Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.39K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 445

2022-07-12 07:57:00 Эрон Россияга юзлаб жанговар дрон етказиб беради

Эрон Россияга бир неча юзлаб учувчисиз учоқларни топширмоқчи. Бу ҳақда Вашингтондаги брифингда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

Бу ҳақда "Политико" ёзмоқда.

Салливаннинг сўзларига кўра, қурилмалар қурол олиб юришга қодир.

Маслаҳатчининг қўшимча қилишича, Эрон Россия кучларини ушбу дронлардан фойдаланиш бўйича ўқитишни режалаштирмоқда. Трейнингнинг биринчи босқичи июл ойида бошланиши керак.

Салливан Вашингтон бундай маълумотларни қаердан олганига аниқлик киритмади.
9.1K views04:57
Ochish/sharhlash
2022-07-11 23:32:38 ЎРИС БОСМАЧИЛАРИГА ЕТКАЗИЛГАН КЕЧАГИ ТАЛАФОТЛАРИДАН БИР ШИНГИЛ
12.07.2022 й.
Украина заминида ўз ажалини қидириб юрган ўрис босмачилари ўтган 2 сутка ичида 18 та танкини йўқотишга муваффақ бўлдиди. Бунда, ўрис қабоҳатининг танклари рақибга ҳеч қандай зиён етказа олмай, аксинча, украин жангчиларининг моҳирона ҳаракати ила мина майдонидан иборат тузоққа тушди. Танкларнинг бир қисми мина босиб портлаган бўлса, қолган қисми украин артиллериячилари томонидан битта қўймай йўқ қилиб юборилди.
Ўрис қабоҳати босиб олган Херсон вилояти ҳудудида Кремлнинг оккупацион режимини ҳаётга татбиқ этаётган «Росгвардия» ҳам ўз насибасини еди.
Хусусан, тонг саҳар соат 05.00 да «Росгвардия»нинг йирик бўлинмаси ётган казармага қарата HIMARS тизими воситасида яхшигина зарба берилди. Оқибатда ўрис босмачиларининг каттагина галаси ер тишлади. Бироқ иш бу билан тугамади.
Эрталаб соат 10.00 да ёнғинни ўчириб, вайроналар орасидан ўликларини олиб чиққан ўрислар ҳодиса жойида териб олинган HIMARS тизими ракеталарининг бўлакларини ҳарбий қисмнинг саф майдонига йиғиб, алланималарни муҳокама қилишди. Хизмат вақтининг асосий қисмини саф майдонида ўтказиш – совет армиясидан қолган иллатлардан бири, аслида. Бундай муҳокама жараёнида маҳаллий ҳарбий қисм шахсий таркибидан ташқари, «Росгвардия»нинг Украина ҳудудидаги қўмондонлиги ҳам деярли тўла таркибда иштирок этган экан. Айни шу фурсатда осмону фалакдан саф майдонига HIMARS тизимининг навбатдаги ракеталари учиб келди...
Қисқаси, ҳарбий қисм саф майдонидаги мурдалар-у, ракеталарнинг қўшимча парчаларини энди бошқалар йиғиб, теришмоқда... (Истеъфодаги подполковник Шокир Долимов)
1.9K views20:32
Ochish/sharhlash
2022-07-11 23:00:34 АҚШ ҳукумати Россия ва Хитой мавжуд дунё тартибини ўз манфаатлари йўлида ўзгартиришга уринмоқда, деб ҳисоблайди, Вашингтон бунга қарши туриш ниятида, деди TPC телеканалига берган интервьюсида давлат котиби Энтони Блинкен.

Америка дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, “Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказиш орқали мавжуд дунё тартибига қарши чиқмоқда”. "Агар Россияга ўзи қилган ишни қилишга рухсат берилса, бу ким кучлироқ бўлса, у ҳақ бўлган, катта давлатлар кичикларни безори мумкин бўлган дунёга қайтаётганимизни англатади", - дейди Блинкен.
2.5K views20:00
Ochish/sharhlash
2022-07-11 22:49:16 Туркия президенти Владимир Зеленский билан гаплашди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Украина президенти Владимир Зеленский телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Туркия томонига кўра, президентлар Украина ва Россия ўртасидаги инқирозни, шунингдек, дон экспорти учун Қора денгизда хавфсиз йўлакларни яратишни муҳокама қилганлар.

Эрдўғон уларнинг энг катта орзуси украиналикларнинг тинчликда бўлиши эканини таъкидлади.

Анқара БМТ томонидан Украина ғалласини жаҳон бозорига олиб чиқиш бўйича тайёрланган режа устида ишлашда давом этмоқда, деди Туркия президенти.

Эрдўғон Москва ва Киев ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар учун Истанбул жараёнига ёрдам ва воситачиликни ўз ичига олган барча турдаги ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Зеленский Эрдўғон билан суҳбатда портларни блокдан чиқариш ва дон экспортини қайта тиклаш муҳимлигини муҳокама қилганини айтди. Украина президенти, шунингдек, босиб олинган ҳудудлардан озиқ-овқат экспорт қилинишининг олдини олиш зарурлигини айтди.

Бугун аввалроқ Эрдўғон Россия президенти билан ҳам телефон орқали гаплашганди.
3.0K views19:49
Ochish/sharhlash
2022-07-11 22:17:38
Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида вабодан 20 киши ҳалок бўлди

Бохтар агентлиги маълумотига кўра, шимолий Багран туманида яна 120 киши вабони юқтириб олган.

