Уруш бошидан бери Россияда 5300 та сайт блокланган Ушбу ҳисо | ELTUZ
Уруш бошидан бери Россияда 5300 та сайт блокланган
Ушбу ҳисоб-китоб Роскомсвобода ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Уларнинг таъкидлашича, агар урушнинг бошида блокировка қилиш тўғрисидаги қарорлар Бош прокуратура томонидан қабул қилинган бўлса, ҳозир бу ишни асосан вилоят судлари амалга оширади.
Уруш бошланганидан бери Россияда рус ва бошқа тиллардаги барча мустақил оммавий ахборот воситалари блокланган.
Ижтимоий тармоқлардан Тwitter блокланди, Facebook ва Instagram эса уларнинг ота-компанияси Мета сингари экстремистик деб тан олинди.