2023-04-22 07:34:20
Шунақаси ҳам бўлади...
АРАВА
Москвага илк келган кунларим, укам ўғлим учун коляска олиб берди. “Яна 15 кун бўласан бу ерда, болангни қўлингда кўтариб чарчаб юрасанми!”, деди.
Коляска олганимизнинг илк куни ўғлим ва мен “Арбат” тарафга қараб йўл олдик.
Бу ердаги халқдан мен ҳеч қандай ёрдам кутмайман. На йўл ва на бирон бир манзил сўрайман. Адашиб юрсам юраманки, одамлардан сўрамайман. Чунки, олдин бу ерда яшаган ўртоқларим жуда кўп айтишарди: "Москва кўз ёшларга ишонмайди" , "Одамлари жуда жиззаки, йўл сўрасанг, қарамасдан ўтиб кетишади", деб. Шунинг учун бунга психологик тайёр эдим.
Аэропортда баъзи жаҳлдор аёллар мисолида бунинг исботини кўргандек ҳам бўлдим. Шунда ўзимча миллат психологиясига қизиққан одам сифатида бу миллатнинг жиззаки бўлиш сабабларини ўргангим келганди.
Албатта, 15 кун ҳудуд одамлари психологиясини ўрганиш учун жуда қисқа муддат. Одамлар бунга умрини сарфлайди. Унинг устига бу ерда мен маҳаллий халқ билан гаплашмасам.
Хуллас, саёҳатимизнинг илк кунларида “Арбат” кўчасидаги савдо дўконларнинг биридан 5 дона “Қизил майдон” расми туширилган магнит сотиб олиб чиқиб кетаётсам, "Девушка постойте!", деди сотувчи рус оға. Ва менга битта яна шундай магнит узатди. "Это в подарок для молодой мамы!". Табассум қилдим. Юрагимга қандайдир илиқлик югурди.
Аслида, магнитнинг нархи ҳеч қанча эмас. Лекин унинг инсонни қадрлаб, совға, деб бериши, айниқса, "для молодой мамы", деганини эсласам, ҳозир ҳам юзимга табассум югуради.
Айни ўша куни савдо марказига кирдик. Эшикдан кираверишда чет элдан жўнатилган пулни олиш учун банк шаҳобчасига навбатга турдик.
Навбатга турар-турмас мендан олдин навбат кутаётган малла сочли йигит мени кўриши билан, навбатнинг олдига қараб, овозини баландлатиб: "Пропустите девушку с ребёнком", деди.
Олдимда турнақатор турган одамлар бу гапни эшитиши билан дарров йўл бўшатишди. Ҳеч ким эътироз билдирмади. Ва мен миннатдорлик билдириб, коляскани ҳайдаб, навбатсиз, дарча олдига қараб юрдим.
Савдо марказига кириш учун олдин зиналардан пастга тушиш керак экан. Зинанинг ёнида коляска тушириш учун махсус йўлакча ҳам бор. Аммо, йўлак бироз тикка. Бола сирғаниб йиқилмаслиги учун коляска боғичларини боғлаб турсам, формали барзанги соқчи келиб бир оғиз ҳам гапирмай коляскани кўтариб, пастга тушириб қўйди. Оғиримни сониялар ичида енгил қилиб қўйган ходимидан миннатдор бўлиб, табассум ила раҳмат айтдим. У эса, вазифам шу, дегандек реакция ҳам билдирмади.
Эҳ, бу коляска билан биз яна қаерларга бормадик. “Кутузовский”дан тортиб, “Ғалаба боғи”гача, “Украина” меҳмонҳонасидан тортиб, “Қизил майдон”гача. Ҳатто, “Садовод” бозорига борганда ҳам маршрутка орқасига коляскани юклаб олардим.
Аммо ўша кундан бошлаб Москва кўчаларида бирон марта коляскани ўзим кўтариб зиналардан чиқарганим, ё туширганимни эслолмайман.
Худди атайлаб қараб тургандек ёрдамга келишади: "Девушка, давайте помогу!", "Вам помоч?". Албатта, уларнинг 95 фоизи эркаклар бўларди.
Шундай ёрдамларнинг иккитасини тез - тез эслайман.
Биринчиси, эрталаб ҳамма ишга шошаётган пайти ер ости йўли зиналаридан коляскани энди кўтариб чиқаётганимда 40 ёшлар атрофидаги аёл
иккита зинапояни бир қадамда босиб, чақмоқдек ёнимдан визиллаб, тепага чиқиб кетди. Уни кўрган киши ишга кеч қолаётганига ҳеч шубҳа қилмасди. Билмадим, бу ракетадек учишда мени қандай кўрди экан, худди шу тезликда орқага— менинг олдимга қайтиб келиб , "Вы поднимите ту сторону, а я эту", деди, унинг бояги тезлигида коляскани биргалашиб тепага чиқардик. Ўзи шошилиб турса ҳам, биз учун қайтиб келиб ёрдамлашгани, тўғриси, мен учун жуда қадрли бир ҳаракат эди.
Иккинчи эсимда қолган воқеа эса "Книжный Мир" га ўтадиган ер ости йўлида бўлди.
Давоми
@domlajon
10.7K views04:34