2022-07-11 13:03:15 Ўткан йили ўзбекистонлик бир "журналист" Путин Ўзбекистонга куëв бўлади чунки Кабаева ўзбекистонлик дея ошкора ғурур билан гапирган эди. Мен унга агар ўзбек билан жинсий алоқа қилган эркак бизга куëв бўлса унда 80 миллионлик Туркия¸ миллиардлаб аҳоли яшайдиган Ҳндистон ва Хитой, ҳатто Дубай билан Грузиядаги юзминглаб эркакллар куëвимиз, десам, тушунмади. Тушунтириб қўйсам. Ўткан йили қашқадарëлик зиëли бир дўстимиз билан Истанбулда такси олдик. Таксичи бизнинг ўзбек эканимизни билиб: "Мен ҳар икки кунда бир ўзбек билан ëтаман. Сизларга домодман", деди. Домод - бу куëв. Бу гапни бошқа таксичи¸ ресторанга одам чақириб турадиган курд¸ оëқ кийим тозлайдиган лоз ҳам айтди. Шаклланган фикрга кўра, ҳар бир ўзбек жувонига турклар эҳтимолий секс партнер сифатида қарайди. Туркиянинг Помуққаласида яшовчи 44 яшар Ўзгур исмли эркак ҳам шундай деб ўйлаган. Яъни даканг хўроз товуқни кўриб, тагига босишни ўйлагани каби, бу қари жалатай ҳам шу фикрда бўлган. Бугун турк ОАВси ëзишича, бу эркак жорий йилнинг 9 майида меҳмонхонада ўзбекистонлик 27 ёшли Сожида ва қирғизистонлик 23 ёшли Сарвиноз билан учрашган. Турк матбуотига кўра, Сожида бу туркнинг ўйнаши бўлган. Аммо "хотинларга тушкун" бу эркак Сарвинозга ҳам кўз қисган ва буюк эҳтимолда жанжал чиққан.
Шунда Ўзгур Сожида ва Сарвинознинг юзига кислота сепиб юборган. Эркак ҳам кислота сабаб ўнг кўзидан айрилган.
Полиция меҳмонхонадан қочиб кетган эркакни таъқиб қилиб борган. Гумонланувчи хорижга қочишга тайёргарлик кўрган ва Ойдин шаҳрининг Назилли туманида яшовчи қариндошларининг ташландиқ уйига яширинган. Ўзгур қўлга олиниб, Денизли шаҳрига олиб кетилган ва судга топширилган.
Кислотадан жабрланган Сожида ва Сарвиноз Денизли давлат шифохонасига олиб борилган. Сарвиноз тузалган, аммо Сожида 38 кун азобланиб баннисада ўлди.
Ўзбек қизларининг турк эркаклари тарафидан ўлдирилгани ҳақида Элтуз олдин ҳам ëзган. Ўзбек келинларининг турк ëки курд эрлари тарфидан ўласи қилиб калтаклангани ҳақиқда турк матбуоти ҳар ҳафта ëзади.
Масалан, Туркиянинг Адана шаҳрида истиқомат қиладиган Ўзбекистон ватандоши 32 яшар Шахнозахон идишларни қўлда эмас, идиш ювадиган машинада ювгани учун эри Нусрат тарафидан ўласи қилиб дўппослангани ҳақида Элтуз ëзган эди.
Бахти қаролик ўзбек аëлларининг пешанасидаги тамға бўлиб қолмоқда.
13.6K views10:03
Ochish/sharhlash
2022-07-11 13:03:11
Ўзбек аёли пешанасига тамғаланган бахтиқаролик...
12.4K views10:03
Ochish/sharhlash
2022-07-11 12:55:14 Марказий Осиё ва Кавказ институти (Вашингтон) директори Сванте Корнел Қорақалпоғистондаги вазиятга изоҳ берди.

С.Корнеллни таъкидлашича, Қорақалпоғистон совет давридаги иқтисодий сиёсат қурбони бўлиб қолган, бу эса ушбу йирик минтақада соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитига ҳалокатли таъсир кўрсатган. Лекин Президент Ш.Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши билан республикада ижтимоий-иқтисодий шароитни яхшилаш учун ҳудудга муҳим сармоялар киритилди.

Экспертга кўра, жорий йилда четда ҳаракат қилаётган ташқи кучлар Конституцияга таклиф қилинаётган ўзгаришлардан фойдаланиб, Қорақалпоғистонда тартибсизликлар келтириб чиқарган.

Ушбу тартибсизликларнинг тўсатдан ва уюшқоқлик билан ташкил этилганлиги, улар асосан Интернетда фаолият юритувчи кичик сепаратистик ҳаракатнинг иши бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Бошқача айтганда, ташқи кучлар шубҳасиз бунда иштирок этган. Лекин Нукусга келган Президент Ш.Мирзиёевнинг тезкор муносабати, Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидаги мақоми ҳақидаги бандларни ўзгаришсиз қолдиришга ваъда бериши уларнинг беқарорлаштириш бўйича режаларини барбод қилди.
12.6K viewsedited  09:55
Ochish/sharhlash
2022-07-11 12:54:46
Америкалик эксперт: Мирзиёевнинг тезкор муносабати Қорақалпоғистонни беқарорлаштириш бўйича режаларни барбод қилди
11.9K views09:54
Ochish/sharhlash
2022-07-11 11:41:06 Боласотарлар свўткаси.... Тошкентда бир хотин янги туғилган боласини Роддом врачи даллоллигида 35 минг долларга пуллаëтганда ушланди. Боласотарлар қамағда. Бола детдомда. Ўзларига "баласевар" деб лақаб тақволганлар фақат боласини сотиб, эрига "Спарк" аберсам, деб ўйлайди. Масалан, ўткан куни Сирдарëда бир ўзбек хотин 4 кунлик боласини 16 минг долларга сотаëтганда ушланди. Унинг паразит эри хотини қамалганидан эмас, балки 16 мингдан қуруқ қолганидан хапа бўлиб, бошини столбага икки марта уриб ташади. Ҳозир минглаб бўғоз ўзбеклар қандай қилиб боламни сотиб есам экан деб, план бичиб ëтибди. Буларни свўткасини индинга айтиб бераман.
12.6K views08:41
Ochish/sharhlash
2022-07-11 11:11:04 Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов 11–12 июль кунлари Россияда бўлади.
Ташриф доирасида Россия парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда қатор учрашувлар режалаштирилган — ТИВ.
12.6K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash
2022-07-11 11:07:55
Сочида Шарқий Дагомис дарёсининг сатҳи кўтарилди. Оқибатда кўчаларни сув босди.
12.7K views08:07
Ochish/sharhlash