Вилоят маркази Лашқарғоҳ шаҳридан тиббиёт бригадалари у ерга йўл олди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ҳожи Муборак беморларга имкон қадар тезроқ ёрдам сўради. Унинг топшириғига кўра, шифокорлардан ташқари “Толибон” делегацияси ҳам вазиятни ўрганиш учун туманга жўнаб кетди, кейин улар губернаторга ҳисобот беришлари керак.
4.1K views19:17
Ochish/sharhlash
2022-07-11 22:13:22 Беларус ҳукумати миллий хавфсизликка таҳдид соладиган айрим тоифадаги фуқароларнинг чет элга чиқишини вақтинча чеклаши мумкин.
4.2K views19:13
Ochish/sharhlash
2022-07-11 21:30:18 АҚШ молия вазирлиги ўзининг махсус назорати остида бўладиган давлатлар рўйхатини тузди, чунки Россия улар орқали "санкцияланган товарлар"ни реэкспорт қилишга уринмоқда.

Бу рўйхатга Арманистон, Грузия, Бразилия, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон, Исроил, Мексика, Никарагуа, Сербия, Сингапур, Жанубий Африка, Тайван, Тожикистон, Туркия, БАА, Ўзбекистон киради. АҚШ Молия вазирлигининг таъкидлашича, бу давлатлар қонуний равишда "санкцияланган товарлар"ни фақат хом ашё сифатида импорт қилишлари мумкин.
5.8K views18:30
Ochish/sharhlash
2022-07-11 19:42:32 Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Анқара Москва ва Киев ўртасидаги музокараларни фаоллаштиришда ёрдам беришини билдирди.
9.7K views16:42
Ochish/sharhlash
2022-07-11 19:08:01 Рассом Туздан ўгит: Ҳўкўмат зовут қурмайди, зовут эгасини қонун воситасида назорат қилади... "Бундан кўра ҳўкўмат зовут фабрика қурса, тузик бўларди" деган гап ëзишади "ақллилар". Зовут чиқарган маҳсулотига бозорда жой борми? Маҳсулот сотиладими ўзи? Мана "ҳамма фойда қалампирда экан" деб қалампир экилди. Қарасак, Ҳиндистон қалампир билан дунë бозорини тўлдириб қўйди. Бизникидан арзаон ва аччиқроқ. Қалампирларни ерга кўмдик ўша идеясига қўшиб. Иккинчидан, зовутни ҳўкўмат эмас капиталист қуриши керак ўз пулини тикиб. Ҳўкўмат қонунлар билан капиталистни жиловлаб қўйиши керак "ҳаддан ошмасин" деб. Ишчиларни 8 соатдан кўп ишлатмаслиги¸ ойлигини жуда ерга урвормаслигини эса касаба уюшмси назорат қилиши керак.
10.6K viewsedited  16:08
Ochish/sharhlash
2022-07-11 19:03:01 Рассом Тузнинг ўнта ҳадафи Бу гапни бир ярим йил олдин ëзган эдим. Ўша гап ҳалиям ўз кучида. Айниқса, сепаратизм ҳақидагиси актуал. Фақат бугун эмас, анча олдин ҳам сепаратизмга қарши бўлган Туз оғанг.
Жангдан олдин офицерлар соатларини тўғирлаб олади.
Ҳамманинг соати бир хил юриши учун. Инглизчаси "synchronize their watches". Бу нарса муносабатлар уйғунлиги учун зарур.
Бири боғдан, бири тоғдан келадиган одамларнинг "моши пишмайди". Рассом Туз билагида тўғри юрадиган ва анчайин қиммат механик соат бор. Швейцария моли. Кўчма маънода соат бу ҳадаф нималигини билдиради. Ҳадафларимни эслатиб қўйсам:
1. Дунëвий, секуляр ва демократик бошқариладиган давлат тарафдориман.
2. Россиядан узоқ бўлиш ва Россия ташкил қилган иттифоқларга кирмаслик тарафдориман.
3. Шариатга асосланган халифалик тузиш каби кўкнориҳаëлларга мутлақо қаршиман.
4. Социализм, Коммунизм ҳақидаги кўкнориҳаëл чўпчакларга ҳам ишонмайман.
5 Миллат деганда этносни тушунмайман. Мен учун Чусовитина ва Алексей Волосеевич ўзбек миллатининг ëрқин вакилларидир.
6. Ўзбекистон мустақиллигининг икки қаҳрамонини ҳурмат қиламан - бири Михаил Горбачев ва яна бири Борис Елцин.
7. Ислоҳотчи буюк ғози пошшо Мустафо Камол Отатуркни ҳурмат қиламан. Ким Отатуркка қарши гапирса, оғзи бурнини уриб ëриб ташлайман. Яна устоз Михаил Саакашивили ва Ли Куан Ю ҳазратларига ҳам эътимодим нақд
8. Ўзбекистонни бўлишга қаратилган сепаратизмнинг ҳар бир кўринишини қоралайман. Тупроқ бутунлиги муқаддас мен учун.
9 Ўзбекистондаги барча партиялар қўғирчоқ эканлигини таъкидлайман. Улар тезда тугатилииб, янги заминда икки партиялик тизим яратиш керак. Демократик ва консерватив партиялар. Диний ëки этно партия тузишни¸ бирор дин ë этносга устунлик берилиши мумкин эмас, деб ҳисоблайман.
10. "Моссад" каби самарали истиҳборот тизими зарур, деб ҳисоблайман.
Шу 10 қоида. Менинг олтин қоидам. Рассом Туз мени блок қилди, деб, телеграмга шикоят қилишдан олдин қоидалар билан танишинг.
Соатларимиз тўғри келган бўлса, бирга блиндажга кирамиз. Бўлмаса тарқаламиз.
2021 йил январь
10.4K viewsedited  16:03
Ochish/sharhlash